УўК: 65. 89 Кбк: 56. 12 А–82 Асаб тизимингиз саломат бўлсин


Кўкрак соҳасидаги шикастланишлар



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/53
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#147889
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53
Bog'liq
Asab tizimi

4.2. Кўкрак соҳасидаги шикастланишлар
Кўкрак санчиғи – ўткир, худди «орқадан кимдир курак 
ўртасига пичоқ ургандек» кучли оғриқ. Ҳатто нафас олиш 
ҳам азоб беради! Икки ҳафтагача кескин давом этади.
Томирчалар синдроми – қовурғалараро оғриқларни 
ўзига қамраб олади. Ички аъзоларда турли ҳиссиётлар 
пайдо бўлиб, томоққа ёки кўкракка нимадир тиқилиб 
қолгандек туйилади. Даволаш учун узоқ ва кўпинча са-
марасиз уриниш лар турғун невротизацияга олиб кела-
ди. Ўрта кўкрак томирчалари шикастланганда, оғриқлар 
ва ошқозон соҳасида ноқулайлик ҳисси пайдо бўлиши 
мумкин. Бу умуртқанинг кўкрак соҳаси ҳаракатларида 
янада кучаяди. Ноқулай бурилсангиз, оғриқ пайдо бў-
либ, ошқозонни ҳам, юрак соҳасини ҳам қамраб ола-
ди! Илмий тилда айтганда шундай. Фарқловчи белги 
ҳам бор – барча оғриқлар умуртқа ҳаракатлари билан 
боғлиқ! Буни эслаб қолган маъқулроқ! Саккизинчи ва 
тўққизинчи томирчалар патологиясида оғриқлар ўн 
икки бармоқ ичак соҳасида намоён бўлиб йўталганда, 
аксирганда, гавда ҳаракатланганда ва қайрилганда, 
одам узоқ вақт ўзини орқага ташлаб ўтирганда кучайиш 
хусусиятига эга.
Илмий адабиётларда шундай ҳоллар ҳақида маълу-
мотлар келтириладики, қорнида кучли оғриқлар қайд 


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
57
қилинган бемор кўричакни олиб ташлаш бўйича опера-
ция қилинади. Лекин бу ёлғон синдром – ўнгдаги 10, 11, 
12-томирчалар шикастланиши бўлиб чиқади. Худди шу 
каби ўнгдаги 7, 8 ва 9-кўкрак томирчалари холецистит 
белгиларини намоён қилиши мумкин, лекин барибир бу 
оғриқлар парҳез бузилганда эмас, балки умуртқанинг 
кўкрак соҳасидаги ҳаракатлар туфайли кучаяди.
Бу борада саводимиз анча жўнашиб қолгани учун, 
вегетатив асаб тизимининг симпатик ўзаклари умуртқа 
суякларига худди чирмовиқлар каби икки томондан 
чирмашиб олганини биламиз. Деярли ҳеч нарса би-
лан ёпилмаган, табиийки, улар ҳам патологик жараён-
га жалб этилади. Аммо дард кучайганда, бу нарса на 
шифокорнинг, на беморнинг эсига келади. Симптомлар 
шунчалик кўпки, ички аъзо оғрияптими ёки остеохон-
дроз қутуриб кетдими, мутлақо фарқлаб бўлмайди! 
Бўйин ва кўкрак остеохондрозида овқатланган пайт 
қизилўнгачга гўё суяк тиқилиб қолгандек ҳис пайдо 
бўлади, кўкрак ва бел суяклари зирқираб оғрийди. Агар 
хондроз яна пастроққа, кўкрак соҳасига ҳам тарқалса, 
у ҳолда заъда, кўнгил айниши ва ўқчиш бўлиши мум-
кин. Ичак перистальтикасининг бузилиши, қорин дам-
лаши, ич қотиши ёки кетиши ҳам эҳтимолдан йироқ 
эмас. Сизни ҳатто шифокор ҳам чалғитолмаслиги учун 
яхшилаб эслаб қолинг: остеохондрознинг симптомлари 
қанчалик ранг-баранг бўлмасин, барибир ҳаммасида 
умумий бир хусусият бор – умуртқа ҳаракатларида, ён-
бошлаб ётганда ёки узоқ ўтирганда кучаяди! Ҳаммаси
жойида, тинчгина ўтиргандингиз, сўнгра кескин бурил-
дингиз ёки ўрнингиздан турдингиз. Қарабсизки, азоб 
бош ланди! Минг бир азоб! Кучли оғриқ, ачишиш, жи-
мирлаш, кўнгил айниши, заъда – бир сўз билан айтган-
да, худо сабр берсин. Аммо бу тушкунлик учун сабаб 
эмас, даволаниш учун асос! Соғлом бўлишингиз мум-
кин. Бу азобларга фақат ўзингиз чек қўя оласиз. Кейин 


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
58
эса, умид қиламанки, бу ҳол бошқа такрорланишига 
ҳам йўл қўймайсиз.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish