67 7.Банклараро операциялар. Банк хизматларини кўрсатувчи ҳам олувчи хам банклар бўлган банк операциялари Банклараро операциялардир. Тижорат банклар бир бирларига ўз мижозларига кўрсатадилан практически ҳамма банк операцияларини кўрсатадилар. Банклар бир бирларига хисоб-китобларни амалга ошириш, омонатларни қабул қилиш, кредитлаш бўйича, қимматли қоғозлар ва валюта билан операциларни амалга оширадилар. Бу операциялар мижозларга кўрсатиладиган операциялар билан мазмуни бўйича бир, лекин шакли хар хилдир. Банклар ўртасидаги муносабатлар банлар аро келишувлар билан тартибга солинади. Амалиётда кўп тўзиладиган келишувлардан бири корреспондент шартномасидир.
Корреспондент муносабатларини ўрнатиш учун бир банк ўзи ҳамкорлик учун танлаган иккинчи банкка корреспонднтлик муносабатлар ўрнатиш таклифи билан хат йўлайди. Хатга банк фаолияти тўғрисида, низом жамғармасини миқдори тўғрисидаги маълумотлар бор хужжатлар, банк лизензиясининг нусхаси илова қилинади. Таклифга ижобий муносабат бўлган тақдирда банклар ўртасида корреспондентлик шартнома тузилади. Бу шартномада банклар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлайди, қайси ҳисоб китоблар бўйича ўзаро хисобга ўтказиш билан мажбуриятлар бекор қиладилар, банк ҳизматлари учун хақ тарифларини келишадилар, қайси мансабдор шахслар тўлов хужжатларини имзолйшларини белгилайдилар ва ҳоказо.
Бу шартнома асосида тижорат банклар бир бирларига корреспондент хисобварағ очадилар. Бу хисобварағлар мазмуни бўйича мижозларнинг ҳисобварағи билан бир хил. Корреспондент ҳисобварағларда операциялар банк корреспондент топшириғи бўйича унинг хисобига амалга оширилади. Лекин корреспондент хисобварағини кредитлаш тақикланмаган ва банк корреспондентнинг хисобварағида керакли пул суммаси бўлмаса, хизмат кўрсатувчи банк операцияларни ўз ҳисобидан амалга ошириши мумкин.
Корреспондент муносабатлардан кўпинча Ўзбекистон банклари ва хорижий банклар ўртасида фойдаланилади. Бундай муносабатлардан Ўзбекистон банклари ўз мижозларининг ташқи иқтисодий фаолиятини амалга ошириш жараени билан боғлиқ валюта операцияларни амалга оширишда фойдаланади.
Корреспондент хисобварағлар қуйидаги номларга эга. А банкнинг Б банкдаги хисобварағи А банк учун «Лоро», Б банк учун «Ностро» деб аталади. Ва аксинча, Б банкнинг А банкдаги хисобварағи А банк учун «Ностро» Б банк учун «Лоро» бўлади. Юқорида кўрсатилганлар банклараро ҳисоб-китоб операцияларидир. Корреспондент хкЕсобварағдан ташқари банклар аро хисоб қитоблар ЎР МБ хисоб-касса марказлари ва банкларни ўзаро хисобга ўтказиш бўйича хисоб-китобларни амалга ошириш учун ташкил қилинган клиринг ташкилотлари орқали амалга оширилиши мумкин.
Юқорида такиклагандек, банклар бир бирларига кредит ва омонат операциялари бўйича хизмат кўрсатишлари мумкин. Банклараро кредит ва омонат операциялари бир операцияни ташкил қиладилар: бир баньшинг иккинчи банкка берган кредити иккинчи банк учун омонат деб ҳисобласа бўлади. Бир банк иккинчи банкка пул маблағларини ўтказганда банклараро кредит шартномаси тузилади ва бу шартнома бўйича кредитор - банк қарз олувчи банкка пул ўтказиб бериш мажбуриятини олади, қарз олувчи банк кредитор-банкка олган кредитни вақтида қайтариб унга фойизлар тўлаш, мажбуриятини олади.
Банклараро кредитлаш мижозларни кредитлаш прнциплари бўйича (вақтлилиги, ҳақлилиги, қайтарувлиги, таъминланганлиги) амалга оширилади. Бу принциплардан фақат кредитдан мақсадли фойдаланиш принципига амал қилинмайди, чунки қарз олувчи банк ўз эрки асосида кредит маблағларини ишлатади.
Банклараро валюта операциялари бир банк валюта лицензияга эга бўлмаган ҳолда унинг илтимосига кўра башка банк валюта операцияларини амалга ошириш бўйича ёки банклар ўртасида валютани олиб-сотиб операцияларини валюта операциялари мисолида келтирса бўлади.
Бир банк касса операцияларни амалга ошириш учун лицензия бўлмаган такдирда ёки вақтинча техник сабабларга касса операцияларини амалга ошириш имконияти бўлмаганда иккинчи банк учун касса операцияларини бажариши мумкин.
Банклар бир бирларига қимматли қоғозлар бўйича операцияларини банклар ўз мижозларига кўрсатган тартибда такдим этадилар.Фарқи фақат банк ва ҳисобот ҳужжатларини тўлдириш тартибида бўлади, бу операциялар бўйича ҳисоб-китоблар қорреспондент ҳисобварақ, ЎР МБ ҳисоб-касса марказлари ёқи клиринг ташкилотлари орқали амалга оширилади.