Ҳудудий маркази тасвирий санъат ва чизмачилик фанини ўҚитиш методикаси


Рангларни кишилар руҳиятига таъсири



Download 5,98 Mb.
bet44/68
Sana22.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#84759
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   68
Bog'liq
4.2.-модуль-тасвирий

Рангларни кишилар руҳиятига таъсири


Рангларни кишилар руҳиятига таъсири ҳақида маълумотларнинг берилиши расм ишлаганда ранглардан ўринли фойдаланиш имконини беради. Хусусан, рангларни кишиларнинг рухий холатига таъсири ҳақида тўхталганда эътиборни қуйидаги жиҳатларга қаратиш лозим. Ранглар ѐрдамида кишилар нарсаларни, воқеаларни идрок этишлари, танишлари, билиб олишлари мумкин. Улар ѐрдамида одамлар ўз ҳаѐти ва меҳнатини енгиллаштиришга, хаттоки соғлиқларини маълум миқдорда яхшилашга эришадилар.


Рангларни инсонлар ҳаѐтидаги аҳамиятини тушунган холда бир қатор олимлар махсус тадқиқотлар олиб борганлар. Шу мақсадда Токиода дунѐда яккаю-ягона ранг институти ташкил этилган бўлиб, унда рангларнинг турли сохаларда қўлланиши, уларнинг самараларини ўрганилади, тажрибалар ўтказилади.
Рангларнинг киши рухиятига таъсири хақида машхур немис олими ва шоири рангшунос Гѐте, рус руҳшуноси В.Бехтеровларнинг фикрлари диққатга сазовордир. Гѐте ўзининг "Ранглар назарияси" номли машҳур асарида шундай деб ѐзгаи эди: "Сариқ ранг кўзни қувонтириб, юракни кенгайтиради, руҳингиз тетик бўлади ва биз дарҳол илиқликни ҳис этамиз".
Унинг фикрича, зангори ранг совуқ хиссиѐтни уйғотса, қизил ранг аксинча, қўрқитиш, яшил ранг эзгулик, хотиржамлик хисларини пайдо қилади. Яшил рангни Гѐте кўзни ва кўнгилни тинчлантирувчи қобилиятга эга деб ҳисоблайди. Қизил ранг қўзғатувчи, хаяжонлантирувчи, иситувчи хусусиятларга эга бўлса, сариқ ранг илиқлик, тетиклаштирувчи, қувноқ, ҳушчақчақ ҳусусиятларга эга. Яшил ранг тинчлантирувчи ҳисобланиб, кишида ѐқимли кайфият ҳосил қилади. Унинг туслари турли ҳиссиѐтларни уйғотувчи, зангори ранг хотиржамлик, жиддийлик, ғамгузорлик, маъюслик келтирувчи сифатларга эга.
Бинафша ранг кишилар эътиборини ўзига тортувчи, шу билан бирга ўзидан итариш хусусиятларига эга бўлиб, кишиларда ғамгинлик ва қайғулик уйғотади.
Рангнинг кишиларга таъсири хусусида франциялик техника эстетикаси бўйича мутахассис Жак Виноннинг фикрлари диққатга сазовордир. У рангни ҳар нарсага қодир, у хотиржамлик ва хаяжонни ҳосил килиши, хаттоки одамларни ларзага солгани, фалокатга олиб келиш мумкинлиги хақида ѐзган эди.
Хорижий мамлакатларда рангларни кишилар рухиятига таъсирини билган рассомлар савдо ишларини яхшилаш мақсадида ресторанларни, савдо уйларини, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни киши эътиборини ўзига тортадиган ранглар билан бўяшга ҳаракат қиладилар. Айрим ишлаб чиқариш корхоналарида иш жойларини ишчилар чарчамаслиги учун иш унумини оширишга хизмат қиладиган ранглар билан бўяш орқали самарадорликка эришганлар.
Баъзи бир психотерапевт, невропотологлар ҳам шу йуналишдаги касалларни даволашда ранглардан фойдаланмоқдалар. Бунда улар кўпроқ тинчлантирувчи - яшил, зангори рангларнинг турли тусларидан касаллар хонасини бўяш, яшил чироқли светомусиқа ѐрдамида касалларга таъсир кўрсатиб, ижобий натижаларга эришмоқдалар. Рангнинг фойдасини тушунган айрим кишилар, айниқса аѐллар бошқаларнинг эътиборини ўзига тортиш мақсадида қизил, сариқ, зарғалдоқ илиқ рангдаги кийимлар кийишади. Бундай кийиниш айрим аѐл ўқитувчиларга ҳам хос бўлиб, улар бу билан дарсда болалар эътиборини кўпроқ ўзларига қаратишга ҳаракат қиладилар.
Халқимиз рангларнинг кишиларга таъсирини тушунган холда қадимдан ѐшига яраша маданият билан кийиниб келган. Хусусан, болалар, ўрта ѐшлилар, қарияларнинг шунингдек, аѐл ва эркакларнинг кийим ранглари бир-бирларидан кескин фарқ қилган.
Эркаклар кийимларнинг ранглари жиддий ва вазмин, аѐлларники шўх, енгил, сержилва бўлган. Қарияларнинг кийимлари эса содда ва вазмин, киши эътиборини тортмайдиган рангларда тайѐрланган. Кийимларнинг ранглари кишиларнинг ҳарактерига ҳам боғлиқ бўлади.

Мактаб физика курсидан маълумки рангларнинг деярли ҳаммаси спектрнинг асосий уч рангини қўшиш орқали олинади. Улар қизил, сариқ, зангори ранглардир. Булар асосий ранглар деб аталади. Асосий рангларни қўшиш орқали қўшимча ранглар олинади.



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish