УўК: 65. 89 Кбк: 56. 12 А–82 Асаб тизимингиз саломат бўлсин


Қон босими пасайишли вегетатив-



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/53
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#147889
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53
Bog'liq
Asab tizimi

6.3. Қон босими пасайишли вегетатив-
томир дистонияси
Доимий артериал қон босими 105/65 мм с.у. дан паст 
бўлса, шундай ташхис қўйилади. Бундай беморларга 
ўтириб ишлаш тўғри келмайди, улар фаол ҳаёт тарзи-
ни йўлга қўйиб, кўпроқ тоза ҳавода бўлиши, жисмоний 
меҳнат қилиши керак. Ҳар куни югуриш, совуқ сувда 
чўмилиш анча яхши тетиклаштиради. Фаол ҳаёт тарзи 
жуда муҳим!
Парҳез. Оч қолиш аҳволни ёмонлаштириши, қувват-
сизлантириши мумкин. Шунинг учун мунтазам овқатла-
ниш яхшироқ. Аччиқ нарсаларни, ёрмалар ва балиқни 
камроқ истеъмол қилиш фойдадан ҳоли эмас. Олхўри, 
баргак ва узумдан қилинган компотлар жуда фойдали. 
Қорағат, тошчўп, репешка, ялпиздан дамланган чойлар 
яхши таъсир қилади (айниқса, бош оғриганда). Бундай 


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
105
чойларга озроқ асал ҳам қўшиш мумкин – кунига 1-2 ч. 
қ. Қаҳва ичиш мумкин, лекин фақат бир марта, эрталаб. 
Ҳолбуки, қора чойга ўтиш маъқулроқ.
1-дамлама учун гиёҳлар. Тошчўп (ҳар қандай) – 2 
қисм, тиканли оқ каррак – 1 қисм; бир стакан қайнаган 
сувга 1-2 ч. қ., 3 маҳал фақат овқатдан олдин 21 кун 
ичилади. Агар юрак уриши безовта қилса, дамламадаги 
оқ каррак миқдори озайтирилади.
2-дамлама учун гиёҳлар. Тошчўп (ҳар қандай) – 3 
қисм, пижма гули – 1 қисм; худди шундай ичилади.
3-дамлама учун гиёҳлар. Тошчўп – 1 қисм, зиғирак – 
1 қисм; худди шундай ичилади.
Буйрак усти безларининг гормонал етишмовчилиги-
га шубҳа қилинганда дамламага қизилмия илдизи (дам-
ламанинг 1/10 қисми миқдорида) ёки қора смородина 
япроғи (дамламанинг 1/3 қисми) қўшилади.
6.4. Гипертоник касаллик
Айтиш жоизки, гипотензив препаратларни ичиш 
уларга ўрганиб қолишни келтириб чиқаради. Бу эса 
қанчалик ачинарли бўлмасин, қулликни эслатади. 
Бунга қандай чап бериш мумкин? Биринчидан, у ёки 
бу препаратни бекор қилиш аста-секин амалга оши-
рилиши лозим. Иккинчидан, энг умидли натижаларга 
очлик ва кам калорияли парҳезларда эришилган, ле-
кин битта «лекин»и бор: бунга мустақил киришишин-
гизни тавсия этмайман. Ҳар ҳолда чумчуқ сўйсаям, 
қассоб сўйсин. Шунинг учун парҳезшунос шифокор-
ларга мурожаат қилинг. Гипертоник турдаги вегета-
тив-томир дистониясидаги каби парҳезни тавсия қи-
лиш мумкин. Шунингдек, овқатга оз миқдорда пиёз 
ва саримсоқ қўшиб истеъмол қилиш ҳам фойдали. 
Лекин буйрагида муаммоси бор беморлар пиёз ва 
саримсоқдан тийилгани маъқул, чунки улар буйракка 
қичиштирувчи таъсир кўрсатади.


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
106
Ярим йил давомида 1:2 нисбатда очамбити ва астра-
гал гиёҳидан дамлама, шунингдек, ҳар ойда пешоб ҳай-
довчи турли дамламаларни алмашлаб ичиб туриш тав-
сия этилади.
Кейинги олти ойда: 2:1:1 нисбатда тоғ ялпизи, кален-
дула гули, дўлана меваси (ҳар қандай) дан дамлама ва 
пешоб ҳайдовчи дамламалар.
Кунлик дозаси – озғинлар учун бир стакан қайна-
ган сувга 1 ч. қ., семизлар учун бир стакан қайнаган 
сувга 2 ч. қ.
Агар иштаҳа кучайиб кетса, у ҳолда дамламадан 
жамбил чиқариб ташланади. Уйқучанликда тоғ ялпизи 
камроқ қўшилади ёки умуман қўшилмайди. Агар юрак 
уриши секинлаша бошласа, дўлана миқдори камай-
тирилади. Яққол шиш ларда икки хил пешоб ҳайдовчи 
дамлама бирданига ичиш мумкин.
Гиёҳли дамламаларни тайёрлаш бўйича умумий 
тавсиялар
Бир чой қошиқ майдаланган гиёҳлар дамламаси-
га термосдан бир стакан қайнаган сув қуйи лади. Бир 
соатдан сўнг дамлама сузгичдан ўтказилиб, соя жойга 
қўйилади. Дамлама кун давомида ичилади.
Агар термос бўлмаса, қуйидагича йўл тутиш мумкин: 
бир стакан қайнаган сувга дамламани солиб, сув ҳам-
момига қўйилади. Қопқоқли идишнинг оғзи ёпилиб, 10 
дақиқа қайнатилади. 30-50 дақиқа совигандан сўнг суз-
иб олинади.
Бунда эмалланган ёки фарфор идишлардан фойда-
ланиш мумкин.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish