ЎҚУВ МОТИВИНИ БАҲОЛАШ МЕТОДИКАСИ
Мазкур методика 6 – 8 ёшдаги болаларнинг ўқув мотивацияси, мактабга бўлган муносабати, ўқиш билан боғлиқ вазиятга нисбатан эмоционал реакциясини аниқлашга қаратилган. (методика Н.Г.Лусканова томонидан таклиф этилган).
Анкета саволлари.
1. Сенга мактаб ёқадими ёки унчалик ёқмайдими?
- унчалик ёқмайди.
- ёқади
- ҳечам ёқмайди.
2. Эрталаб уйғониб, доим хурсандчилик билан мактабга келасанми ёки кўпинча уйда қолишни истайсанми?
- кўпинча уйда қолишни истайман
- баъзида боришни, баъзида қолишни истайман
- хурсандчилик билан мактабга бораман
3. Агар ўқитувчи эртага хоҳлаганлар келиб, хоҳлаганлар келмаслиги мумкин деса, сен мактабга борармидинг?
- билмадим
- уйда қолардим
- мактабга борардим
4. Бирор бир дарс бўлмаслиги сенга ёқадими?
- ёқмайди
- баъзида ёқади, баъзида ёқмайди
- ёқади
5. Уй вазифаларинг йўқ бўлишини хоҳлармидинг?
- хоҳлардим
- хоҳламасдим
- билмадим
6. Мактабда фақат танаффус бўлишини хоҳлармидинг?
- билмадим
- хоҳламасдим
- хоҳлардим
7. Сен ота- онангга мактаб ҳакида кўп гапириб берасанми?
- кўп гапириб бераман
- кам гапириб бераман
- умуман гапириб бермайман.
8. Ўқитувчинг ўрнига бошқа меҳрибонроқ ўқитувчи келишини хоҳлармидинг?
- билмадим
- хоҳлардим
- хоҳламасдим
9. Синфда ўртоқларинг кўпми?
- кам
- кўп
- умуман йўқ
10. Сенга синфдошларинг ёқадими?
- ёқади
- унчалик ёқмайди
- ёқмайди.
Эслатма: мазкур анкета индивидуал ташхис давомида ҳам, гуруҳий ташхис мақсадида ҳам қўлланилиши мумкин.
Натижаларни қайта ишлаш учун қуйидаги калитдан фойдаланилади.
Саволлар
|
1-жавоб учун балл
|
2-жавоб учун балл
|
3-жавоб учун балл
|
1
|
1
|
3
|
0
|
2
|
0
|
1
|
3
|
3
|
1
|
0
|
3
|
4
|
3
|
1
|
0
|
5
|
0
|
3
|
1
|
6
|
1
|
3
|
0
|
7
|
3
|
1
|
0
|
8
|
1
|
0
|
3
|
9
|
1
|
3
|
0
|
10
|
3
|
1
|
0
|
Натижаларни баҳолаш:
1. 25 – 30 балл. Ўқув мотивацияси юқори. Бундай болалар ўзининг билиш мотиви кучли эканлиги, барча топшириқларни яхши бажаришга интилиш билан ажралиб туради.
2. 20 – 24 балл. Ўқув мотивацияси ўртача. Бундай ўқувчилар гуруҳи ўқув фаолиятини анча муваффақиятли амалга оширилган болалардан ташкил топади.
3. 15 – 19 балл. Мактабга муносабат ижобий, аммо болани кўпроқ ўқиш билан боғлиқ бўлмаган томонлар қизиқтиради. Бундай ўқувчилар мактабда ўзларини яхши ҳис этадилар, бироқ мактабга асосан ўртоқлар, ўқитувчилар билан суҳбатлашиши, чиройли ўқув қуролларига эга бўлиш учун борадилар.
4. 10 – 14 балл. Ўқув мотивацияси паст. Бундай болалар мактабга боришни хоҳламайдилар, дарсларда бекорчи нарсалар билан шуғулланиб, ўйнаб ўтирадилар.
5. 10 баллдан паст. Мактабга нисбатан салбий муносабат, дезадаптация мослашмаганлик мавжуд. Бундай ўқувчилар ўқув фаолиятини бажаришга қийналадилар, тенгдошлар ва ўқитувчилар билан бўлган муносабатда муаммоларга дуч келадилар, уларда айрим ҳолларда нерв -психик саломатликнинг бузилиши кузатилади.
Эслатма: Анкетани икки усулда қўллаш мумкин.
1 – усул. Саволлар эксперементатор томонидан ўқиб эшиттирилади ва жавоб вариантлари тақдим этилади, болалар ўзи танланган жавобни ёзиб қўяди.
2 – усул. Саволлар ҳар бир болага алоҳида-алоҳида ёзма кўринишда тарқатилади, болалар тегишли жавобларни белгилайдилар.
Методика ҳақида қўшимча маълумот: сўровномадаги саволлар 200 нафар 6 – 8 ёшдаги ўқувчи билан ўтказилган сўров асосида болаларнинг мактабга, ўқиш жараёнида бўлган муносабатини тўлиқроқ акс эттирувчи саволлар сифатида ажратиб олинган.
Методика манбаси: Ратанова Т.А., Шляхта Н.Ф. Психодиагностические методы изучения личности: Учебное пособие. – Переработанное и дополненное издание пособия: Т.А.Ратанова, Л.И. Золотарева, Н.Ф.Шляхта «Методы изечения и психодиагностика личности» - М.: Московский психолого – социальный институт: Флинта, 1998. С.60 – 64.
ПСИХОГЕОМЕТРИК ТЕСТ
Кўрсатма: юқорида ифодаланган бешта шаклга қаранг. Сиз «Бу — Мен» деб айта оладиган шаклингизни танлаб олинг. Фақат ҳеч қандай мантиқий таҳлил ва нокерак ақлий ҳаракатлар билан шуғулланманг. Бу ҳеч нарсага олиб келмайди. Фақат ўзингизнинг шаклингизни ҳис қилишга ҳаракат қилинг. Агар жуда қийналаётган бўлсангиз, шакллар ифодаланган варақни кузатганингизда биринчи бўлиб сизнинг диққатингизни жалб этган шаклни танланг. Бу шаклнинг номини биринчи рақам билан ёзиб қўйинг. Энди қолган тўртта шаклни ушбу тартибда ўзингизга маъқуллиги асосида ўринларга жойлаштириб чиқинг. Марҳамат, узоқ ўйламасдан бу ишни амалга оширинг.
Агар қийналсангиз қуйидаги стратегиядан фойдаланинг: тасаввур қилингки, қолган 4 та, кейин 3 та, кейин 2 та шакл орасидан ўзингизни танлашингиз керак. Биз тажрибанинг бошиданоқ сизга бешта эмас, балки тўртта, учта шакл таклиф этишимиз ҳам мумкин эди - ку.
Охирида қолган, яъни номини сиз бешинчи рақам билан белгилаб қўядиган шакл, яққол сизники бўлмаган, яъни сизга тўғри келмайдиган шакл бўлади.
Сизни табриклаймиз. Ишнинг биринчи, энг оғир босқичи якунланди. Олдингизда сизнинг субъектив интилишингиз акс этган геометрик шаклларнинг тартибли қатори турибди. Сиз биринчи ўринга қайси шаклни қўйганингиздан қатъий назар бу сизнинг асосий шаклингиз, ёки субъектив шаклингиз. Айни шу сизнинг характерингизда ва хулқ - атворингиздаги асосий, устун белги ва хусусиятларни аниқлаш имконини беради. Қолган тўртта шакл эса сизнинг хулк - атворингиздаги етакчи оҳангни безаб турадиган ўзига хос белгиловчилар. Уларнинг таъсир кучи тартиб рақами ортиб бориши билан пасайиб боради. Агарда иккинчи ўринда турган шаклнинг айрим характеристикаларини сиз ўз хулқ - атворингизда кўришингиз мумкин бўлса, охирида, бешинчи ўринда турган шакл сиз яққол ўзингизда бўлмаган (ўзингизга ёқмай турган) вақтингизда намоён бўлади. Охири шаклнинг бошқача аҳамияти сиз учун муҳимроқ — у сизга ўзаро муносабатга киришишингиз энг қийин кечадиган одамнинг шаклини кўрсатади (ишончимиз комилки, сиз психогеометрик тест ёрдамида бу қийинчиликни муваффақият билан бартараф этасиз). Келинг, энди психогеометрик тилни тушуниш билан шуғулланамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |