2-жадвал
Мамлакатимизда фаолият юритаётган агрокластерлар
(2019 йил 1 июнь ҳолатига)14
Т/р
|
Ҳудудлар
номи
|
Агрокластерлар
|
ш.ж. пахта-тўқимачилик
|
Сони
|
Ер майдони,
га
|
Иш ўрни,
нафар
|
Сони
|
Ер майдони,
га
|
Иш ўрни,
нафар
|
1
|
Қорақалпоғистон
Республикаси
|
10
|
32117
|
1242
|
4
|
29131
|
1091
|
2
|
Андижон
|
11
|
62060
|
7479
|
9
|
60954
|
6774
|
3
|
Бухоро
|
10
|
56948
|
7116
|
7
|
56172
|
7061
|
4
|
Жиззах
|
12
|
32754
|
2326
|
5
|
30400
|
1826
|
5
|
Қашқадарё
|
7
|
73800
|
1700
|
7
|
73800
|
1700
|
6
|
Навоий
|
3
|
33188
|
6919
|
2
|
32588
|
6904
|
7
|
Наманган
|
13
|
61764
|
1725
|
6
|
55132
|
303
|
8
|
Самарқанд
|
21
|
78229
|
1875
|
8
|
75624
|
1055
|
9
|
Сурхондарё
|
18
|
58379
|
12149
|
9
|
49942
|
11787
|
10
|
Сирдарё
|
5
|
45104
|
273
|
4
|
39970
|
248
|
11
|
Тошкент
|
12
|
82747
|
7759
|
6
|
81550
|
6804
|
12
|
Фарғона
|
1
|
6800
|
80
|
1
|
6800
|
80
|
13
|
Хоразм
|
3
|
18567
|
1626
|
3
|
18567
|
1626
|
Жами
|
126
|
642457
|
52269
|
71
|
610630
|
47259
|
Ҳудудлар қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш мақсадида кластерлар фаолиятини ривожлантириш, уларга кенг имкониятлар яратиш ва ҳуқуқий асосини такомиллаштириш яқин келажакда ҳам долзарблигини сақлаб қолади.
Ҳудудий бошқарув тизимида институционал ўзгаришларни амалга ошириш.
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, унда маҳаллий ҳокимлик органларининг иштироки ва масъулиятини оширишга қаратилган институционал ўзгаришларни амалга ошириш орқали ҳудудлар мутаносиб ривожланишини тартибга солиш амалиёти мавжуд бўлиб, бу мамлакатимизда ҳам кенг қўлланиб келинмоқда. Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида ҳудудий бошқарув тизимининг институционал асосларини такомиллаштиришга қаратилган қатор ишлар амалга оширилди. 1993 йилда маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини тартибга солиш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Ислоҳотларнинг янги босқичида ҳудудларни барқарор ривожлантириш, тадбиркорлик, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги муаммоларни самарали ечишга қаратилган институционал ўзгаришларни амалга ошириш жадаллашди. Масалан, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти ҳамда Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими ташкил этилди, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида ҳудудий бошқармалар ва бўлимлар фаолияти йўлга қўйилди, ҳокимларнинг иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимлари жорий этилди, ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ташкил этилди ва ҳоказо.
Короновирус пандемияси Ўзбекистон иқтисодиётига ўзининг жиддий салбий таъсирини кўрсатмоқда. Бу, яна бир марта узоқ муддатли миллий иқтисодий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда пайдо бўлиш эҳтимоли бўлган ташқи хавф-хатар ва таҳдидларни инобатга олишини тақазо этмоқда. Пандемия оқибатида жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган инқироз, энг аввало глобализация жараёнига салбий таъсир кўрсатди. Кўплаб нуфузли экспертларнниг фикрига кўра, инқироздан кейин дунёда регионализация, маҳаллийлаштириш жараёни кучаяди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, дунёда кузатилаётган ва кутилаётган жараёнларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистоннинг ҳудудий ривожланиш концепцияси ишлаб чиқилиши лозим. Унда маҳаллий ўсиш омилларига, биринчи навбатда маҳалий ресурслардан самарали фойдаланиш, ҳудудлар ўртасида интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, аҳолининг озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларга бўлган талабини имкон даражада маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобига таъминлашга эътибор қаратилиши керак. Экспорт салоҳиятни оширишда ҳудудлар нисбий афзалликларидан оқилона фойдаланиш, уларнинг маҳаллий ресурслар асосида хўжалик ихтисослашувини шакллантириш лозим.
Шунингдек, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда маҳаллий ҳокимликларнинг ролини ошириш устувор йўналишлардан бири бўлиб қолади. Ушбу устувор йўналишни маҳаллий ҳокимликлар фаолияти натижадорлигини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини мустаҳкамлаш, хорижий инвестициялар жалб қилишда ҳокимликлар ваколатларини кенгайтириш, ҳудудий ривожланиш дастурларини маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқлаш амалиётини жорий қилиш орқали амалга ошириш юқори самара беради.
Юқоридагилардан ташқари, қолоқ туманларни мақсадли қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг самарали усулларидан ҳисобланган махсус зоналар ташкил этиш ва ҳудуд иқтисодиётини кластерлаштириш орқали ягона хўжалик тизимини шакллантириш ўрта муддатга мўлжалланган ҳудудий сиёсатнинг устувор вазифаларидан бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |