З.Мижозларнинг пул маблағларини бошқариш. Мижозларнинг пул маблағларини бошқариш банк томонидан банк ва мижоз ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади. Ўзбекистон банк соҳасида банк операцияларини бу тури ҳали кўп тарқалгани йўқ. Нафақат банклар клиентлари, банкларнинг ўзлари ҳам пул маблағларни бошқариш бўйича операцияларини хусусиятлари билан яхши таниш эмаслар.
Мижозларнинг пул маблагларини бошқаришни тартибга соладиган асосий меъёрий ҳужжат ЎР Фуқаролик Кодексидир. Кодекснинг 49-боби мол-мулкни ишончли бошқаришга багшланган. Фукаролик Кодекснинг 851-моддасининг 2 қисми қонунда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, пул маблаглари ишончли бошқаришнинг мустақил объекти бўла олмайслигани аниқлайди. Бундай истисно ҳоллар сифатида «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 4-моддасида кўрсатилган банк томонидан мижозларни пул маблағларини бошқариш бўйича банк операцияларини келтириш мумкин.
Пул маблағлари бозорининг профессионал иштироқчиси сифатида банк бозор иқтисодиёти шароитларида мижозлардан кўра кўп имкониятларга, билимлари етарли даражали мутахасисларга эга бўлиб, мижозларини маблағларини уларнинг ўзларидан яхшироқ жойлаштириб уларга кўпроқ фойда келтираши мумкин. Банклар ҳам бундай операцияларга қизиқадилар, чунки бундай операциялар ўз маблағларидан фойдаланмай қўшимча фойда кўри имкониятини яратади.
Банклар мижозларнинг пул маблағларини ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида бошқаришлари мумкин. Бу шартнома бўйича банк ишончли бошқарувчи, мижоз эса - бошқарунинг муассиси сифатида харакат қиладилар. Шартнома доирасида банк мижоз маблағларига эгалик хуқуқий ваколатларини амалга оширади. Лекин банкнинг ҳамма харакатлари шартномада фойда олувчи (бенифициар) сифатида кўрсатилган шахс учун фойда кўришга йўнатилган бўлиши керак.
Банк муассиснинг пул маблағлари бошқа юридик шахслар низомий жамғармасига киритиш, кимматли қоғозолар олиш ёки кредитлаш учун фойдаланиши мумкин. Банклар муассисларга шартномада аникданган муддатларда пул унинг маблағларини қайси тарзда фойдаланаётганлиги тўғрисида хисоботлар бериши керак.
Пул маблағларини бошқариш бўйича кўрсатган хизматлари учун банк мижоздан ҳақ олади. Бу хақ шартномада кўрсатилган бўлиб, мижоз кўрган фойдасига нисбатан фойизларда ёки аниқ миқдорда бўлиши мумкин.
Пул маблағларини бошқариш тўғрисидаги шарнома оддий ёзма шаклда бўлиши керак. Ёзма шаклга риоя қилинмаса, бундай шартнома ҳақиқий бўлмайди.
Шартнома муддати 5 йилдан ошмаслиги керак. Агар бу муддат тугагандан сўнг томонларнинг биринг уни тугатиш тўғрисида аризаси бўлмаса, шартнома унда кўрсатилган муддатга ва шартлар асосида узайтирилган деб ҳисобланади. Шартномада қуйидагилар назарда тутилиши керак:
1) бошқарувга бериладиган пул маблағларини микдори;
2) фойда олувчи тўғрисида кўрсатма;
3) ҳисоболарни тақдим этиш учун муддатлар;
4) бошқарув шартномаси бекор қилинган такдирда пул маблағларини оладиган
шахс;
5) агар хақ тўлаш шартномада кўзда тутилган бўлса, банкка хақнинг миқдори
ва шакли;
Шу шартлар бўлмаган такдирда, шартнома тазилмаган ҳисобланади.
Пул маблағларини бошқариш жараёнида бенифициар манфаатлари тўғрисида етарли ғамхорлик қилмаган ишончли бошқарувчи бенифициарга бой берилган фойдани, бошқарув муассисига пул маблағларини йўқотиш билан келтирилган зарарни, шунингдек бой берилган фойдани тўлайди. Агар бундай зарарлар енгиб бўлмайдиган куч туфайли ёки фойда олувчининг ёхуд бошқарув муассисининг ҳаракатлари туфайли келиб чиққанини исбот қилиб берса, банк етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.
Пул маблағларини ишончли бошқариш тўғрисидаги шартнома қўйидаги холларда бекор бўлади:
1) тарафларнинг бирининг шартнома муддати тугаши муносабати билан
шартномани бекор қилиш тўғрисиаги аризасига мувофиқ;
2) бенифициар-фуқаронинг ўлиши ёки юридик шахснинг тугатилиши;
3) банкнинг тугатилиши;
4) бенифициар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса,
шартнома бўйича фойдани олишдан бош тортиши.;
5) қонунда ёки шартномада кўрсатилган бошқа асасоларга мувофиқ.