Рангтасвир ва унинг турларини айтиб беринг?
Ҳайкалтарошлик, унинг тур ва кўриншлари ҳақида нима биласиз? 3.Графика ва унинг турларини сўзлаб беринг?
Амалий безак санъати нима?
Меъморлик санъати, унинг тур ва услублари ҳақида нима биласиз?
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР
Р.Хасанов‖Мактабда тасвирий санъатни ўқитиш методикаси‖ЎзР ФА ―Фан‖ нашриѐти.2004 йил.
Р.Хасанов. ―Тасвирий санъат асослари‖ 2009 йил.
Р.Хасанов.‖Тасвирий санъатдан синфдан ташқари ишлар‖. ―Ишонч нашр савдо‖МЧЖ нашриѐти. 2017 йил.
Р.Халилов, Рисунок, Издательство «Наврўз» 2013,
Б.Барбер ― Full ourse of the drawing‖, Barselona-2014
Қ.Мираҳмедов. 6-синф тасвирий санъат дарслиги. Ғ.Ғулом-2017 йил.
Маъруза: Тасвирий санъатни ўқитилиши тарихи (2соат назарий).
Режа:
Тасвирий санъатни ўқитишга доир дастлабки маълумотлар.
Европада Уйғониш даври рассомларининг хизматлари.
Расм чизишга ўргатишдаги ўзига хос турли қарашлар.
Россия мактабларида тасвирий санъатни ўқитилишини ўзига хос ҳусусиятлари.
XX асрда Россия мактабларида тасвирий санъатни ўқитилиши.
Тасвирий санъатни ўқитишга доир дастлабки маълумотлар.
Қадимги Миср ва Юнонистонда эрамиздан аввалги III асрларга доир материаллар ҳам мавжуд. Қадимги Мисрда тоғ қояларига ўйиб ишланган ҳайкаллар, шунингдек рангтасвир асарлари ўзининг юксак бадиийлиги ва ишланиш техникаси жиҳатидан кишиларни ҳайратга солиб келмокда. (1- расм)
Шуни алоҳида кайд қилиш лозимки, бундай санъат асарлари қандай шаклда бўлишидан қатъий назар уларни махсус мактабларсиз яратиб бўлмайди. Кишилар ўз тажрибаларини кейинги авлодларга турли йўллар билан ибтидоий жамоа давридан бошлаб ўтказиб келганлар десак янглишмаган бўламиз. Бунга энг қадимги Мисрда расм чизишга ўргатишга доир тарихий манбалар гувоҳлик беради. Тасвирий санъатни ўқитиш билан одамлар қадимдан шуғулланиб келганликлари кўпроқ қадимги Миср манбаларида сақланиб қолган. Миср мактабларида расм ишлашга ўргатиш мунтазам равишда чизмачилик билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган. Тарихий маълумотларга қараганда мактабни тугаллаб чиқаѐтган ѐшлар маълум майдон юзасини ўлчаш ва уни қоғозга тушураоладиган, бино планини чиза оладиган, ариқ ва каналларнинг схемасини тасвирлай оладиган бўлишлари талаб этилган.
Расм болаларни ѐзиш саводини чиқаришда ҳам катта аҳамиятга эга бўлган.
1-расм
Масалан «о» ҳарфини ўргатиш учун оѐқ расми, «қ» ҳарфини ўргатиш учун қўл расми чиздирилган.
Болаларни расм чизишга ўргатишда қўлни эркин ҳаракат қилишига алоҳида эътибор берилган. Эркин, енгил, равон чизиқлар чизиш доскада ѐки папирус қоғозларда бажарилган.
Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш лозимки, бу давр мактабларида фақат болалар ўқиганлиги сабабли уларга ниҳоятда юқори талаблар қўйилган.
Шунинг учун ҳам талаб ва кўрсатмаларга риоя қилинмаганда болалар қаттиқ жазоланган, ҳаттоки ѐғоч билан калтакланган.
Миср мактабларида расм чизишга ўргатиш назарияси бор йуқлиги маълум бўлмасада, айрим расм чизиш қоидалари қўлланилган. Ўқитувчилар расм чизишни (шакл, ранг, ўлчов, тузилиши в.б.) табиатни кузатиш асосида эмас, кўпроқ намунадан, схемадан кўчириш орқали ўргатганлар.
Айрим маълумотларга қараганда, Мисрда расм чизишга ўргатиш қадимги Юнонистондан анча аввал бошланган. 2-расм. Италиялик ХV аср меъмори, артисти, ѐзувчиси ва олими Л.Б.Альберти шундай деб ѐзади: «Мисрликларнинг ѐзишича, рангтасвир ишлаш уларда Юнонистондан олти минг йил аввал мавжуд бўлган». (5.40)
Расм чизишга ўргатиш қадимги Юнонистонда ҳам ўзига хос йуналишда амалга оширилган. Уларда расм ишлашга ўргатишда табиатни, бутун борлиқни ўрганишга, унда гўзалликларни идрок этишга алоҳида эътибор берилган. Расм ишлаш учун ѐғоч тахта устига асалари муми суртилган ва унинг устини буѐқ билан сидирға бўялган. Расм ана шу юза устига ўткир металл ѐки суяк билан чизилган. Нотўғри чизилган расм қўл билан ишқаланиб, чизиқлар ўрни тўлдириб ўчирилган. Сўнгра текис юзага янги расм ишланган.
Эрамиздан аввалги 432 йилда Юнон ҳайкалтароши Поликлет киши танаси аъзолари ўртасидаги мутаносибликка доир намуна сифатида «Дорифор» ҳайкалини яратди. Кейинчалик у барча махсус бадиий ва бадиий бўлмаган мактабларда ўргатилди.
расм.
Юнон рассомлари борлиқни ва турмушдаги гўзалликларни кузатиш асосида тасвирлашни қонун ва қоидаларини ишлаб чиққанлар. Уларнинг фикрича гўзаллик, кўпроқ хушбичим, тартиб, ритм ва симметрия, бўлаклар ўртасидаги мутаносиблик, турли математик муносабатларда ифодаланади. 4-5-расмлар.
расм
Кейинчалик Юнонистонда расм ишлашнинг бир неча ўзига хос мактаблари пайдо бўлган. Улар орасида тасвирий санъат ва уни ўқитиш тараққиѐтида Сикион мактаби катта роль ўйнаган. Бу мактабда ўқитиш ишлари илмий асосда ташкил этилган бўлиб, болалар кўпроқ табиатга, унинг қонуниятларини билишига қаратилган.
Бу мактабни битирганлар орасида Памфилдек машҳур рассомлар ҳам бўлган. Памфил расм чизишнинг таълимий ва тарбиявий аҳамиятини кўрсатиб берган. Бу ҳақида унинг замондоши Плиний шундай деб ѐзган эди: «Унинг саъйи ҳаракати билан аввал Сикионда, сўнгра Юнонистонда ҳамма болаларга расм чизишни ўргатиш лозимлиги белгилаб қўйилган. Бошланғич таълим расм чизишдан бошланиши қайд қилинган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |