Ҳудудий маркази тасвирий санъат ва чизмачилик фанини ўҚитиш методикаси


Натюрморт компоновкаси, қуриш, чизиш ва бўяш босқичлари



Download 5,98 Mb.
bet38/68
Sana22.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#84759
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68
Bog'liq
4.2.-модуль-тасвирий

Натюрморт компоновкаси, қуриш, чизиш ва бўяш босқичлари






    1. Сюжетли композициялар

Сюжет – (французча – буюм, нарса, ҳаракат) деган маънони англатади. Тасвирий санъатда – тасвирланган буюм ѐки воқеа тушунилади. Сюжетли картинада – ҳаѐтий воқеалар, лавҳалар, ҳаракатлар тасвирланади. Тасвирий санъатнинг портрет, натюрморт, манзара ва бошқа жанрларидаги асарлардан сюжетли картинанинг мазмунини, ғоясини, ҳаѐтийлигини ўқиш мумкин. Сюжетли картиналар бир неча турларда яратилади.



  1. Тарихий мазмунда яратилган картиналар – сюжетида тарихий воқеа ва ходисалар акс этади.

  2. Маиший мазмунда яратилган картиналар – сюжетида кундалик ҳаѐт, турмуш, меҳнат акс этади.

  3. Мифологик мазмунда яратилган картиналар – сюжетида афсонавий образ ва воқеалар акс этади.

―Баҳорги ишлар‖ мавзусида сюжетли картина эскизини ишлаш учун баҳор арафасида қилинадиган ишларни бирма-бир ҳаѐлимиздан ўтказиб олишимиз керак бўлади. Далаларда, маҳаллаларда, томорқаларда, ҳовлиларимизда ерни юмшатиш кўчат ўтказиш, гуллар экиш, дарахтга ишлов бериш, оқлаш, кўчат тез ҳосилга кириши учун пайванд қилиш, ерга уруғ қадаш каби ишлар амалга оширилади. Мана шу санаб ўтилган ҳаракат, лавҳа, сюжетли картинамиз учун сюжет бўлиши мумкин. Ҳар йили баҳор арафасида такрорланадиган баҳорги ишлар лавҳаларини бир нечтаси қоғозга тасвирланса берилган мавзу учун эскиз вариантлар тайѐр бўлади. Ҳаракатдаги образларнинг гавдаси чизилганда тўғри тасвирланиши учун одам гавдаси нисбатларини чизиш қоидаларига амал қилиб, тасвирланса ишланган композиция муваффақиятли чиқади.



―Баҳорги ишлар‖ мавзусида сюжетли композициялар.


Манзара композицияси


Манзара жанри – (французча rausage) табиат тасвири, кўриниши деган маънони билдиради. Манзара жанрида тоғлар, ўрмонлар, далалар, анҳор, кўл, дарѐлар, кўча ва уйлар тасвирланади.
Ў. Тансиқбоевнинг тоғ манзаралари, И. Левитан ва И. Шишкиннинг ўрмон манзаралари И. Айвазовский ва Р. Кентнинг денгиз манзаралари ҳар қандай инсонни ўзига мафтун этади. Манзара―тасвирий санъатнинг лирик жанрларидан биридир. Рассомлар бу жанр орқали табиатга, Ватанга бўлган муҳаббат ҳиссини тасвирлайдилар. Табиат манзараларини тасвирлаш VII асрда Хитой рассомлик санъатида пайдо бўлган. Манзара жанри мустақил жанр сифатида Европа санъатида XVII асрдан бошлаб ривожланди. Бу жанр Голландия рангтасвир санъатида кенг тарқалди. XVII асргача табиат манзараси кўринишлари портрет асарлари учун фон сифатида хизмат қилган. XIX асрдан бошлаб манзаранинг янги шаҳар, боғ каби турлари ривожланиб борди. Одамнинг табиатга бўлган эмоционал муносабати, манзарада ўз ифодасини топа бошлади. Манзара асарларида фақат табиат кўриниши тасвирланиб қолмасдан, унга маълум бир ғоя илгари сурилади. Рассом манзара композициясини яратишдан аввал ўз картинасида илгари сурмоқчи бўлган ғоясини аниқ тасаввур қилиб олади. У яратиладиган асари учун табиатдан баъзи бир нарсаларни масалан дарахт танаси, новдаси, шох-шаббалар, уй кўча, транспорт воситалари ва бошқаларни ўзига қараб расмини чизади. Манзара чизганда режани тўғри тасвирлай билиш, энг яқиндаги нарсалар биринчи режа, узоқроқдаги нарсалар кейинги режа эканлигини, нарсалар узоқлашганда ўлчови кичкиналашиб боришини назарда тутиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳаво перспективаси қоидасига кўра узоқдаги нарсалар рангги, яқиндаги нарсалар рангига нисбатан очроқ ва хирароқ кўринишини ўз суратида кўрсата олиши керак.

