«уй-дарахт-одам» расми тести


«Мен сизга ёқаманми?» ўйини



Download 387 Kb.
bet10/11
Sana03.07.2022
Hajmi387 Kb.
#738262
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ТЕСТЛАР

«Мен сизга ёқаманми?» ўйини
Эр ва хотин, қайси бирлари психолог бўлишларидан қаъий назар ораларидан илиқ ҳиссий муносабат йўқолаётганда, бир-бирларига тушунтириш ўрнига ана шу ўйинни ўйнашлари мумкин.
Ҳар бир оила аъзоси иккитадан тоза қоғоз тайёрлайдилар. Улар алоҳида ўтириб, кейин бирга муҳокама қилиш учун ўз материалларини тайёрлайдилар. Биринчи қоғозга эр-хотин бир-бирининг расмини чизади. Ҳеч қандай чекланишларга амал қилмасдан, эркин чизиши мумкин. Яқин кишисининг расмини реализм услубида, ёки нимагадир ўхшатиб чизиш мумкин. Расмни рангли қилиб чизинг (рангли қалам, фламастер, рангли мел ишлатиш) мумкин. Расмда турмуш ўртоғингизни қандай тасаввур қилсангиз, шундай чизишга ҳаракат қилинг.
Иккинчи қоғозга икки қаторга 10 тадан гап ёзасиз. Биринчи қаторда «ҳозир менга сизнинг нимангиз ёқмайди?»,- деб сарлавҳа қўясиз ва 10 та хислат нима учун ёқмаслигини тушунтириб ёзасиз. Қоғознинг иккинчи қаторига: «Ҳозир сизнинг нимангиз ёқади?» деб сарлавҳа қўясиз ва ўртоғингизнинг сизга ёқадиган 10 та хислатини санаб ўтасиз. Кейин турмуш ўртоқлар бир-бирлари билан расмлар ва сўзлар қатори билан алмашадилар. Дастлаб сиз ҳайрон қолиш, келишмовчиликни ифодалайсиз, ёки кулимсирайсиз. Асосийси, муҳокамани дарров бошламанг. 15 дақиқагача танаффусни сақлаш керак. Яқин кишингиз нима учун шундай чизганлигини тушунишга ҳаракат қилинг. Кейин иккинчи қоғозларни олиб ўқинг ва муҳокама қилинг.
Бу ўйиннинг мақсади одатда оилада муҳокама қилинмайдиган эр-хотинларнинг хулқ-атвор ва характерининг айрим жиҳатлари таҳлил қилинади, бу жиҳатлар ўзаро бир-биридан қониқмасликка, жаҳлини чиқаришга, натижада бир-биридан узоқлашишга олиб келиши мумкин. Бир-биридан ҳиссиётларини яширмаслик муҳим, ўйин давомида дўстона шаклда биргаликда муҳокама қилинг, бунда ҳар бир турмуш ўртоқ бир-биридан нимани хоҳлашини вужудга келган бегоналашишни йўқотиш учун ўзини қандай ўзгартириш зарурлигини тушуниш муҳим. Муҳокамани эрингиз (хотинингизнинг) хулқ- атвори ва характеридан сизга ёқадиган жиҳатларини таҳлил қилиш билан тугатасиз. Ҳар бир турмуш ўртоқ қуйидагиларни айтади: «Бизда баъзи келишмовчиликлар бўлишига қарамай, сиз эркаклар ичида энг яхшисисиз, чунки...». Ёки «Сиз аёллар ичида энг яхшисисиз, чунки....».
«Муаммо ўйини»
Агар оилавий муносабатлар инқироз ҳолатига тушиб қолган бўлса, «Ажрашиш керакми, бирга яшаш керакми», «Яшаш керакми ёки яшаш керак эмасми?» деган муаммони ҳал қилишга шошилманг. Бундай вазиятда биринчи навбатда тўхташ ва ичдан ўйлаб кўриш муҳим. Муаммони ёлғизлик орқали, ажрашиш орқали эришиш мумкин,деб ўйламанг. «Бир-биридан дам олишнинг» бошқа йўллари: масалан саёҳат, бирор ҳафтага ота-онаникига бориш, эрталабдан кечгача ишда қолиб кетиш ҳам мумкин. Умуман вақтни чўзиш муҳим. Муаммоингиз бир-бирингиздан чарчаганлигингизнинг, умумий ҳаётий қониқмасликнинг, оилавий ҳаётнинг бир хиллигининг натижаси ҳам бўлиши мумкин.
Фақатгина «бир-бирларидан дам олибгина қолмай» оилавий ўйинларни ўйнашлари ҳам мумкин. Бундай ўйинлар турмуш ўртоқларига уларни ёқимли қиладиган янги жиҳатларини кўриш имконини беради.
Қоғоз олиб рангли қалам ёки фламастер билан алоҳида ўтириб чап қўл билан, аниқ сюжетсиз «Бизнинг муаммо» деган расмни чизинг. «Чиройли чизишга» ҳаракат қилманг, муҳими муаммони қандай тушунганингизни, бу ҳақда қайғураётганингизни етказиш муҳим. Расмлар тайёр бўлганда, биргаликда ўтириб, уларни муҳокама қилинг.
- Расмингизда нимани ифодаламоқчи эдингиз?
-Расмнинг қаерида ўз «менингиз» ва турмуш ўртоғингиз «менини» жойлаштирасиз?
-Нима учун бошқа рангларни эмас, худди шу рангларни танладингиз?
-Муаммони тушунишда қандай фарқлар мавжуд?
-Иккингиз ҳам муаммонинг қандай умумий хусусиятларини
аниқладингиз?
-Бир-бирингиз чизган расмда муаммони ечиш бўйича қандай ижобий интилишларни сездингиз?

Download 387 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish