Рангтасвир деб, текис юзада турли ранг ва материаллар ѐрдамида бажариладиган тасвирга айтилади. Бу тур учун асосан – мойли бўѐқ, акварель, гуашь, темпера, шунингдек, рангли қаламлар, кўмир, қалам, пастел, соус, сангина каби бадиий материаллар билан ишлаш ҳарактерлидир.
Рангтасвир асарлари қоғоз, мато, картон , девор, ойна, ѐғоч каби текис юзаларга ишланади. Рангтасвир асосини расм ташкил этади. Хар қандай рангтасвир ишида, аввало, унинг расми ишлаб олинади. Унда композиция, ѐруғ ва соя, ранг асосий ўринни эгаллайди.
Рангтасвир асарлари бажарилиш техникаси жихатдан турли-туман бўлиб, улар мойбуѐқли, темперали, фрескали, мозаикали, витражли, акварелли, гуашли, пастелли бўлиши мумкин.
Рангтасвирнинг қуйидаги турлари мавжуд: 1.Дастгоҳли рангтасвир.
2. Монументал (маҳобатли) рангтасвир. 3. Миниатюра (мўжаз) рангтасвири.
4. Декоратив (безак) рангтасвир. 5. Театр декоратив (безак) рангтасвири.
Дастгоҳли рангтасвир дейилганда рассомларнинг махсус асбоб-дастгоҳ (молберт) ѐрдамида ишлайдиган сувратлари тушунилади. Дастгоҳли рангтасвир асарлари унча катта бўлмаган ўлчовда юқорида қайд қилиб ўтилганидек, мато, картон, ойна, фанер каби текис юзали материалларга бўѐқлар билан ишланади. Дастгоҳли рангтасвирда кўпинча мойли ва акварель бўѐқлар қўлланилади.
Маҳобатли рангтасвир атамаси маҳобатли, яъни катта ўлчовдаги рангтасвир маъносини англатади ва бу турдаги асарлар кўпинча биноларнинг ички ва ташқи деворларига мойбўѐқ темпера бўѐқлари билан ишланади.
Монументал ранггасвир асарларининг фреска, мозаика, витраж, панно каби турлари мавжуд.
Фрескалар асосан бино деворларининг ўзига, шунингдек, унга матолар ѐрдамида ишланади.
Мозаика - турли табиий ва иккиламчи материаллар — рангли ойна парчалари, тошлар, синтетик материаллардан бино деворларига ѐки текис материаллар устига ишланади (2-расм).
Витраж эса биноларнинг дераза, эшик, ойналари устига рангли шиша буѐқлар ѐрдамида ишланади. Витражлар уй ичкариси ва ташқарисидан ҳам бир хил кўринади (3-расм).
Ч.Ахмаров. Суғд тўйи.Фреска
Олтин хўрозча эртаги асосида ишланган витраж
Миниатюра (мўжаз) рангтасвири дейилганда бежирим, жуда кичик, жажжи, нозик санъат асарлари тушунилади. Миниатюра рангтасвири ўрта асрларда китоб безаги билан боғлиқ, ҳолда ривож топди. У китоблардаги бош, якуний безак, зарҳал ҳарф, иллюстрациялардан иборат бўлган. (4-расм). Рангтасвирнинг бу тури Шарқда, шу қатори Мовароуннахрда катта шухрат қозонган. Ҳозирда у мустақил санъат тури сифатида нафақат китобларни, балки турли қутича, томошақовоқ кабиларни безатишда ҳам кенг қўлланилмоқда. Шунингдек, бу тур мустақил санъат сифатида йилдан-йилга оммалашиб бормокда.
М.Музаҳҳиб. Султон Санжар ва кампир.
Дельфиндаги саѐхат. Мозаика
Do'stlaringiz bilan baham: |