Қумқўрғон пахтада ғолиб бўлди
Сув омборинг ўхшар худди юракка,
Пахта хирмонларинг етди фалакка,
Етди деҳқонларинг юксак тилакка,
Ғолиб бўлган азиз Қумқўрғонимсан.
Янги нав яратдинг “Беш қаҳромон” деб,
Янги нав пахтаси юксак хирмон деб,
Бу навдан экмаган қилар армон деб,
Ғолиб бўлган азиз Қумқўрғонимсан.
Келди юртбошимиз айтган “Класстр”,
“Класстр” бу буюк замонга хосдир,
Юртнинг ободлиги учун асосдир,
Ғолиб бўлган азиз Қумқўрғонимсан.
Буюк яхшиликлар эшиги ўзинг,
Етук раҳбарликнинг бешлиги ўзинг,
Юксак хирмонларнинг қўшини ўзинг,
Ғолиб бўлган азиз Қумқўрғонимсан.
Ўзбекистон аро ўз номинг бордир,
Сурхондарё аро ўз шонинг бордир,
Ҳамиша музаффар деҳқонинг бордир,
Ғолиб бўлган азиз Қумқўрғонимсан.
Қумқўрғон туманидаги
“Илҳом” адабий клуби
ижодкорлари
Do'stlaringiz bilan baham: |