Муаммоли вазият
Ҳайкалтарошлик
композицияси билан
рангтасвир композициянинг ифодаланишидаги фарқни мисол келтириб айтинг.
|
намойиши деган маънони билдиради.
|
|
|
|
Симптом
Композиция асарлари натурага қараб тасвирлаш асарларидан нимаси билан ажралиб туради?
|
|
Амалий кўникма А3 қоғозига сюжетли композиция чизинг.
|
Кўринишлар, қирқим, кесим мавзусини ўқитиш методикаси.
Аксонометрик проекция ва техник расм бажаришга ўргатиш методикаси. Тасвирий санъат ва чизмачилик дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш.
(4 соат кўчма дарс)
Ишнинг мақсади:
Ўқувчиларга кўринишлар, қирқим ва кесим, аксонометрик проекция ва техник расм мавзуларини замонавий методлар ѐрдамида ўргатиш. Аксонометрик проекция ва техник расм мавзусида тажриба алмашиш. Мазкур машғулот умумий ўрта таълим муасасаларида кўчма машғулот (очиқ дарслар) тарзида ўтказилади. Унда ўтказилган дарсни тегишли мезонлар аксосида таҳлил қилиш орқали ўқитувчиларнинг илғор педагогик тажрибаларини ўрганиш ташкил этилади. Бу жараѐнга кўчма машғулот ташкил қилинган мактаб ўқитувчиларини жалб этиш, уларнинг дарсларини таҳлил қилиш орқали уларга методик ѐрдам кўрсатиш ҳам кўзда тутилади.
Тасвирий санъат ва чизмачиликдан очиқ дарсларни кузатиш, илғор педагогик тажрибаларини ўрганиш, муҳокама қилиш ва баҳолаш.
Тасвирий санъат ва чизмачилик дарсларини кузатишдан кўзланган мақсадлар. Очиқ, кўргазмали, намунавий, ҳисобот дарслари ва уларга қўйилган талаблар асосида дарсни таҳлил қилиш.
Дарсни баҳолаш мезонлари: 1) ўқитувчининг дарсга тайѐргарлиги таҳлили (дарс ишланмаси, тақвим-мавзу режа, ўқув дастури, дарслик, дарс тақдимоти, кўргазмали қуроллар, тарқатма материаллар ва ҳоказоларни олдиндан ҳозирлаб қўйилганлиги); 2) дарс мазмуни таҳлили (дарс мақсадининг тўғри белгиланганлиги, мавзунинг бошқа фанлар билан боғланганлиги, дарс мавзусини мустаҳкамлаш учун берилган топшириқларнинг тўғри танланганлиги, ўқитувчининг ўз фанини қанчалик мукаммал билиши);
дарснинг услубий таҳлили (ўқитишнинг турли усулларидан тўғри ва ўрнида фойдаланганлиги, дарснинг интерфаоллик даражаси (ўқувчиларни фаоллаштирадиган гуруҳларда ѐки мустақил ишлашига шароитнинг қанчалик яратилганлиги), дарс вақтининг тўғри тақсимланганлиги, ўқувчиларнинг дарсдаги гуруҳда ѐки мустақил ишининг тўғри ташкил қилинганлиги;
ўқитувчининг педагогик маҳорати таҳлили (ўқитувчининг дарс мавзусини равон тилда тушунтира олиши, ўқитувчининг дарсда ўзини дадил тута олиши, мотивация (ўқувчиларни таълим олишга ундаш) ва уни рағбатлантириб бориши, дарс давомида ижодий, таълимий муҳитни ярата олганлиги, дарсга оид кўргазмали қуроллар, жиҳозлар ва иш қуролларидан ўрнида фойдаланганлиги, ўқувчиларнинг фаоллиги); 5) дарсда дарслик ва бошқа қўшимча ўқув материалларидан фойдаланиш таҳлили (дарсда дарсликдан самарали фойдаланиш даражаси, қўшимча ўқув материалларидан фойдаланиш даражаси); 6) дарсда АКТ ва таълимнинг бошқа воситаларидан фойдаланиш таҳлили (ўқитувчининг проектор, мультимедия ва бошқа техник воситалардан фойдалана олиш даражаси, ўқитувчининг тайѐрлаган тақдимот сифати ѐки ўқув доскасидан самарали фойдалана олиши; 7) дарсда яратилган таълимий муҳит ва муносабатлар таҳлили (ўқитувчининг ўқувчиларга нисбатан муносабати: хушмуомалалиги, тил топа олиши, ўқувчиларнинг бир-бирларига нисбатан муносабати: ўзаро ѐрдам, ҳурмат, ҳамжиҳатлик, ўқувчиларнинг ўқитувчига нисбатан муносабати: ҳурмат, интизом, эшитиш); 8) Баҳолаш ва дарсга якун ясаш таҳлили (ўқувчиларнинг дарс давомида билим ва кўникмаларининг тўғри баҳолаб борилиши, баҳолаш топшириқларининг дарс мақсадидан келиб-чиқиб тузилганлиги, дарс охирида дарсга якун қилиниши, Тасвирий санъат ва чизмачилик дарсларини кузатиш ва уни дидактик (таълимий) ва услубий таҳлил қилиш. Кўчма машғулот “Тасвирий санъат ва чизмачилик фанини ўқитиш методикаси” модули доирасида ҳозирги замон талаби даражасидаги моддий- техника базага эга бўлган ҳамда илмий-услубий жиҳатдан тажрибали ўқитувчилар ва мутахассислар фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларда ташкил этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |