амалий машғулот:
Натюрморт композицияси ва уни тасвирлаш, қаламда туслаш методикаси.
( 6 соат амалий).
Ишнинг мақсади: Тасвирий санъат ўқитувчиларининг натюрморт композициясини тузиш, компоновка, ишлаш кетма-кетлиги, қуриш, жойлаштириш, фазовий холати, ўзаро нисбати, перспективасини тасвирлашни, ўқитувчиларининг натюрморт композициясини графикада ишлай олиш, буюм ва нарсаларнинг ҳажмни аслига ўхшатиш учун ѐруғ-соя қонуниятларидан моҳирона фойдаланиш компитентлигини аниқлаш.
Натюрморт композицияси тузилганда бошқа жанрлар каби ўзида бирор мазмунни, мақсадни ифодалайди. Натюрморт XVII асрнинг бошларида Голландияда пайдо бўлган. Композиция – лотинча сўздан олинган бўлиб, асарнинг қурилиши, ғояси, тузилиши, ҳарактери маъноларини билдиради. Натюрморт композицияси деганда мавзу асосида чизиш учун стол юзасига буюм ва нарсаларнинг оқилона тузиб жойлаштирилишини назарда тутилади. Композиция санъатнинг жуда кўп тур ва жанрларида мавжуд бўлиб, у рассомнинг ғоясини танланган сюжетлар орқали ифодалаб ѐритиб беради.
Натюрморт композициясини тузишда кичик нарсаларни олдинроқда, йирик буюм ѐки нарсалар эса орқароқда қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Натюрмортга фон танлашда оч тусли ѐрқин рангдаги буюм ѐки нарсалар учун тўқ фон, тўқ тусли натюрморт тузилмаси учун очроқ фон тавсия этилади. Натюрмортдаги буюм ѐки нарсаларнинг фазовий ҳолатини ва мато қўйилган стол юзасини кўрсатиб тасвирлаш учун, композицияни уфқ чизиғидан пастроққа қўйиш керак. Мавзу асосида натюрморт тузилгандан сўнг уни яхшилаб кузатилади тахминан 7х4 см кичик ўлчамда натюрморт хомаки тасвири чизиб кўрилади. Натюрмортни қоғозга жойлаштириш энг мухим вазифалардан бири ҳисобланади. Қоғозда биринчи режа стол юзаси ва натюрмортнинг умумий ўлчами эни, баландлиги қоғозда белгиланади.
Кейинги босқичда нарсаларнинг алоҳида ўлчови белгиланади. Натюрморт чизишнинг кейинги босқичида симметрик нарсалар учун симметрия чизиғи, нарсалар шакли, фазода жойлашиши чизиб олинади. Перспектив қисқаришга эътибор қаратилади. Ёрдамчи чизиқлар асосида жойлаштириб, қуриб, олинган натюрмортни ортиқча чизиқлари ўчириб ташланади. Натюрмортни қалам билан аниқ қилиб чизиб қўйилади. Натюрмортдаги буюм ва нарсаларнинг ѐруғ-сояси, рефлекси, тушувчи сояси, блик қисми, ярим сояси графикада ѐки рангда тасвирланиб, уларнинг ҳажми кўрсатилади. Натюрморт аслига ўхшаши учун, чизилаѐтган расмни асли билан ранги ва шаклини тез тез солиштириб туриш керак.
Уфимцев. Натюрморт.
Do'stlaringiz bilan baham: |