4.Учинчи шахслар учун кафолатлар бериш. Учунчи шахслар учун гарантиялар бериш Фуқаролик Кодексининг 23-бобининг §5 билан тартибга солинади. Кафолатта кўра банк (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг илтимосига кўра кафилл ўз зиммасига олаетган мажбурият шартларига мувофик принципалнинг кредитори (бенифициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида приниципалга ёзма мажбурият беради.
Бу операцияни амалга оширишда принципал кредитор олдидаги мажбуриятларини бажариши кафиллигини бериш тўғрисидаги илтимос билан банкка мурожаат қилади. Принципалнинг молиявий ҳолатини ўрганиб чиқиб, банк ёзма равишда кафиллик беради. Кафилликда кайси ҳолларда, қандай ҳужжатларни такдим этилганда банк қафиллик суммасини принципалнинг кредиторга тўлашини кўрсатади.
Тўланадиган пул миқдорини банк кафиллик хатида кўрсатади ва бу пул микдори принципалнинг кредитор олдидаги мажбуриятидан кўп еки оз бўлиши мумкин. Кафолатдан фарқ қилган ҳолда кафил бенифициарнинг зарарларини, тўланган жарималарини, суд жараенида бўлган харажатларни қопламайди, фақат кафиллик хатида кўрсатилган сумма тўлайди.
Принципал ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолда бенифициар банк- кафиллга ёзма равишда кафиллий пул маблағларини тўлаш тўғрисидаги талаби билан мурожаат қилшпи керак. Банк кафолатда кўрсатилган муддат тугаган бўлса, бенифициар такдим этган талаблар ёки унга илова қилинган ҳужжатлар кафолат шартномасига мос келмаса банк кафолат суммасини қондиришни рад этади.
Бенифициар фақат кафолатда кўрсатилга муддат давомида банкдан кафолат суммасини талаб қилиши мумкин. Бенифициарга пул суммасини тўлагандан сўнг кафил регресс тартибида бенифициарга тўлаган суммани принципалдан талаб қилиши мумкин.
Кафолат берганлиги учун принципал томонларни келишувида аникданган микдорда ва шаклда банкка ҳақ тўлайди.
Агар кафолатда кўрсатилмаган бўлса, банк бир томонлама уни чақириб олиши мумкин эмас.
Кафолат бўйича банкнинг мажбуриятлари қўйидаги ҳолларда тамом бўлади:
1) кафолат суммасини бенифициарга тўланиши;
2) кафолат муддати тугаши;
3) бенифициарнинг кафолат бўйича ўз ҳуқуқларидан воз кечиши ва уни
кафилга қайтариб бериши.
5.Лизинг. Ўзбекистон Республикаси худудида хозирги пайтда банклар молиявий лизинг бўйича операцияларини мижозларнинг пул маблағларини бошқариш бўйича операциялар каби кам амалга оширадилар.
Лизинг операциялари Фуқаролик Крдексининг 34-бобининг §6, ЎР МБ томонидан 1999 йил 7 майда тасдикданган 327-сон тартиб меъёрлари билан тартибга солинади.