З.Мижозларни ҳисобварақларини очиш тартиби. Банк ва мижозларнинг ўзаро муносабатлар аваламбор клиентларни ҳисобварақларини юритишга йўнатилган. Мижоз банкда ҳисобварақ очади, бу хисобварақга банк учинчи шахслардан келадиган маблагларни шу ҳисобварақларга ёзиш, мижоз топшириғи билан шу ҳисобварақдан учинчи шахслар ҳисобварақларига пул маблағларни ўтказиш мажбуриятини олади.
Банк ва мижозлар ўртасидаги ўзаро хуқуқ ва мажбуриятлари мижозга ҳисоварақ очилиши билан вужудга келади. Вақат ҳисобварақ очилгандан сўнгкредитлаш омонатларни қабул қилиш ва бошқа банк операциялари амалга оширлиши мумкин.
Ҳисобварақ очиш учун банк ва мижоз ўртасида банк хисобварағи шартномаси имзоланади. Шартнома ёзма шакдда булиши шарт, акси ҳолларда хақиқий эмасдир. Бу шартноманинг хусусиятлари, асосий шартлари, унинг тузиш ва бекор қилиш тартиби хисоб-китоб операцияларига бағишланган бобда батафсил кўриб чиқилади.
Банк муайян турдаги хисобварақлар очиш учун эълон қилган, қонунда ва қонунга мувофиқ белгилаб қўйилган банк қоидаларида назарда тутилган тегашли талабларган мос келадиган шартлар асосида хисобварақ очишни таклиф қилиб мурожаат этган мижоз билан банк хисобварағи шартномаси тузиши шарт. Юридик шахслар бундай шартномани ўз маблағларини банкда сакдаш учун имзолайдилар. Бундай ҳисобварақ талаб қилгунча депозит ҳисобварағи деб аталади. Фақат талаб қилгунча депозит ҳисобварағи очилган банкда бошқа хисобварағлар очилиши мумкин (валюта, омонат ва хоқазо).
УР Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 январдаги 24-сон Қарорига кўра, 1000 ходимга эга бўлган юридик шахслар 1999 йил 1 июндан, 200 ва ундан кўп бўлган ходимларга эга бўлган юридик шахслар 1999 йил 1 декабрдан, бошқа юридик шахслар 2000 йил 1 июндан бошлаб бир неча банкларда ҳисобварақлар очилишлари мумкин.
Ҳисобварақ очиш учун мижозлар банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилади:
1) ариза;
3) нотариал ёки рўйхатдан оладиган орган тасдиқлаган давлат руйхатидан
ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома;
4) солиқ тўловчи рўйхат сони тўғрисидаги билдириш;
5) имзо намуналари ва муҳр изли карточка;
аган лицензия талаб қилинадиган фаолият бўлса - нотариал тасдиқланган лицензия нусхаси.
Жисмоний шахслар хисобварақ очиш учун ариза, шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва имзо намунасили карточка тақдим этади
1. Банк операцияларини хуқуқий тартибга солиш.