Ишнинг мақсади: Чизмачилик дарсларида геометрик ясаш ва деталларга ўлчам қўйиш қоидаларни ўрганиш. Тингловчиларга буюмларни тўғри тўртбурчакли проекциялашга ўргатишда ўзига хос методлардан фойдаланиш.
А3 қоғзига геометрик ясаш бўйича чизма тайѐрлаб унга ўлчам қўядилар.
Тингловчилар буюмларни олиб турли методларда проекциялаш вазифаларини бажарадилар.
Амалий машғулот топшириқлари
Чизмачилик дарсларида геометрик ясаш бўйича чизма тайѐрланг.
Чизмаларга ўрнатилган қоида асосида ўлчам қўйинг.
Берилган буюмларни тўғри тўртбурчакли проекцияланг.
Чизмаларни проекциялашни бошқа методларда бажаринг.
Назорат саволлари:
1.Чизмачиликда геометрик ясашни тушунтириб беринг? 2.Чизмаларга ўлчам қўйиш қоидаларини айтиб беринг? 3.Тўғри тўртбурчакли проекциялаш нима?
4.Чизмаларни проекциялашнинг қандай методларини биласиз?
147
Курсдошимнинг портрети. А3 қоғозига қаламтасвир ишлаш. Ассесмент дарслар ташкил этиш. (4 соат кўчма дарс)
Tасвирий санъат фанини ўқитишда тингловчиларнинг портрет ишлаш билим ва малакаларини, графикада ишлаш технологияларини компетентликларини ривожлантириб, ўтказилган дарсни тегишли мезонлар асосида таҳлил қилиш орқали ўқитувчиларнинг илғор педагогик тажрибаларини ўрганиш ташкил этилади. Гуруҳлар 5та 5тадан бир бирларига қаратиб ўтказилиб, бир ярим метр масофада жойлашадилар. Тингловчилар А3 қоғозига курсдошим портретини компоновкаси, қурилиши, чизилиши ва қаламда штрихлаш босқичини кетма-кетликда бажарадилар. Бунда энг аввало чизилаѐтган курсдош билан чизувчи орасидаги масофага эътибор берадилар. Кейинги босқичда қоғозга компоновка қилишга, қурилишига, аниқ қилиб чизиб олиш босқичини бажарадилар. Қаламтасвирда туслашдан олдин, бир неча бор юз қисмини тўғри жойлашганлигини текшириб чиқадилар. Турли ѐрдамчи чизиқлар, шакллар ѐрдамида аниқликни ўрганадилар. Хатога йўл қўйилмаган бўлса қаламтасвирда туслашни бошлайдилар. Туслаш оч тусдан бошланади. Кейинги босқичда ѐруғ-соя қонуниятига риоя қилган ҳолда тўқроқ тусларда штрихлаш жараѐнини амалга оширадилар. Кўчма машғулот “Тасвирий санъат ва чизмачилик фанини ўқитиш методикаси” модули доирасида ҳозирги замон талаби даражасидаги моддий-техника базага эга бўлган ҳамда илмий-услубий жиҳатдан тажрибали ўқитувчилар ва мутахассислар фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларда ташкил этилади.
Шунингдек ―Композиция‖ мавзусида ассесмент синовидан ўтадилар.
|
Тест.
1. Композиция атамаси нимани билдиради?
А) Лотинча сўздан олинган бўлиб,
бадиий асарнинг чизилиши ва бўялиши, ҳарактери деган маънони билдиради.
В) Лотинча сўздан олинган бўлиб, бадиий асарнинг қурилиши, ғояси, ҳарактери деган маънони билдиради. С) Лотинча сўздан олинган бўлиб,
бадиий асарнинг чизилиши, кўргазмаси,
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |