Натижалар таҳлили
36-44 балл. Сиз ўртача даражада тажаввузкорсиз, лекин ҳаётда мувафаққиятли қадам ташлаяпсиз. Сизда самимий иззатталаблик ва ишонч бор.
45 ва ундан ортиқ. Сиз ортиқ даражада тажаввузкорсиз ва кўпинча бошқаларга нисбатан бетайин ва жудаям шавқатсизсиз, сиз ўзингизни методларингизга ишонган ҳолда раҳбарликка кўтарилишга умид қиласиз, бунда оила аъзоларингиз ва атрофингиздагилар манфаатларини қурбон қиласиз.
35 ва ундан паст. Сиз ҳаддан зиёд тинчликсеварсиз, бу эса сизда ўзингизнинг кучингизга ва имкониятларингизга ишонч етарли эмаслигини англатади. Бу албатта сизни ҳар доим эгилишингизни билдирмайди. Барибир сизга кўпроқ қатъийлик бўлиши ҳалақит бермайди.
Агар сиз 7 та ва ундан кўп саволларга 3 баллдан ва 7 тадан кам саволларга 1 тадан балл тўплаган бўлсангиз, унда сизнинг тажаввузкорона портлашларингиз яратувчанликдан кўра бузғунчилик характерига эга.
Сиз ўйлаб кўрилмаган ишларга ва аёвсиз мунозараларга мойилсиз. Сиз одамларга менсимаслик билан қарайсиз ва ўз хулқингиз билан жанжалли муросасизлик ҳолатларига ундайсиз, ваҳоланки уларни олдини олишингиз мумкин.
Агар сиз 7 та ва кўпроқ саволларга бир очкодан ва 7 тадан кам саволларга 3 очкодан олсангиз, унда сиз ҳаддан зиёд одамовисиз. Бу дегани сизда тажаввузкорлик, шошилишлик бегона эмас, лекин сиз уни жудаям бостира оласиз.
«АВТОПОРТРЕТ» тести
Муаллифлар: Е.С. Романова, С.Ф.Потемкиналар томонидан таклиф этилган, проектив методикалардан бири. Катта мактаб ўқувчиларининг шахсини диагностика килиш учун қўлланиши мумкин. Автопортрет – инсоннинг ўзи чизган қиёфаси. Бу методиканинг икки хил варианти мавжуд, улардан бири муаллифлар, иккинчиси Р.Бернс (АҚШ) томонидан таклиф килинган.
Интерпретация № 1
«Автопортрет» тести Р.Бернс (АҚШ, Инсонлараро муносабатларни ривожлантириш институти, Сиэтл) томонидан қўлланганда, у кишиларга ўзининг якка ҳолдаги ёки оила аъзолари билан бирга, ҳамкасбларнинг орасида тасвирлашни илтимос қилган. Р.Бернс шундай ёзади: «Сиз уйга келиб ўкириб-ўкириб йиғлашингиз мумкин, аммо ишхонада бундай қилмайсиз. Бу ҳолатингиз сиз чизган портретда ўз аксини топади». Унинг фикрича, автопортретдаги белгилар қуйидагича аникланиши мумкин.
- Бош. Катта бош расми одатда катта интеллектуал (ақлий) даъвогарликни ёки ўз интеллектидан норозиликни билдиради. Кичик бош расми одатда ителлектуал ёки ижтимоий ноадекватик ҳиссини акс эттиради
-Кўзлар. Расмдаги катта кўзлар одатда гумонсирашни акс эттиради, шунингдек улар хавотирланишни ва ижтимоий фикрга нисбатан ўта сезувчанликни билдиради. Кўздаги узун киприклар-ноз карашмани, ўзини кўз-кўз қилишни билдиради. Кичкина ёки ёпиқ кўзлар ўзига бутунлай берилганлик ва интроверсияга бўлган интилишни кўрсатади.
- Оғиз. Оғизнинг алоҳида ажратиб кўрсатилмаганлиги эҳтимоли бўлган: нутқий қийинчиликларни ва оддий (содда) оғзаки тенденцияларни билдиради. Расмда оғизнинг йўқлиги ё депрессияни (оғир руҳий сикилиш) ёки мулокотдаги сусткашликни ифодалайди. Масхарабознинг оғзи мажбурий илтифот белгиси.
-Тишлар. Тажовузкорлик (агрессивлик).
- Қулоқлар ва бурун. Катта қулоқлар танқидга нисбатан сезгирликни, кичик қулоқлар эса ҳеч қандай танқидни қабул қилмасликка интилишни билдиради. Бурунга нисбатан урғу бериш жинсий майл мавжудлигини билдиради. Бурун катакларининг алоҳида кўрсатилиши агрессияга мойиллик борлигидан далолат беради.
- Қўллар. Қўллар шахснинг атроф олам билан боғликлигининг белгисидир. Тортинчоқ қўллар қаттиқ масъулиятли, одамови шахс тўғрисида далолат беради. Шалвираган ҳолда ташлаб қўйилган қўллар самарасизликни билдиради. Мўрт, нимжон қўллар жисмоний ёки психологик нимжонликни, васийликка бўлган эҳтиёжни, боғликликни билдиради. Узун - бакувват қўллар иззат-нафслилик (нафсонияти кучлилик)ни ва ташки олам ҳодисаларига кучли киришувчанликни билдиради. Жуда калта қўллар ёки қўлларнинг йўқлиги ноадекватлик ҳиссини билдиради.Қўл орқага қилинган, ёки чўнтакда бўлса, бу айбдорлик ҳисси, ўзига ишончсизликдан далолат беради. Боксчининг қўлқопига ўхшаган
қўл сиқилгани агрессия. Қўлда бармоқлар бешдан кўп бўлса, тажавузкорлик, жиззакилик. Бармоқлар муштга сиқилган бўлса-қаршилик, ғалаён.
- Оёқлар. Узун оёқлар мустақилликка бўлган эҳтиёжни англатади. Оёқсиз расм турғунликнинг йўқлиги, суянчиқнинг ва асоснинг йўқлиги, журъатсизлик.
- Гавда ҳолати. Агар одам энсаси кўринадиган қилиб чизилган бўлса, бу одамовиликнинг намоён булиши. Агар бош ён томондан кўринишда чизилган бўлса ижтимоий атроф муҳит туфайли пайдо булган хавфсирашдан далолат. Агар стулнинг чеккасида ўтирган одам расми чизилган бўлса - шароитдан чиқиш йулини топиш хоҳиши, яккаланиб қолишдан қўрқиш. Югуриб бораётган одам- кимдандир яшириниш хоҳишини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |