Умумий қисм


-Маъруза.Банк ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш



Download 445,5 Kb.
bet23/44
Sana21.02.2022
Hajmi445,5 Kb.
#51827
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44
Bog'liq
bank huquqi

7-Маъруза.Банк ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш.
1. Банк ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни фуқаролик-ҳуқуқий
тартибга солиш.
Банклар ва унинг мижозлари юридик шахслар бўлиб фуқаролик муомиланинг мустақил иштирокчисидирлар. Мижозлар банкларга ёки банклар мижозларга маъмурий тартибда бўйсунмайдилар.
Банк ва мижоз ўртасидаги муносабатлар шартнома озодлиги, тенг ҳуқуқлик ва томонлар фаолиятига аралашмаслик принципларига асосланади.
Шартнома озодлиги принципи бўйича мижозлар ўзлари хизмат учун банкларни танлайдилар. Собиқ Совет Итфоқида мижозларга хизмат кўрсатадиган банкларни маъмурий тартибда ўрнатилган. Банкларга келсак, хар қайси банк мижозларни ўз хоҳиши бўйича танлаш хуқуқига қарамай, амалиётда банклар ҳар қайси мижозга банк ҳизматини кўрсатишга тайёрдирлар.
Банк ва мижозлар тенг ҳукуқлилиги банк ва мижозлар тенг ҳажмдаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга эканлигини билдиради. Банк ва мижоз шартномада ва банк қонунчилигида кўзда тутилга ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар. Ўз мажбуриятларини бажармаганликлари учун томонлар шартнома ва қонунчиликка биноан жавобгарликка тортиладилар.
Томонлар бир бирларига нисбатан маъмурий ваколатларга эга эмаслар Бундан банкларни «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 17 -моддасига биноан банклар валюта назорати агенти функциясини бажаришлари ва касса назоратини амалга оширишлари истисно.
Бир бирлари фаолиятларига аралашмаслик принципи банк ўз тавакалига ва ўз хохиши билан мижозларни ҳисоб-варағлардаги маблағларни кредит ва инвестиция шаклида жойлаштиришларини биддиради. Ўз навбатида, мижозлар ўз ҳисобварағлардаги маблағларини ўз хоҳишларига биноан мусодара қиладилар, банкларга мижозларга шу маблағларни мусодара қилишда таъсир кўрсатиш тақикланади.
Ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида £анклар мижозларни манфаатларини химоя қилишлари керак. Банклар мижозлар ҳисобварағларидаги маблағларни сақланишини, ўз вақтида мижозлар топшириги бўйича тўловларни ўтказишни, банк ҳизматлари тўғрисида ахборотларни беришлари керак.

Download 445,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish