202-модда. Нархни белгилаш тугрисидаги битим шартларининг баркарорлиги Солик тугрисидаги конун хужжатлари узгартирилганда нархни белгилаш хакидаги битимнинг нархни белгилаш тугрисида битим тузиш, унга узгартишлар киритиш ва унинг амал килишини тугатишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш кисмига тааллукли шартлари узгаришсиз колади.
Солик тугрисидаги конун хужжатларида солик туловчининг фаолиятига ва нарх белгилашга таъсир килувчи узгартиришлар булган такдирда, битим тарафлари нархни белгилаш тугрисидаги битимнинг матнига тегишли узгартишлар киритишга хакли.
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.01 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объектлари]
VII БУЛИМ.
НАЗОРАТ КИЛИНАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯЛАРИНИНГ ФОЙДАСИГА СОЛИК СОЛИШ ШАРТЛАРИ ВА УМУМИЙ КОИДАЛАРИ 26-боб. Назорат килинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солик солишнинг умумий коидалари 203-модда. Назорат килинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солинадиган соликни туловчи шахслар Агар ушбу булимда бошкача коида белгиланмаган булса, Узбекистон Республикасининг солик резидентлари назорат килинадиган чет эл компанияларининг таксимланмаган фойдасидан ушбу Кодексда белгиланган тартибда солик тулаши шарт.
Чет эл компанияларини назорат килинадиган чет эл компаниялари деб эътироф этиш тартиби хамда юридик ва жисмоний шахсларни бундай чет эл компанияларини назорат килувчи шахслар деб эътироф этиш тартиби ушбу Кодекснинг тегишинча 39 ва 40-моддаларида белгиланади.
Агар Узбекистон Республикасининг солик резиденти назорат килинадиган чет эл компаниясини назорат килувчи шахс деб эътироф этилса, у ушбу назорат килинадиган чет эл компаниясининг таксимланмаган фойдасини ушбу Кодексга мувофик солик солиниши лозим булган уз даромадлари таркибига киритиши шарт. Юридик шахслар мазкур таксимланмаган фойдани фойда солиги базасига, жисмоний шахслар эса – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги базасига киритади.
Ушбу модданинг учинчи кисмида назарда тутилган коидалар хар бир назорат килинадиган чет эл компаниясига нисбатан унинг хар бир назорат килувчи шахси томонидан алохида кулланилади.
Ушбу Кодекснинг 204-моддасида назарда тутилган холларда назорат килинадиган чет эл компанияларининг таксимланмаган фойдаси ушбу Кодексга мувофик солик солишдан озод килинади.