1-Мавзу: ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРДА ТАДБИРКОРЛИК
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ МЕЪЁРИЙ ҲУҚУҚИЙ
АСОСЛАРИ ВА ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
Режа:
1. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари;
2.
Тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантиришнинг ижтимоий-
иқтисодий вазифалар;
3. Таълим муассасаларда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг
меъёрий ҳуқуқий асослари;
Таянч
сўзлар:
тадбиркорлик,
тадбиркорлик
фаолияти,
тадбиркорликнинг йўналишлари, тадбиркорликнинг вазифалари; ЯИМ;
новатор; кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, тадбиркорлик субъекти
.
1. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий устувор
йўналишлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил
7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли
Фармони асосида
ишлаб чиқилган ва қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича
Ҳаракатлар стратегияси”нинг 3.4.-бандида “... иқтисодиётда давлат
иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва
унинг
устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий
ислоҳотларни давом эттириш” деб белгилаб қўйилган .
Бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни
қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилиб,
бир канча
фармон ва карорлар кабул килинмокда.
Маълумки, ҳар қандай мамлакатда аҳолининг кам таъминланган
қатлами мавжуд. Ўзбекистонда ҳам одамларнинг муайян қисми етарли
даромад манбаига эга эмас.
Буларни олдини олиш максадида бир канча ишлар амалга оширилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев хусусий мулк ва
тадбиркорликни янада ривожлантириш ва уларнинг таъсирчан ҳимоясини
таъминлашга аҳамият қаратиб, ҳар бир
оиланинг тадбиркорлик билан
шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-
шароитлар яратиш мақсадида:
«Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга
ошириш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди ҳамда “ҳар бир хонадоннинг
тадбиркорлик борасидаги имкониятини ўрганиш,
молиялаштиришни
кенгайтириш билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш, тадбиркорларни
ишонтириш ва уларга амалий ёрдам бериш керак”, - дея таъкидлаган.
Қарорга
кўрса, мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало,
олис ва
табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитларини
тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий
ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган «Ҳар бир оила –
тадбиркор» дастури амалга оширилади.
Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш, қўллаб-
қувватлаш, имкониятлар бериш борасидаги давлатимизнинг оқилона
иқтисодий сиёсати туфайли мамлакатимизда қулай макроиқтисодий муҳит
яратилиб келинмоқда. Хусусан, хусусий мулк ва тадбиркорлик ҳуқуқини
ҳимоя қилиш борасидаги қонунчилик мустаҳкамланди, “Онлине” тарзида
рўйхатдан ўтиш, ихтиёрий равишда ёпиш ва тугатиш, айрим фаолият турлари
бўйича лицензия ва рухсатномаларни олиш жараёнлари соддалаштирилди,
давлатнинг бизнес фаолиятига аралашуви чекланди, тадбиркорларни режадан
ташқари текшириш ҳолатларига чек қўйилди,
тадбиркорлик субъектлари
топширадиган ҳисоботларнинг барча шакллари ва муддатлари кескин
қисқартирилди, солиқ ставкалари унификация қилинди, талаб юқори бўлган
моддий техник ресурслардан кенг фойдаланишга имкон берадиган барқарор
бозор механизми шаклланди. Натижада,
кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субьектлари сони кўпаймоқда.