Россия мактабларида тасвирий санъатни ўқитилишини ўзига хос ҳусусиятлари.
Расм чизиш Россия мактабларида умумий таьлим ўқув предмети сифатида XVIII асрнинг бошларида пайдо бўлди. Бу даврда расм чизиш денгиз академияси, хирургия мактаби, кадетлар мактабида, фанлар академияси қошидаги гимназияда, қизлар тарбия билим юртида ўқитилган. Бу ўқув юртларида расм чизишга ўргатиш рассомлар тайѐрлаш учун эмас, балки ѐшларни касбий фаолияти ва келажак ҳаѐтларида фойдаланишлари учун керак бўладиган соҳа деб қаралар эди.
1934 йилда рус рассоми А. Сапожников биринчи бор умумий таьлим мактаблари учун «Курс рисования» номли дарсликни яратди. Мазкур дарслик натурага қараб расм чизишга асосланган эди. Дарслик реалистик расм ишлаш асосида қурилган бўлиб, унда перспектива, ѐруғсоя қонунлари ҳам ўз аксини топган эди. Шу билан бир қаторда А.Сапожников сим, картон, гипс каби материаллардан нарсалар тузилиши, перспектив қисқариши, ҳажмига доир методик кўргазмали қуроллар мажмуасини ҳам яратди.
Муаллифнинг тавсияларига кўра ҳар кандай натура асосига турли ҳажмли ва юзали геометрик шакллар ѐтиши, шунинг учун ҳам расм чизишда геометрик методдан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги баѐн этилган.
Россияда тасвирий санъатни умумий таълим мактабларида ўқитилишига доир йирик фундаментал асар яратганлардан бири Г. А. Гиппиус бўлди. Унинг
«Очерки теории рисования как общего учебного предмета» номли асарида ўша даврда расм чизишга ўргатишдаги энг илғор ғоялар ўз аксини топган эди. Россия мактабларида расм чизиш оммавий тарзда ўқитила бошлангач рассом- ўқитувчиларнинг етишмаслиги муаммоси пайдо бўлади.
Махсус ўқитувчилар тайѐрлаш мақсадида 1825 йилда Москвада Строганов номидаги техникавий расм билим юртида янги бўлим очилиб, унда расм ўқитувчилари тайѐрлана бошланди. 1879 йилдан эса Санкт-Петербург бадиий академияси қошида расм ўқитувчилари тайѐрловчи курс очилди. Бу курслар учун дастур, методик материаллар тайѐрлашда бадиий академия профессори П.Чистяков фаолият кўрсатди.
Бу даврда тузилган дастур ва қўлланмаларда А.Сапожниковнинг геометрик кўчириш методлари амалиѐтдан чиқарилиб, мактабда расм дарси фақат натурал метод асосида расм ишлашдан иборат эканлиги қайд қилинди. Мазкур дастур ва қўлланмаларда болалар тасвирий фаолиятларига эркинлик бериш лозимлиги ҳам белгилаб қўйилди.
Расм чизиш муаммоларини ҳал қилишда XIX аср бошларида Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ташкил этилган «Расм ўқитувчилари жамияти» эътиборга лойиқ ишларни амалга оширди. Бу даврда мутаҳассислар орасида расм чизишга ўргатиш масалалари катта қизиқиш уйготган бўлишига қарамасдан бу соҳада қарама-қарши ғоялар ҳам кучайди. Ана шундайлардан бири формалистик оқим эди. Бу оқимнинг вакилларидан Кершенштейнер ва
Дюпюи ғояларини Россияда ташвиқот қилишда Бакушинский катта рол ўйнади. Унинг фикрича бадиий тарбияда «Мактаб» керак эмас, болаларни ўқитиш ҳам керак эмас, улар ҳохлаган ишларини бажарсинлар, ўқитувчи фақат кузатиб туриши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |