10-Маъруза.Омонат (депозит) операциялар. 1. Омонат (депозит) операциялар мохияти ва ахамияти.
Омонат (депозит) - бу мижоз аниқ муддат тугагандан кейин бериш ёки талаб қилиши биланоқ фойизлар билан бериш шартида банкка берган пул маблағидир.
ЎР Фуқаролик Кодекси бошқа кредит ташкилотлари учун омонатларни қабул қилишни тақиқламаганига қарамай, амалдаги қонунчиликка биноан, фақат банлар омонатларни қабул қилишга ҳакдидир. Бизнинг мамалкатимизда нобанк кредит ташкилотлар фаолиятини, шу жумладан улар томонидан омонатларни қабул қилиш бўйича фаолиятни тартибга солувчи ҳуқуқий асослар ҳали йўкдир.
Омонатчилар жизмоний ёки юридик шахс бўлишлари мумкин. Юридик шахслар эса ўз пул маблағларини банкларда сақлашлари мажбурийдир.
Банк ўз хоҳишига кўра уларга берилган омонатлардан учинчи шахсларни кредитлаш ва иқтисодга сармоялаш мақсадида фойдаланиши мумкин. Лекин банклар омонатларни ўз вақтида қайтарилишини таъминлашлари шарт.
Омонат операцияларини амалга ошириш банкларга бир шахсларни бўш маблағларини аккумуляци қилиш ва уларни вақтинча пул маблағларига эҳгиёж бўлган шахсларга беради. Жалб қилинган маблағлардан тижорат банклар пул маблағларни товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун жисмоний ва юридик шахсларга кредитлар беради. Омонат операциялари бозор усуллари билан талаб ва таклиф қонуни асосида жамиятдаги пул маблағларни иқтисод тармоқлари бўйича текис тақсимлайди.
Кредитлар товар ишлаб чиқарувчи, иш бажарувчи ва хизмат кўрсатувчиларга аниқ фойизлар бўйича берилади. Бу фойизлар қисмини банклар омонатчиларга омонат шартномасида кўрсатилган фойизлар сифатида тўлайдилар.
2.0монат (депозит) операциялар турлари. Амалдаги фуқаролик ва банк қонунчилиги омонатларни талаб қилингунча сақланадиган омонатлар ва муддатли омонатларга ажратади.
Талаб қилингунча сақланадиган омонатлар омонатчига нақт шакдда ёки нақтсиз тартибда у кўрсатган ҳисобваракка ўтказиш билан берилшпи керак. Банк қонунчилиги талаб қилингунча сакданадиган омонатларни омонатчига бериш муддатини аниқламаган. Лекин банк қонунчилиги меъёрларини таҳлили қуйидагиларни кўрсатади.
Талаб қилингунча сақланадиган омонатларни учинчи шахслар ҳисобварағига ўтказиш йўли билан қайтарилиши омонатчини фармойиши банкка келган кунининг эртасидан кеч бўлмаган муддатда амалга оширилиши керак. Омонатларни нақт шаклада омонатчи бакка мурожаат қилган куни қайтарилиши керак.
Муддатли омонатлар банк омонати шартномасида кўрсатилган муддат тугаганда қайтариши керак. Лекин ЎР Фуқаролик Кодекси 762-моддасининг 3-қисмида биноан муддатли омонатлар фуқароларнинг биринчи талабига кўра қайтарилиши керак. Фуқаронинг муддатли омонатни муддагидан олдин талаб қилишини тақиқлайдиган омонат шартномасининг қоидалари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Муддатли омонатни муддатидан олдин талаб қилинганда, унга фойизлар талаб қилингунча сақланадиган омонатларга ўрнатилган фойизлар микдорида тўланади.
Агар муддатли омонатлар муддати тугагандан кейин омонатчи омонат суммасини қайтариб беришни талаб қилмаса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома омонатни талаб қилингунча сақланадиган шартлар асосида узайтирилган деб ҳисобланади.
Муддатли ва талаб қилингунча сақланадиган омонатардан бошқа омонатлар ютуқли, мақсадли (масалан, муддати тутугундан сўнг омонатчига автомобиль берилшпи), шартномада кўрсатилган вазиятлар (масала, боланинг ғояга етиши) келганда қайтариладиган омонатлар бўлиши мумкин.
Чет давлатларда қуйидаги омонатлар (депозитлар) мавжутдир: 1)ёпиқ депозит - ёпилган, мухирланган ва банк оча олмайдиган ҳолда пул маблағларини, тўлов хужжатларини ва қимматбахо бойликларни омонатчи банкка сакдаш учун беради;
2)сейфли депозит - банк мижозларга ихтиёрига улар пул маблағларини, тўлов ҳужжатларини, қимматли бойликларни сақлаш учун сейфларни беради; 3)очиқ депозит - мижоз пул маблағларини, тўлов ҳужжатларини ва қимматбахо бойликларни банкка очиқ ҳолатда беради. Очиқ депозитга берилган пул маблағларидан банк кредитлаш ва сармоялашда фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон банклари амалга оширадиган депозит операциялари очиқ пул депозитлар турига киради.