Рассом Ўрол Тансиқбоев. Рассом А. Мўминов.
―Жонажон ўлка‖ ―Бодом гуллаганда‖

Рассом И.Айвазовский. Рассом И.Левитан.
―Тўққизинчи тўлқин‖ 1850 йил. ―Март‖ 1895 йил.

Баҳорда ѐмғир олдидан қаттиқ шамол бўлиб чанг тўзон кўтарилиши, чақмоқ чақиб момақалдироқ бўлиши, кучли, кучсиз ѐмғир ѐғиши, яна бир зумда ҳаво очилиб қуѐш чарақлаб чиқиб кетиши, камалак ҳосил бўлишини, тонг, кун, оқшомдан ташқари йилнинг тўрт фаслида табиатнинг ҳар хил ҳолатларини гувоҳи бўламиз. Манзара композициясини яратишда табиатнинг шу ҳолатларини ҳам ифодалаш мумкин. Композициялар, сюжетли картиналар эскизларини ишлаш машқлари орқали мавзу асосида расм ишлаш малакаларига эга бўлинади. Бу малакаларга таяниб табиат ва табиатнинг турли ҳолати бўйича композиция ишлаш мумкин. Аввало чизилаѐтган манзарада биринчи вазифа уфқ чизиғини белгилашдан иборат бўлиши керак.


Кейинги босқичда яқиндаги ва узоқдаги нарсаларни, биринчи ва кейинги режаларини перспектива қоидалари асосида тасвирланади. Табиатнинг қайси холатини чизиш, қандай композиция яратиш белгилаб олинади.
Тасвирлаѐтган манзарада инсон образидан ҳам фойдаланиш мумкин. Қуйидаги ―Водийда тонг‖ деб номланган манзара асарини рассом Николай Карахан ишлаган.

Рассом Николай Карахан. ―Водийда тонг‖





Табиатнинг турли ҳолатидаги намунавий тасвирлар.


I - эскиз варианти I I - эскиз варианти
I I I - эскиз варианти
Ўзбек халқ эртакларини эшитиб, ўқигансиз. ―Зумрад ва Қиммат‖, ―Ур тўқмоқ‖, ―Очил дастурҳон‖ ва бошқалар. Бу эртаклар орқали биз болаликдан яхши билан ѐмонни, оқ-қорани ажратиб олганмиз. Эртаклар бизни эзгу ишлар, яхшилик, адолат, эзгулик албатта ғалаба қилишига ишонтирарди ва йўналтирарди. Баъзи эртаклар ота-она, устоз, катталар сўзига қулоқ солишга, уларни ҳурмат қилишга ўргатса, баъзи эртаклар доимо тўғри сўзлашга, адолатли, меҳрибон бўлишга ўргатарди. Яна шундай эртаклар борки, билимдон, ҳунарли, меҳнатсевар, тадбиркор бўлишга, муаммоларни ақл билан ўйлаб, дўстлар билан маслаҳатлашиб ҳал қилишга ўргатади. Ўзбек халқ эртаклари сюжетларига миниатюра композициясини ишлаш учун эртак асосида ишланган миниатюра композицияларини таҳлил қилиш, кузатиш зарур бўлади. Мана бу эртак асосида ишланган миниатюраларга эътибор беринг. Ўзбек халқ эртаклари асосидаги чизилган композициялар рассом Телман Муҳамедов томонидан ишлаган.

Рассом Телман Муҳамедов. Ўзбек халқ эртакларига ишланган иллюстрациялар.



Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish