З.Банк ҳисобвараги шартномаси. ЎР ФКнинг 771-моддасига биноан банк ҳисобварағи шартномаси - бу бир тараф - банк ёки бошқа кредит муассасаси (бундан буён матнда - банк) иккинчи тарафнинг - мижознинг (ҳисобварақ эгасининг) ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдан тегишли суммаларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги фармойишларини бажариш мажбуриятини олиш тўгрисидаги келишувдир.
Марказий банк ҳисоб-қитоб операцияларини бажариш ҳуқуқини берадиган лицензиясига эга бўлган банклар ва банк мижозлари ҳисобланган ҳисобварақ эгалари шартноманинг тарафларидир. Ҳисобварақ эгалари жизмоний ва юридик шахслар бўлиши мумкин.
Банк ҳисобварағи шартномаси ёзма шаклда тузилшии керак. Ёзма шаклига риоя қилинмаса банк ҳисобварағи шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлади. Бу шартнома бўйича мижозга асосий ҳисобварақ-талаб қилингунгача сақланадиган омонат ҳисобварағи. Бошқа хисобварағлар (валюта ҳисобварағи, иккиламчи ҳисобварақ ва ҳоказо) очиш учун бошқа шартномалар тузилади.
Бу шартномага биноан банклар
а) қўйидаги мажбуриятларни ўз зиммаларига оладилар:
1)ҳисобварақ эгалари ҳисобваракдан пул маблағларини ўтказиш тўғрисидаги топшириқномаларини бажариш;
2)уларнинг ҳисобварағларига учинчи шахслардан келган пуло маблағларини киритиб қўйиш;
3)банк сирини сақлаш;
4)ҳисобварақлар эгалари талабларига кўра ҳисобварағ ҳолати ва ўтказилган операциялар тўғрисида маълумотларни етказиш;
5)шартномада ёки банк қонунчилигида кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар.
б) қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
1)кредитлашда ва инвестицияларни амалга оширишда омонатчиларнинг ҳисобварағларидаги маблағлардан фойдаланиш;
2)кўрсатилган ҳизматлар ва берилган кредитлар учун мижозларнинг рухсатисиз керакли суммаларни ўз фойдасига ўтказиш;
3)ҳисобварақ эгалари амалга ошираетган касса ва валюта операцияларини назорат қилиш;
4)шартномада ва банк қонунчилигида кўрсатилган бошқа ҳуқуқлар.
Банк ҳисобварағи шартномаси бўйича хисобварақ эгалари
а) қуйидаги ҳуқукларга эгадир:
1)банкка бажариш учун шарт бўлган уларнинг ҳисобварақларидан пул маблағларини ўчириш ва инкассо бўйича тўловларни амалга ошириш тўғрисида топшириқлар бериш;
2)ҳисобварақ ҳолати тўгрисида маълумотлар олиш;
3)уларнинг ҳисобварақлардаги маблағлар қолдикларидан фойдалангани учун банкдан ҳақ олиш;
4)кредит шартномаси ва банк қонунчилигида аниқланган шартларда банкдан кредитлар олиш;
5)шартномада ва банк қонунчилигида кўрсатилган бошқа ҳуқуқлар.
б) қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
1)ҳисобварақда шартномада аниқланган минимал қолдиқни таъминлаш;
2)банкнинг касса ва валюта назорати агенти функцияларини бажариш жараёнида қўйган талабларини бажариш;
3)шартномада ва банк қонунчилигида кўрсатилган бошқа мажбуриятларни амалга ошириш.
Бу шартнома ҳақ эвазига тузиладиган шартномадир. Кўрсатган хизмату учун банк шартномада аниқланган ҳақ олади. Амалиётдам шартнома ҳақи амалга оширилган ҳисоб-китоб операциялар суммасидан фойизлар шаклида аниқланади.
Ўз мажбуриятларини бажармаганлари учун томонлар шартнома, банк ва фуқаролик қонунчилигига кўра жавобгарликка тортилади. Банклар тўловларни амалга оширмаганликлари ёки вақтида оширмаганликлари, банк сирини сақламаганликлари, банк ҳисобварағи шартномасидан келиб чиққан бошқа мажбуриятларни амалга оширмаганликлари учун жавоб бреадилар. Ҳисобварағ эгалари валюта ва касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини бузганлари учун жавоб берадилар.
Банк ҳисобварағи шартномаси ҳисобварақ эгаси аризасига мувофиқ исталган вақтда бекор қилинади. Банк талабига кўра суд шартномани қўйидаги ҳолларда бекор қилшпи мумкин:
1)агар ҳисобварағдаги қоддиқ шартномада ўрнатилган минимал микдоридан кам бўлса, ва мижоз банк огоҳномасини олгандан сўнг уни тикламаса; 2) агар шартномада бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, бир йил давомида ҳисобварағ бўйича операциялар бажарилмаган бўлса.
Шартнома бекор қилинганда ҳисобварақ ёпилади, ундаги пул маблағларининг қолдиғи мижознинг тегашли ёзма аризаси олингандан кейин кечи билан етги кун ичида мижозга берилади ёки унинг кўрсатмасига мувофиқ бошқа ҳисобвараққа ўтказилади.