Рангларни халқаро стандарт жадвали
t/r
|
Рангларнинг халқаро
|
Ўзбек тилида номланиши
|
1.
|
Кобальт синий
|
Мовий ѐки ҳаворанг
|
2.
|
Фисташковый
|
Пистоқи, писта мағзи
рангги
|
3.
|
Изумруд- кобальт синий
|
Тўтий
|
4.
|
Кобальт зелѐнний светлый
|
Баргикарам
|
5.
|
Лазурь-кобальт синий, парижский синий
|
Нилоби
|
6.
|
Киноварь-оранжевый
|
Ҳингоб, тилларанг
шафтоли ранги
|
7.
|
Киноварь-красный
|
Қирмизи, қизил анор
ранги
|
8.
|
Фиолетовый
|
Бинафша, нофармон
|
9.
|
Оранжевый
|
Норанжи
|
10.
|
Неополитанский желтый
|
Новвотранг
|
11.
|
Парижский синий, лазурь
|
Зангори, тўқ ҳаворанг
|
12.
|
Волконсоит
|
Мошранг
|
13.
|
Коричневый
|
Жигарранг
|
14.
|
Краплак
|
Пушти
|
15.
|
Киноварь
|
Қизил, ѐрқин қизил
|
16.
|
Кобальт зелѐнный- светлый
|
Сабза ранг, кўклам
ўтининг рангги
|
17.
|
Кадмий красный
|
Гулнор, аноргули ранги
|
18.
|
Ультрамарин
|
Ложувард, март ойидаги
ҳайвон ранги
|
19.
|
Киноварь
|
Шингоб, қизил алвон ни
тўқ ранги
|
20.
|
Зелѐний марганцевый
|
Ахзар, барги карам билан кўкни қўшилган
ранги
|
21.
|
Перломутровый
|
Бейзо садаф, чиғаноқли
дур ранги
|
22.
|
Алый
|
Лолагул, қизғалдоқ
ранги
|
23.
|
Румяный
|
Лоларўй, лола юзли
|
|
|
қизил
|
24.
|
Марганец
|
Нилгун, кўкимтир ранг
|
25.
|
Перломутровый
|
Симоб рангги
|
26.
|
Хром – кобальт синий зелѐный
|
Сабза, зангори, тўтиѐйи
ранг
|
27.
|
Бирюза
|
Фируза, кўкимтир тош
ранг
|
28.
|
Черный
|
Қоп-қора
|
29.
|
Охра светлый
|
Малла ранг, кесак ранг
|
30.
|
Изумруд зелѐный
|
Навшодил, зумрад яшил
|
Назорат саволлари:
Рангларни номланиши ва турлари ҳақида нима биласиз?
Ранг (ҳаво) перспективаси нима?
Композицияда рангларнинг ўрни қандай?
Рангларни киншилар руҳиятига таъсири ҳақида сўзлаб беринг?
Рангларни халқаро стандарт жадвалидан ўқиб тушунтириб беринг?
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР
Р.Хасанов‖Мактабда тасвирий санъатни ўқитиш методикаси‖ЎзР ФА ―Фан‖ нашриѐти.2004 йил.
Р.Хасанов. ―Тасвирий санъат асослари‖ 2009 йил.
Р.Хасанов.‖Тасвирий санъатдан синфдан ташқари ишлар‖. ―Ишонч нашр савдо‖МЧЖ нашриѐти. 2017 йил.
Р.Халилов, Рисунок, Издательство «Наврўз» 2013,
Б.Барбер ― Full ourse of the drawing‖, Barselona-2014
Қ.Мираҳмедов. 6-синф тасвирий санъат дарслиги. Ғ.Ғулом-2017 йил.
Мавзу: Тасвирий санъатдаги оқим ва йўналишлар
Режа:
Х1Х- ХХ1 асрларда тасвирий санъатдаги оқим вакиллари;
Реализм оқими; 3.Сюрреализм оқими; 4.Импрессионизм; 5.Постимпрессионизм; 6.Пуантилизм; 7.Романтизм;
8.Формализм; 9.Абстракционизм;
Классицизм;
Символизм;
Кубизм;
Футуризм;
Примитивизм;
Модернизм;
7.1. Х1Х- ХХ1 асрларда тасвирий санъатдаги оқим вакиллари
Ҳозирги замон жаҳон тасвирий санъати тез суръатларда ва турли оқим ҳамда йўналишларда ривожланмоқда. Лекин, бу жараѐн ҳамма мамлакатларда ҳам бир хилда кечмокда, деб бўлмайди. Бир мамлакатда реализм, бошқасида импрессионизм, яна бошқасида абстракционизм шуҳрат қозонмоқда.
Умуман эса XIX аср охири ва ХХ аср ҳамда ХХI асрнинг илк йилларида тасвирий санъат тараққиѐтида Франция, Мексика, АҚШ, Испания, Россия каби мамлакатлар етакчилик қилмоқдалар. XIX-ХХ асрлар жаҳон илғор тасвирий санъати вакиллари сифатида франциялик П.Гоген, О.Ренуар, А.Матисс, О.Роден, испаниялик П.Пикассо, америкалик Р.Кент, мексикалик Д.Сикейрос, Д.Ривера, италиятик Р.Гуттузо, россиялик И.Шишкин, С.Коненков, И.Репин, И.Айвазовский, ўзбекистонлик Ў.Тансиқбоев, Ч.Ахмаровларни кўрсатиш мумкин. Бу ва бошқа бир қатор рассомлар тасвирий санъатнинг асосий оқимларидан ҳисобланган реализм, романтизм, импрессионизм, формализм каби оқимларда ижод қилдилар. Бу йўналишларда юксак бадиий савиядаги асарлар яратилди. Улар П.Пикассонинг "Шар устидаги қизча", "Уч мусиқачи" (Испания), Сальвадор Далининг "Уруш қиѐфаси", Р.Кентнинг "Ноябр ойидаги Шимолий Гренландиянинг кўриниши", Э.Уорхолнинг "Автопортрет", А.Позднеевнинг "Театр кишилари" (Россия), С.Алибековнинг "Дўппили
автопортрет" (Ўзбекистон), Д.Сикейроснинг Мехикодаги миллий кадрлар тайѐрлаш мактаби деворига ишланган сувратларидан "Янги демократия", С.Далининг "Мадонна Порт-Лигат" (Мексика), П.Гогеннинг "Кечув", О.Ренуарнинг "Жанна Самара" портрети, А.Матисснинг "Идиш ва мевалар", П.Сезаннинг "Пентуазедаги тегирмон манзараси" (Франция), И.Шишкиннинг "Буғдойзор", С.Коненковнинг "Н.Паганини" (Россия), Ван Гогнинг "Адирдаги ўрим-йиғим", О.Роденнинг "Мутафаккир" (Франция), И.Айвазовскийиинг "Тўққизинчи вал" (Россия), Р.Гуттузонинг "Саҳродаги отишма", "Худо бизга ѐр" (Италия), Д.Риверанинг Халк маорифи вазирлиги биносида ишланган фрескалари (Мексика), Ири Моруки, Тосуки Морукиларнинг "Хиросима фожиалари" (Япония), И.Репиининг "Садько" (Россия), А.Лентуловнинг "Зангори ваза ва мевалар" (Франция), Уста Мўминнинг "Чўпоннинг туши", Р.Ахмедовнинг "Тонг", "Оналик" (Ўзбекистон) асарларидир.
Юқорида қайд қилинганидек, ҳозирги замон тасвирий санъати ниҳоятда турли-туман оқим ва йўналишларда ривожланмоқда. Қуйида мазкур оқимларнинг энг асосийлари билан батафсил танишиб чиқимиз.
7. 2. Реализм оқими
Реализм -ибораси кенг маънода ҳаѐтни тўғри, ҳақиқатда қандай бўлса, шундайлигича ўзига хос бадиий шакллар ѐрдамида тасвирлашни назарда тутади. Мазкур йўналиш XIX аср ўрталарида Францияда пайдо бўлди. Реализм фотография каби борлиқни тўғридан- тўғри кўчириш эмас, балки уни ифодалашга ижодий ѐндашиб, ҳаѐтдаги энг характерли, қизиқарли кўринишларни танлаб олиш, шу асосда асарлар яратишдан иборатдир.
Тасвирий санъатда реализмнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида рассомлардан Домье, Курбе, И.Репин, Гуттузолар катта рол ўйнадилар. Реализм оқимида яратилган асарларнинг ѐрқин намунасини америкалик рассом Р.Кентнинг "Ноябрь ойидаги Шимолий Гренландиянинг кўриниши", хитойлик рассом Чжао Пейчжининг "Қийғос гуллади", россиялик ҳайкалтарош С.Коненковнинг "Паганини" каби суврат ва ҳайкаллари мисолида кўриш мумкин. Р.Кентнинг Москвадаги А.С.Пушкин номидаги тасвирий санат музейида сақланаѐтган "Ноябрь ойидаги Шимолий Гренландиянинг кўриниши" номли сувратида Американинг Шимолий шарқдаги Шимолий муз океани ва Атлантика океани соҳилидаги орол кўриниши тасвирланган (1-расм). Унинг мазмуни бу совуқ иқлимли жойларни ўрганиш учун борган тадқиқотчиларнинг яшаш шароитлари ва океаннинг кўринишини акс эттирищдан иборатдир.
Ҳозирги замон ҳайкалтарошлик санъатидаги реализмнинг ѐрқин намунасини машҳур рус ҳайкалтароши С.Коненковнинг "Паганини" портретида кўриш мумкин (2-расм). Н.Паганини XIX аср иккинчи ярмида Италияда яшаб
ижод этган скрипкачи ва композитордир. Мазкур асар 1956 йилда дарахт шох ва илдизларидан яратилган. Асар шунчалик муваффақиятли ишланганки, ҳайкалтарошнинг фантазияси ва қобилиятига қойил қолмасдан илож йўқ.
Асарда қахрамоннинг акс эттирилиши шарт бўлган асосий қисмлари ҳисобланган боши, қўллари, шунингдек, скрипкаси акс эттирилган. Ҳайкалдаги скрипка, унинг камони, скрипкачининг умумий холати, бармоқларининг, сочларининг ва ҳатто юзидаги ҳиссиѐтлар ҳам фақат Паганинига хослиги яққол сезилади. Ҳайкал рангсиз, ташландиқ ѐғоч парчаларидан ишланган бўлсада, кишига даҳо скрипкачи ҳақида тўла тасаввур бера олади.
1-расм. Р.Кент. Ноябрь ойидаги Шимолий Гренландия.
2-расм. С.Коненков. Паганини.
Мазкур ҳайкал орқали ҳайкалтарош томошабинларга даҳо композитор ва скрипкачига нисбатан ўзининг юксак ҳурматини сингдиради. Ушбу ҳайкал айни пайтда Москвадаги рассомлар уюшмаси биносида сақланмоқда.
Реалистик ранг тасвир оқимида яратилган ишлардан яна бири- хитой рассоми Чжао Пейчжининг "Қийғоч гуллади" номли натюрмортидир. Мазкур иш 1980 йилда яратилган бўлиб, уни ишлашда рассом кумуш рангли фолга, тухум пўчоғи, садаф увоқлари ва лакдан фойдаланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |