ТАСВИРИЙ САНЪАТ ВА ЧИЗМАЧИЛИК ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ БЎЙИЧА МОДУЛНИНГ СОАТЛАР ТАҚСИМОТИ
№
|
Модул мавзулари
|
Ҳаммаси
|
Жами ўқув юкламаси
|
Жумладан
|
Мустақил
таълим
|
назарий
|
амалий
|
кўчма
машғулот
|
1.
|
Тасвирий, амалий, меъморлик санъати
назарияси ҳақида умумий маълумот
|
2
|
2
|
2
|
|
|
|
2.
|
Тасвирий санъатни ўқитилиши тарихи
|
2
|
2
|
2
|
|
|
|
3.
|
Мустақиллик йилларида ўзбек миллий
тасвирий санъати, унинг ўзига хос йўналишлари, тараққиѐти
|
2
|
2
|
2
|
|
|
|
4.
|
Тасвирий санъатни ўқитишнинг
назарий ва методик асослари
|
2
|
2
|
2
|
|
|
|
5.
|
Психологик портрет (портретнинг
конструктив қурилишини бажариш ва туслаш)
|
6
|
6
|
|
6
|
|
|
6.
|
Тасвирий санъатда композицияни
ўқитиш методикаси
|
4
|
2
|
2
|
|
|
2
|
7.
|
Рангшунослик ва ранг туслари,
унинг халқаро стандарт жадвали
|
2
|
2
|
2
|
|
|
|
8.
|
Тасвирий санъатдаги оқим ва
йўналишлар
|
2
|
2
|
2
|
|
|
|
9.
|
Манзара композицияси ва уни тасвирлаш, ранглаш методикаси.
|
6
|
6
|
|
6
|
|
|
10.
|
Натюрморт композицияси ва уни тасвирлаш,қаламда туслаш методикаси
|
6
|
6
|
|
6
|
|
|
11.
|
―Курсдошимнинг портрети‖ А3 қоғозига қаламтасвирда ишлаш. Ассесмент дарслар ташкил этиш. (Кўчма дарс)
|
4
|
4
|
|
|
4
|
|
12.
|
Декоратив композиция ва уни
тасвирлаш.
|
2
|
2
|
|
2
|
|
|
13.
|
Миниатюра композицияси ва уни
ранглаш методикаси.
|
6
|
6
|
|
6
|
|
|
14.
|
Геометрик ясаш ва ўлчам қўйиш,
тўғри бурчакли проекциялашга оид мавзуларни ўқитиш методикаси
|
2
|
2
|
|
2
|
|
|
15.
|
Кўринишлар, қирқим, кесим мавзусини ўқитиш методикаси. Аксонометрик проекция ва техник расм бажаришга ўргатиш методикаси. Тасвирий санъат ва чизмачилик дарсларини кузатиш ва таҳлил қилиш
(Кўчма дарс)
|
4
|
4
|
|
|
4
|
|
16.
|
Тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари бўйича тўгарак ишлари ва факультатив машғулотларини ташкил
қилиш ва ўтказиш методикаси.
|
2
|
|
|
|
|
2
|
|
Жами:
|
54
|
50
|
14
|
28
|
8
|
4
|
НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
1-Мавзу: Тасвирий, амалий, меъморлик санъати назарияси ҳақида умумий маълумот (2соат назарий).
Тасвирий, амалий, меъморлик санъати назариясининг мактабда ўқитилиши. Унинг турлари, жанрлари, кўринишлари ва ўзига хосликлари.
2-Мавзу: Тасвирий санъатни ўқитилиши тарихи (2соат назарий).
Тасвирий санъатни ўқитишга доир дастлабки маълумотлар ва уларнинг ҳарактери. Европада Уйғониш даври рассомларининг хизматлари. Расм чизишга ўргатишдаги ўзига хос турли қарашлар. Россия мактабларида тасвирий санъатни ўқитилишини ўзига хос хусусиятлари.
3-Мавзу Мустақиллик йилларида ўзбек миллий тасвирий санъати, унинг ўзига хос йўналишлари, тараққиѐти (2соат назарий).
Мустақиллик йиллари тасвирий ва амалий санъат, тасвирий ва амалий санъат асарларида миллийлик ва замонавийлик. Миллий анъаналар, қадриятлар ва санъат асарларида миллий тарбия.
4-Мавзу: Тасвирий санъатни ўқитишнинг назарий ва методик асослари (2соат назарий).
Кўргазмалилик, илмийлик, онглилик ва фаоллик, мунтазамлик ва кетма- кетлилик, таълим мазмунини болаларнинг кучи ва ѐшига мос бўлиши, мактабда тасвирий санъатни ўқитилиши алоҳида аҳамият касб этиши. Натурага қараб расм ва ҳайкал ишлаш. Рангтасвир, декоратив, ҳайкалтарошлик композицияси.
5-Мавзу: Тасвирий санъатда композицияни ўқитиш методикаси ( 2соат назарий, 2 соат мустақил таълим).
Композициянинг қонун-қоидаларини, ҳайкалтарошлик, рангтасвир ва декоратив композициянинг ўзига хослиги, натюрморт ва сюжетли композицияларни яратишдаги ўзига хослик ҳақида. Модулга оид ўрганилган материаллар асосида ―Тасвирий санъатда композицияни ўқитиш методикаси‖ мавзусида мустақил иш бажарилади.
6-Мавзу: Рангшунослик ва ранг туслари, унинг халқаро стандарт жадвали ( 2соат назарий).
Асосий, ҳосила, илиқ-совуқ, ахроматик-хроматик, қарама-қарши, оғир- енгил, ранг туси, тўйинганлиги, перспективаси, ранг рефлекси, жайдари (локал) ранг, колорит, рангларнинг киши руҳиятига таъсири ва бошқалар ҳақида.
Ўзбек маҳаллий ранг номларини ҳалқаро стандартлардаги ранг номлари билан таққослаш ва таҳлил этиш.
7- Мавзу: Тасвирий санъатдаги оқим ва йўналишлар (2 соат назарий).
Тасвирий санъатдаги оқим ва йўналишларнинг ўзига хос томонларини ўрганиш, уларнинг мақсад моҳиятини англаш, тушуниш.
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
Мавзу: Психологик портрет (портретнинг конструктив қурилишини бажариш ва туслаш) ( 6 соат назарий).
Тасвирий санъат ўқитувчиларининг портрет жанрида ишлаш кетма-кетлиги, компоновка, нисбат олиш, қуриш, чизиш, жойлаштиришини, тасвирий санъат ўқитувчиларнининг портрет ишлашда ўзига хос туслаш технологияларини, ѐруғ-соя қонуниятларини қўллаган ҳолда ишлаш компитентлигини аниқлаш.
Мавзу: Манзара композицияси ва уни тасвирлаш, ранглаш методикаси. ( 6 соат амалий).
Тасвирий санъат ўқитувчиларининг манзара ишлаш бўйича ўзига хос қонуниятларни, композиция тузиш, чизишда режалилиқ, ўлчов-перспективасини, тасвирий санъат ўқитувчиларининг манзарани ранглашда, ранг ва ўлчов перспективасига риоя қилиш, манзарани тасвирлашда ранг бойлигига, тозалигига эътибор қаратиш, бўѐқ билан ишлаш компитенцияларини аниқлаш.
Мавзу: Натюрморт композицияси ва уни тасвирлаш, қаламда туслаш методикаси. ( 6 соат амалий).
Тасвирий санъат ўқитувчиларининг натюрморт композициясини тузиш, компоновка, ишлаш кетма-кетлиги, қуриш, жойлаштириш, фазовий холати, ўзаро нисбати, перспективасини тасвирлашни, ўқитувчиларининг натюрморт композициясини графикада ишлай олиш, буюм ва нарсаларнинг ҳажмни аслига ўхшатиш учун ѐруғ-соя қонуниятларидан моҳирона фойдаланиш компитентлигини аниқлаш.
Мавзу: Курсдошимнинг портрети. А3 қоғозига қаламтасвир ишлаш.
Ассесмент дарслар ташкил этиш. (4 соат кўчма дарс)
Мазкур машғулот умумий ўрта таълим муасасаларида кўчма машғулот (очиқ дарслар) тарзида ўтказилади. Унда ўтказилган дарсни тегишли мезонлар асосида таҳлил қилиш орқали ўқитувчиларнинг илғор педагогик тажрибаларини ўрганиш ташкил этилади. Tасвирий санъат ва чизмачилик фанларини ўқитишда тингловчиларни портрет ишлаш билим ва малакаларини, графикада ишлаш технологияларини, компетенцияларини ривожлантирилади. Гуруҳ 5га бўлиниб 5тадан бир бирларига қаратиб ўтказилиб, бир ярим метр масофада жойлашадилар. Тингловчилар А3 қоғозига курсдошим портретини компоновкаси, қурилиши, чизилиши ва графикада штрихлаш босқичини кетма- кетликда бажарадилар. Кўчма машғулот “Тасвирий санъат ва чизмачилик фанини ўқитиш методикаси” модули доирасида ҳозирги замон талаби даражасидаги моддий-техника базага эга бўлган ҳамда илмий-услубий жиҳатдан тажрибали ўқитувчилар ва мутахассислар фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларда ташкил этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |