Намуна: «Ахборот технологиялари» йўналиши бўйича «Интернет: ривожланиш муаммолари» мавзусидаги «SWОТ -таҳлил»
S
|
Қаламда тасвир ишлашнинг
кучли томонлари
|
|
W
|
Қаламда тасвир ишлашнинг
кучсиз томонлари
|
|
О
|
Қаламнинг имкониятлари
|
|
Т
|
Тасвирнинг инсон онгига
таъсири
|
|
Қаламтасвирда тасвир ишлашнинг ютуқ ва камчиликлари
|
S (кучли томонлари)
|
W (кучсиз томонлари)
|
О (имкониятлари)
|
Т (таҳдид)
|
Идрок харитаси методи
Методнинг мақсади - мавзу ѐки ўқув материалини графикли баѐн
этиш усули бўлиб, ахборотларни тизимли, тартибли ва визуал ўзлаштириш имконини беради.
―Идрок харитаси‖ методидан фойдаланиш йўналишлари:
маъруза машғулотларида - янги билимларни баѐн қилиш мақсадида жамоавий шаклда ўтказиш мумкин;
семинар машғулотларида таълим олувчилар билимини текшириш, мустаҳкамлаш ва баҳолаш мақсадида кичик гуруҳларда
ташкил этиш мумкин;
ўқувчилар мустақил таълимида – ижодий топшириқ ѐки уй вазифаси сифатида мантиқий фикрлаш малакаларини ривожлантириш мақсадида индивидуал тартибда ташкил этиш мумкин бўлади.
―Идрок харитаси‖ методидан фойдаланиш жараѐнида мавзу ѐки мавзунинг таянч тушунчаси асос сўз сифатида танлаб олинади ва ундан таркибий қисмлар тартиби билан ѐритилиб, тармоқлар сифатида жойлаштирилади.
Психология фанидан «Идрок харитаси» намунаси:
Бугунги кунда ўқув жараѐнини ташкил этишнинг самарали шаклларидан бири сифатида тренинглардан кенг
фойдаланилмоқда.
Тренинг – (инглиз тилидан –ўқитмоқ, тарбияламоқ) интерфаол машғулотларни амалга оширишнинг асосий шакли бўлиб, у ўрганилиши лозим бўлган назарий ғоя ва фикрларни амалий иш, машқлар давомида ўзлаштириш, мулоқот алмашиш имконини берувчи ташкилий тадбир ҳисобланади. Тренинг бу нафақат таълим олувчиларда шахслараро ўзаро ҳамкорликнинг самарали кўникмасини шакллантиришга балки, мутахассис касбий компетентлигининг умумий даражасини оширишга йўналтирилади. Тренинг мобайнида ўқитувчилар назарий маълумотларни ўзлаштириш билан бирга, уларда билиш, эмоционал ва хулқ-атвор кўникмалари ривожланиб боради.
Тренинглар ўрганилиши лозим бўлган назарий ғоя ва фикрларни амалий иш ҳамда машқлар давомида ўзлаштириш имкониятини беради ва қатнашчилардаги ўзаро ҳамкорликни, самарали мулоқот кўникмасини шакллантиришга йўналтирилади.
―ДАВРА СУҲБАТИ‖ МЕТОДИ – айлана стол атрофида берилган муаммо ѐки саволлар юзасидан таълим олувчилар томонидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш орқали олиб бориладиган ўқитиш методидир.
―Давра суҳбати‖ методи қўлланилганда стол-стулларни доира шаклида жойлаштириш керак. Бу ҳар бир таълим олувчининг бир-бири билан ―кўз алоқаси‖ни ўрнатиб туришига ѐрдам беради. Давра суҳбатининг оғзаки ва ѐзма шакллари мавжуддир. Оғзаки давра суҳбатида таълим берувчи мавзуни бошлаб беради ва таълим олувчилардан ушбу савол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришларини сўрайди ва айлана бўйлаб ҳар бир таълим олувчи ўз фикр- мулоҳазаларини оғзаки баѐн этадилар. Сўзлаѐтган таълим олувчини диққат билан тинглайди, агар муҳокама қилиш лозим бўлса, барча фикр-мулоҳазалар тингланиб бўлингандан сўнг муҳокама қилинади. Бу эса таълим олувчиларнинг мустақил фикрлашга ва нутқ маданиятининг ривожланишига ѐрдам беради. Қуйида ―Давра суҳбати‖ методининг тузилмаси келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |