2.Ҳисоб-китоб операциялар турлари.
ЎР Фуқаролик Кодекси, 27 июлдаги 60-сон нақтсиз хисоб-китоблар ўтказиш тўғрисидаги Низом меъёрларига кўра нақтсиз ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари, инкасса талаблари, аккредетив ва чеклар билан амалга оширилиши мумкин.
Тўлов топшириқномалари асосида ҳисоб-китоблар амалга оширишда мижоз банкка 60-сон Низомнинг 1-Иловасида кўрсатилган тўлов ҳужжатини етказади. Агар тўлов юборувчи ва тўлов олувчи бирта банкда бўлсалар, тўловчи банкка тўлов топшириғини 3 экземплярда етказади: бир экземпляр тўловчига, бир экземпляр банкка ва бир экземпляр тўлов олувчига. Агар тўловчи ва тўлов олувчи иккита банкда бўлсалар, тўловчи тўлов топширигини 2 экземплярда банкка етказади: бир экземпляр ўзига, бир экземпляр банкка.
Тўлов топшириғи корхона раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланади. Тўлов топшириғридаги сана тўлов топшириғини банкка тақдим этилган кун санаси бўлиши керак. Мижоз ҳисобварағида пул маблағлар етарли бўлган ҳолда банк тўлов топшириғи асосида тўловларни амалга оширади. Пул маблағлари етарли бўлмаси биринчи навбатда бюджет олдидаги ва мехнат муносабатларидан келиб чиқадиган тўловлар пропорционал тўланади.
60 Низом инкассо бўйича тўловларни тўлов талабномалари ва инкасса талабномалари билан амалга ошириладиган ҳисоб китобларга ажратади.
Тўлов талабномалари асосида ҳисоб-китоблар товар, иш ва измат етказувчи тўлов талабномаларига асосан шу товар, иш ва хизмат олувчидан пул маблағларини банк орқали талаб қилиш тартибида амалга оширади. Тўлов талабномасига шу тўловларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар банкка тақдим этилади (шартномалар, товар, иш, хизматни қабул қилинган тўғрисидаги актлар ва хоқазо).
Товар, иш ва хизмат етказувчи ва олувчи келишувига кўра, тўлов талабномалари акцептли ва акцептсиз бўлиши мумкин. Акцептли тўлов талбномалари бўйича тўловлар ўтказишдан аввал банк товар, иш, хизмат олувчини тўловга розилигини олиши керак. Товар олувчи тўлов талабномани тасдиқламаси, банк тўлов талабномасини товар етказувчига қайтаради.
Агар тўлов талабномаси акцептсиз бўлса, банк товар олувчига фақат шу тўлов талабнома асосида унинг ҳисобварағидан пул маблағлари ўчирилгани тўғрисида маълумот беради.
Агар тўлов талабномалари акцетсиз бўлса ёки товар олувчи акцептли тўлов талабномасини тасдиқласа, лекин унишг ҳисоб варағида етарли пул маблағлари бўлмаси, банк бундай тўлов талабнамалари 2-сон картотека жамланади ва пул маблағлари келишига қараб, банк бу талабномалар бўйича тўловларни амалга оширади.
Инкассо талаблари бўйича хисоб-китоблар тўлов талаблари бўйича ҳисоб-китоблар тартибида амалга оширилади, фақат инкассо талабларини банкка солиқ органлари, суд ижрочилари ўз вазифаларини бажариш жараёнида тақдим этадилар.
Лккредитив бўйича ҳисоб-китобларда товар олувчи ўз банки билан товар етказувчи аниқ ҳужжатларни банкка тақдим этганда шу товарлар учун тўловларни банк амалга ошириш тўгрисида келишади. Товар етказувчи учун аккредитив қўшимча кафолат бўлади, чунки товар олувчи моддий ҳолати ёмонлашса, банк тўловларни ўз маблағларидан амалга оширади.
Чеклар бўйича ҳисоб-китоблар «Давлат белгиси» давлат корхонасида бланклари ишлаб чиқарилган чеклар билан амалга оширилади. Чек - бу мижозлар махсус ҳисобварагга керакли пул маблағларини кирштанлардан сўнг бериладиган ва ўрнатилган шаклда бўлган, банк қонунчилигида кўрсатилган реквизитларга эга бўлган («чек» номи, серияси, рақами, чек эгасининг ҳисоб рақами, пул маблағи ва хоқазо - бОНизомнинг 2.1. банди.) хужжатдир.
Товар олувчи олган товар учун товар етказувчига тўлов сифатида чек бериши мумкин. Товар етказувчи чекни банкка тақдим этади. Банк бу чек бўйича товар олувчи ҳисоб варағидан чекда кўрсатилган суммани товар етказувчи ҳисобварағига ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |