«УЙ-ДАРАХТ-ОДАМ» РАСМИ ТЕСТИ
Кўрсатма: Уй, дарахт ва одам (бутун бўйича) расмини чизинг. Расмда қандайдир иш ҳаракатни тасвирлашга ҳаракат килинг. Одамнинг карикатурасини чизманг.
- Дарахт ҳаётий энергиянинг белгисидир, сизнинг ҳаётга бўлган
интилишингиз дарахт танаси ва шохларининг йўғонлиги билан
белгиланади.Агар расмда дарахт сезиларли жойни эгаллаган бўлса, бу катта энергиядан ва ҳаётга ижобий ёндашувдан далолат беради.
- Шамол туфайли дарахт у томонга энгашиб турибди, сиз хавфсизликка ва уй шароитидаги сокинликка интиласпз. Бу образ ўтмишга ўралашиб қолганликни ҳам ифодалаши мумкин.
- Шохлар пастга йўналтирилган. Бундай расмни ҳал қилинмаган
муаммолари кўп булган одамлар чизади. Мажнунтол кўпинча депрессия ва ўтмишга ўралашиб қолганликни ифодалайди.
- Шохлар юқорига йўналтирилган. Агар дарахт ерда мустаҳкам турган бўлса, бундай расм олдинга интиладиган, етарлича муваффақиятли ҳаётга эришган, интилиши бор шахсни ифодалайди. Шохлар ҳар томонга қараган бўлса, ўзининг тан олинишини излаш. Агар шохлар ва дарахт танаси бир чизикда ясалган бўлса - одамнинг ҳаётдаги мавжуд нохушликлардан қочишга интилиши, нарсаларга реал қарашдан қочиш. Шохлар ташқарига йўналтирилган бўлса - одатда бошқаларга ёрдам беришни яхши кўрадиган одамлар шундай расм чизадилар.
- Шохларнинг ва кўкатнинг уйга қарама-қарши томонда кўп бўлиши. Бундай шахс энергияни ўзининг ривожланиши, ўсиши учун қўллайди, оиладаги ва уйдаги қийматларни инкор этади.
Агар дарахтнинг томири ясалган бўлса, сизга ер тагидаги яширишган нарсани кўриш хоҳиши хос. Агар нарса расми чизилган бўлса, сиз устунликка интилувчансиз, ҳокимиятга интиласиз, ташкилотчилик қобилиятларини, фаолликни намоён этасиз. Агар дарахт тепасида ковак ясалган бўлса, бу кечирилган психотравмалар (шикастлар), операциялар ёки жисмоний шикастланганлик белгисидир.
Вербал тестни ўтказиш ва баҳолаш
1. Биз эрталаб нонушта қиламиз, тушдачи?
- Тўғри жавоб – овқатланамиз, тушлик қиламиз, шўрва ичамиз – 1 балл.
- Нотўғри жавоблар – чой ичамиз, ухлаймиз ва бошқа хато жавоблар – (-3)балл.
2. Осмон кўм-кўк, ўсимликларчи?
- Тўғри жавоб – ям-яшил - 1 балл.
- нотўғри жавоб (-4) балл.
3. Нега ҳамма автомобилларда тормозлари бор?
- Тўғри жавоб-2 та дан ортиқ сабаб кўрсатилсин (тепаликдан тушаётганида, секинлатиш, бурилишда тўхтатиш, бошқа машиналар, тўсиқлар билан тўқнашмаслик учун, умуман машинани тўхтатиш учун ) – 1 балл.
- битта сабаб кўрсатилса - 0 балл.
- нотўғри жавоб (-1) балл.
4. Ит кўпроқ мушукка ўхшайдими ёки товуққами? Нимаси билан булар бир хил?
- Тўғри жавоб- мушукка, чунки уларнинг 4 тадан оёқлари бор, юнги бор, думи, тирноқлари -0 балл.
- ўхшашлик белгиларисиз (-1) балл.
- нотўғри жавоб (-3) балл.
5. Сигирнинг боласи-бузок, итнинг боласи нима? Қўйнинг боласи-чи?
- Тўғри жавоб –кучукча, қўзичоқ - 4 балл.
- иккитадан биттаси – 0 балл.
- нотўғри жавоб (-1) балл.
6. Тошкент, Самарканд, Хива- булар нима?
- Тўғри жавоб- Шаҳарлар – 1 балл.
- бекатлар – 0 балл.
- нотўғри жавоб (-1) балл.
7. Болға билан болта нимаси билан бир-бирига ўхшайди?
- Тўғри жавоб –иккитадан ортиқ умумий белги кўрсатилса. Улар тахта ва темирдан ясалган. Уларнинг ушлагичлари бор, улар билан мих қоқса бўлади. Улар асбоблар, уларнинг бир томони текис – 3 балл.
