11-Маъруза. Кредит операциялар. 1.Кредит операциялар мохияти ва ахамияти. Банк кредити- бу банк мижозга (қарз олувчига) қайтарилиш, муддатли ва ҳақли шартларида берган пул маблағидир. Банклардан ташқари бошқа кредит муассасалари ҳам кредит бериш хуқуқ эгадир, лекин ҳозирги пайтда мамлакатимизда нобанк кредит ташкилотлари кредит бериш бўйича фаолияти учун ҳуқуқий асаслар йўкдир. Нобанк кредит муассасалари фаолияти тўгрисидаги қонунлар тўла қабул қилинмаган.
Қарз олувчилар юридик ва жизмоний шахс бўлишлари мумкин. Бу юридик ва жизмоний шахслар банк мижозларидир. Юридик шахслар барча ташкилий-хуқуқий ёки мулкдорлик шаклида бўлиши мумкин.
Банк қонунчилигига кўра қарз олувчилар фақат уларга хизмат кўрсатадиган банкларда кредитлар олишлари мумкин.
Банк кредити - бу аввалам бор банкка тегашли бўлган ва қарз олувчига берилган пул маблағидир. Кўп ҳолларда банклар жалб этилган маблағларни кредит сифатида берадилар. Аҳоли ва юридик шахсларнинг пул маблағларини омонат операциялар бажариш жараёнида жалб этиш банкларга жуда кўп пул маблағларини жамлашга шароитлар яратади. Банкнинг ўз маблағлари бу пул маблағларининг оз қисмини ташқил қилади.
Банклар кўп ҳолларда мижозлар маблағларини таввақал қилади. Бу ҳол ЎР ММ томонидан банк назоратини ва банк фаолиятини тартибга солишни асосий сабабидир.
Кредитлар қайтарилиш, муддатли ва ҳақ тўлаш шартларида берилади. Кредитнинг қайтарилиши берилган кредитлар қарз олувчи томонидан қайтарилиши шартлигини билдиради. Бу билан кредитлар молиялашдан ажралиб туради. Молиялашда пул маблағларини олувчи олинган пул маблағларини қайтариш мажбуриятини олмайди.
Кредитнинг муддатлилиги банк ва қарз олувчи ўртасида ҳар доим кредитни қайтариш муддати тўгрисидаги келишув бўлади. Кредитлар талаб қилиб олгунча бўлмайди. Кредитни қайтариш муддати ва шу муддатни бузганлиги учун қарз олувчининг жавобгарлиги кредит бериш асоси ҳисобланган кредит шартномаларнинг муҳим шартларидан ҳисобланади.
Банк кредитининг ҳақ эвазига берилиши берилган кредит учун қарз олувчи шартномада аникданган ҳақни тўланиши кераклигини билдиради. Банк кредити ҳақсиз бўлиши мумкин бўлган қарз беришдан доим ҳақлилиги билан ажралиб туради. Банк амалиётида қарз олувчи банкка олган кредити учун берилган кредит ҳажмидан фоиз шаклида аниқланган ҳақ тўлайди.
33-сон Низом кредит учун олинадиган фоизлар ЎР МБ томонидан тижорат банкларга бериладиган кредитлар фоизи - қайта таъминлаш фоизидан 1.5. баравар кўп бўлмаслигини тафсия қилади. Марказлашкан кредитлар эвасига бериладиган кредитлар учун эса бу фоиз мажбурийдир.
Кўп ҳолларда банклар кредитларни мижозлар кредит шартномасидан келиб чиққан ўз мажбуриятларни бажаришни таъминлагандан сўнг берадилар. Кредитнинг қайтарилиши ва кредит учун фоизларнинг тўланишини неустойка, гаров, кафиллик, кафолат, қарздорнинг мол-мулкини ўшлаб қолиш билан таъминланиши мумкин. Банк амалиётида банклар асосан таъминлаш турларидан гаров, кафолат, кафиллик талаб қилишади, кредит шартномаларига неустойка бўйича қоидаларни киритадилар. Лекин кредитлар ишончли бўлиши мумкин: банк мижознинг барқарор молиявий ҳолати ва унинг рахбарларининг профессионал даражасини ҳисобга олиб кредитларни таъминотсиз бериши мумкин. Бундан кредитлар бланкет кредитлар деб аталади.
Жуда қам ҳоллардан ташқари, ҳамма банк кредитлари мақсадли бўлади. Мижоз кредит маблағларини сарфлайдиган тадбирлар ижибой самара беришига ишонч ҳосил қилгандан сўнг банк мижозга кредит беради. Кредит бергандан сўнг банк кредит мақсадли сарфланаетганини назорат қилиш ҳуқуқига эга бўлади ва кредитнинг келишилган мақсадларга ишлатилмаган ҳолларда банк қредитнинг қолган қисмини беришни рад этиб, кредит шартномасини бекор қилиб берилган кредитни муддатидан оддин қайтаришни ва фоизларни тўлашни талаб қилишга хақлидир.