- битта белги кўрсатилса - 2 балл.
- нотўғри жавоб - 0 балл.
8. Қари киши ёш кишидан нимаси билан фарқ қилади?
- Тўғри жавоб камида уч белгини кўрсатса (сочлари оқарган ёки тўкилган, бетида ажинлари бор, ишлай олмайди, кўзлари хиралашган, қулоғи ёмон эшитади, кўп касал бўлади, тез ўлади.) - 4 балл.
- битта ёки иккита белги айтса - 2 балл.
- нотўғри жавоб - 0 балл.
9. Олмахон билан мушук нимаси билан бир-бирига ўхшайди?
- Тўғри жавоб- иккита умумий белги ёки улар сут эмизувчилар эканлигини таъкидлаш (уларнинг оёқчалари 4 тадан, думлари, юнглари бор. Ҳайвонлар дарахтга чиқа оладилар) – 3 балл.
- битта ўхшашлиги кўрсатилса – 2 балл.
- нотўғри жавоб - 0 балл.
10. Футбол, теннис, бокс, сувда сузиш – булар нима?
- Тўғри жавоб-спорт, физкультура – 3 балл.
- ўйинлар, машқлар ,мусобақалар – 2 балл.
- нотўғри жавоб - 0 балл.
Жавоб варақасининг 3-4 бетлари вербал қисмни эгаллайди. Вербал тести 10 та саволдан иборат. Баҳолаш мезонлари қуйидагича:
5- баҳо ---- + 25 ва ундан юқори балл.
4- баҳо ---- +14 дан + 25 гача,
3- баҳо ---- 0 дан + 13 гача,
2- баҳо ---- 1 дан – 10 гача,
1- баҳо ---- 10 дан паст балл.
Тадқиқотчининг вазифаси ҳар бир бола билан қарама-қарши ўтириб, тартиб билан саволларни ўқиб жавобини олишдир. Берилган жавобни жавоб вариантларига тенглаштирилган баллардан тегишлисини белгилаб ( доирага олиб) қўйиш билан чекланади.
Шу билан бирга сизнинг суҳбат давлат имтихонларидек болани титратиб куймаслиги керак. Керак бўлса болалар билан ҳазиллашиб, тестдан ташқари мавзуда суҳбатлашиш ва шу билан бирга болани ўзингизга иситиб олиш керак. Барча саволларга тегишли жавоблар олингач, болага рухсат берилади.
Олинган маълумотларни қайта ишлаш алоҳида қийинчилик туғдирмайди. Жавоб варақаларидаги мусбат ва манфий жавоблар алоҳида жамғарилиб, кўпдан ками айирилади. Олинган охирги натижа боланинг мактабга тайёргарлиги, савиясини кўрсатадиган баллардир. Бу баллар юқоридаги жадвалда келтирилган нисбатларга биноан баҳоларга айлантирилади, умумий ижтимоий етуклик даражасини берадиган муҳим кўрсаткичга эга бўламиз.
Шундай қилиб, барча олинган маълумотлар 5 баллик тизимга айлантирилганлиги сабабли уларни жамлаш ва умумлаштириш мумкин. Қуйидаги намунавий жадвалда болаларнинг тўрттала топшириқдан олган баҳолари ва улардан чиқарилган якуний баҳо келтирилган.
№
|
Ф.И.
|
Эркак расми
|
Ёзув
|
Нуқталар
|
Вербал тест
|
Умумий балл
|
1
|
Ахмедов С.
|
1
|
1
|
1
|
1
|
4
|
2
|
Раҳимова К.
|
3
|
2
|
2
|
2
|
9
|
3
|
Ниёзова Ю.
|
5
|
4
|
4
|
3
|
16
|
Якуний баҳо (умумий балл) энг олий баҳо 20 балл ва энг қуйи баҳо –4 билан чегараланган бўлади. 4 дан 20 гача бўлган масофа 16 қадамни ташкил этади. Назарий жиҳатдан 4 марта 3, яъни 12 умумий балл олган болалар ўртача ривожланганликни кўрсатган бўладилар. Психологик тажрибалар ва ташхис анъанасидан келиб чиқиб, яъни 75 ва ундан ортиқ %и бажарилиши юқори ривожланганлик белгиси ҳисобланади. Шу ҳисобдан 12 эмас балки 16 ва ундан ортиқ умумий балл тўплаган болалар мактаб таълимига етук деб ҳисобланади.
Махсус (коррекцион) таҳлил натижаларидан маълум бўладики, икки жадвалнинг охирида келтирилган умумий балл боланинг психологик, психофизиологик ва ижтимоий етуклик даражасини акс эттирадиган ишончли кўрсаткич ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |