Майда пластика декоратив ҳайкалтарошлиги
Декоратив ҳайкалтарошликнинг йўналишида ҳайкаллар ва бўртма тасвирлар кичик ўлчамда бўлиши билан фарқланади. Майда пластика декоратив ҳайкалтарошликда асосан ѐдгорлик ҳайкаллари, бинонинг ички ва ташқи бўртма безаклари, лойдан ишланган кичик ўлчамдаги ўйинчоқ ҳайкалчалар ишланади.
Графика ва унинг турлари
Графика- лотинча сўз бўлиб ѐзаман, чизаман деган маънони билдиради ва тасвирий санъатнинг турларидан бири ҳисобланади. Графиканинг турларидан бири гравюрадир. Гравюра французча сўз бўлиб кесиш маъносини билдиради. Бунда расмлар қаттиқ материалларга чизиш ва кесиш орқали бажарилади. Расмлар металл, ѐғоч, ленолиум, тош каби материалларда ишланиб, кейин
ундан қоғозга кўп тиражда кўчирилади. Металлдагиси офорт, ѐғочдагиси ксилография, линолиумдагиси линогравюра, тошдагиси литография деб аталади.
Айрим графика асарлари катта ўлчамда ва кўп нусхада тайѐрланади ҳамда катта тарбиявий вазифаларни бажаради. Бу плакатлардир.
Ф.Кагаров. Болалар тинчлик истайдилар.
Т.Муҳамедов. «Карнай кўтарган бола» ўзбек халқ эртагига ишланган иллюстрация
Иллюстрацияларнинг аҳамияти шундаки, биринчидан у китобни безакли, чиройли ва ѐқимли бўлишига ѐрдам беради. Иккинчидан, адабий образлар тимсолларини аниқ ва жонли бўлишига, ўқувчининг ѐдида яхши сақланиб қолишига хизмат қилади.
Амалий безак санъати
Санъатнинг кенг тарқалган турларидан бири декоратив амалий санъатдир. Бу санъат ҳаѐтда ишлатиладиган буюмлар идиш-товоқ, кийим- кечак, мебел, гилам, ўйинчоқлар ва бошқа шу кабиларни безатишни ўз ичига олади.
Амалий безак санъати асарлари одамларнинг кундалик турмуш эҳтиѐжларини қондириш, теварак-атрофга, парк-боғ, уйларнинг ташқи ва ички кўринишига гўзаллик киритиш учун хизмат қилади. Бу санъат дастгоҳ санъатидан ўзининг бевосита халқ эҳтиѐжига мосланганлиги билан фарқ қилади ва инсон ҳаѐтида ишлатиладиган буюмларнинг мазмунидан келиб чиқади ва шунга бўйсунади.
Амалий безак санъатида реал воқеликлар (масалан, гуллар, ҳаѐтий лавҳалар ва ҳоказолар), акс этиши мумкин, лекин улар мустақил ҳарактерга эга бўлмайди ҳамда маълум бир буюм мазмуни ва шакли билан боғлиқ бўлади. Тасвирланган воқеаларда шартли элементлар кенг ўринни эгаллайди.
Амалий безак санъати буюмлари бирмунча эркин, ижодкор фантазиясига боғлиқ ҳолда яратилади ва энг аввало теварак-атрофга файз киритишга қаратилган бўлади. Масалан, жимжимадор устун, эшик, дарвозалар, деворларнинг ташқи ва ички томонига ишланадиган рангли нақш ва бўртма тасвирларни бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Амалий безак санъати жуда қадим замонларда пайдо бўлиб, халқ ҳунармандлиги тарзида ривожланди. Ўзбекистонда декоратив-амалий санъат тасвирий санъатнинг энг қадимдан ривож топган ягона ва барҳаѐт тури бўлиб келди. Чунки санъатнинг бошқа турларини (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик) яратиш ислом дини томонидан чеклаб қўйилган эди. Ўзбек халқининг амалий санъат асарларида кўпроқ чамандек очилган гулзор, боғлар акс этади. Чунки жазирама иссиқ остида қақраб ѐтган чўлларни гулзорга айлантириш қадимдан ўзбек халқига хос бўлган.
Амалий безак санъати усталарига катта имтиѐзлар яратилган, махсус артеллар, уста-хоналар ташкил этилган. Ҳозирда ѐғоч ўймакорлиги, кулолчилиги билан бир қаторда ўзбек каштаси, атласи, беқасами ва бошқа нақш берилган ҳар хил жиҳозлари дунѐ халқлари орасида шуҳрат қозонди.
Амалий санъатнинг энг кўп тарқалган ва энг оммавий тури каштачилик бўлиб, у қадимий анъаналарга эга. Ўзбек каштачилиги, юқорида айтиб ўтганимиздек, очилган боғларни эслатади. Шунинг учун ҳам биз ўзбек каштачилигида гулдастани, мажнунтолни, қуѐшни баъзан дарахт шохчасига қўнган қушчалар, ҳатто ҳайвон ва одам тасвирларини ҳам учратамиз.
Ўзбекистоннинг энг қадимий маданият ўчоқлари ҳисобланган Бухоро ва Самарқанд сўзаналари ўзининг серранглиги, шаклларининг турли-туманлиги ва уларнинг ниҳоятда нозик тикилиши билан фарқланади. Шаҳрисабзлик аѐллар тиккан каштачилик буюмлари эса кўпроқ гиламни эслатади.
Ўзбек оилаларида уйнинг ички деворларининг текис кисмига айлантириб илиб қўйиладиган дорпечдан безак мақсадида фойдаланилади. Уларнинг паст қисмида шокила-шокила бўлиб осилиб турган кокиллари бўлади. Дорпечлардаги бир шакл қайта такрорланаверади. Бу гулли дарахт ѐки гулдастани қатор қилиб сафга тизиб қўйгандагидек манзарани беради.
Ўзбек каштачилигида дўппи алоҳида ўринни эгаллайди. Шаҳрисабзнинг гилам дўпписи, Бухоронинг зар дўпписи, Фарғонанинг чуст дўпписи, ироқи, духоба ва бошқа дўппилар Ўрта Осиѐ халқлари орасида кенг тарқалган. Дўппи нусхалари ичида энг машҳури чуст дўппиларидир. Қора атлас (ѐки сатин)
устига ипак билан тикилган бодом гули (ѐки қалампир), кизакка туширилган гуллар дўппига нафислик бахш этади.
Каштачилик санъатидаги белбоғ, дастрўмол, сандалпеч, бўғмача ва турли тўрвачалари ҳам нафис безатилади.
Ўзбек каштачилигининг анъаналари ҳозирги кунда ҳам муваффақиятли равишда ривожланмоқда.
Нимшоҳи газламалар беқасам, банорас ва адрас, атласлар халқимиз томонидан эъзозланади. Ўзбек халқи ипак етиштиришда моҳир бўлибгина қолмай, балки шоҳи атласларни тўқиган, уни ниҳоятда юқори бадиий дид билан бўяй олган. Нуқул ипакдан тикилган тўрт, саккиз, ўн икки тепкили атласлар жаҳонга донг таратган.
Атлас газмоллар композицион жиҳатдан турли-тумандир. Ҳозирги кунда унинг юздан ортиқ безаш тури бор. Булар, асосан, турли геометрик шакллар, ўсимликларнинг гул ва барглари, уй-рўзғор буюмлари ва ҳоказолардан иборатдир.
Ўзбек каштачилик санъатида зардўзлик буюмлари, ѐрқин ва лўнда гулли гиламлар, жундан тикилган бежирим жиҳозлар ҳам кенг тарқалган, булар халқнинг ҳаѐтида турли мақсадларда ҳамон фойдаланилмокда.
Ганчкорлик Ўзбекистонда амалий санъатнинг энг севимли ва қадимий турларидан биридир. Амалий санъатнинг бу турида Бухоро ва Тошкент усталари самарали меҳнат қилганлар. Авваллари деворлар ўйма гулли паннолар билан безатилар, тахмонлар қиррасига нақшлар ўйиларди. Токчалар бўлса ўймакор ѐки жим-жима табақалар билан ясатилар, хонага нур ва ҳаво кириб туриши учун дераза ва эшик устидан туйнук қўйиб унга ганч ва ѐғочдан панжара ўрнатилар эди. Ҳозирда қандил, наво, шип каби меъморчилик деталлари ганчлардан тайѐрланмоқда. Шунингдек, маданият саройлари, театр ва уй-жой биноларининг ички ва ташқи қисмини безашда ганчкорликдан кенг фойдаланилмоқда.
Ўзбек ганчкорлигининг ажойиб саҳифасини Бухоро яқинидаги Ситораи- моҳи ҳосадаги ―Оқ уйда‖, Тошкентдаги Навоий номидаги катта опера ва балет театрида кўриш мумкин. Санъатнинг бу ажойиб ва мураккаб турида усталардан Уста Ширин Муродов, Тошпўлат Арслонқуловлар донг таратганлар Ёғоч ўймакорлиги асарлари эшик, дераза қути, хонтахта, китоб токчалари, қутичалар, қанддон, устунлар, панжаралар, ўйинчоқларда ўз аксини топган.Ўзбекистон халқ санъатида ѐғоч ўймакорлиги салмоқли ўринни эгаллайди.
Бу борада Хива усталарининг ишлари мақтовга лойиқдир. Улар ишлаган асарлар ўсимликсимон элементларнинг кўплиги ва бўрттириб ишланганлиги
билан бошқа асарлардан ажралиб туради. Тошкент усталари эса кўпроқ ―гирих‖ усулида ишлаб, геометрик орнаментлардан кўп фойдаланишади. Ёғоч ўймакорлиги санъатида мусиқа асбобларини безаш ҳам алоҳида ўринни эгаллайди. Дутор ва танбурларга, тор ва чангларга суяк ва садафлардан қадалган чиройли нақшлар кишини ҳайратда қолдиради. Бу санъат ҳозирги вақтда Тошкентда кенг ривожланган.
Ўймакорлик санъатининг ажойиб турларидан бири — мисгарликдир
Ўзбек мисгарлиги санъати жуда қадимдан шуҳрат қозониб келди. Сариқ ва қизил мисдан ишланган турли хил хўжалик ва уй-рўзғор буюмлари жуда нозик шакллар билан безатилади.
Безатилган мис асбоблар Бухоро, Қўқон, Самарқанд, Қарши ва Хива шаҳарларида кўпроқ ясалади. Мисгарликда бу шаҳарлар усталарининг ўзича ишлаш услуби бор. Лаган, патнис, чой идиш, офтоба ва обдасталар мисгарлик буюмлари ичида энг кўп тарқалган буюмлардир.
Суяк ўймакорлиги амалий санъатнинг шимолда кенг тарқалган туридир. Суяк ўймакорлиги буюмларининг ўзига хос тайѐрланиш услуби бор. Бунда иш аввало зарур материални топишдан бошланади. Кейин материалнинг нотекис жойлари эгов билан, майда жилвир қоғоздан текислаб чиқилади. Сўнгра унга расм ишланиб, лак суртилади ва нақш ўйиб ишланади. Тайѐр ишга кейин пардоз берилади. Тайѐр буюм бўр ва спирт билан артиб чиқилади (4-расм)
расм
Партам, аррача, эгов ва бошқалар суяк ўймакорлигида қўлланадиган асбоблардир. Суяк ўймакорлиги усталари ота-боболаримизнинг энг яхши анъаналарини давом эттириб, ажойиб асарлар: қутичалар, трубкалар, ҳайкал ва ҳоказолар яратмоқдалар.
Қадимдан уй-рўзғор буюмларига бўѐқлар билан ажойиб нақшлар ишланиб келган. Бу ҳам наққошлик санъати деб юритилади.
Республикамизда амалий санъатнинг бу тури қадимдан ривожланган бўлиб, ўзбек усталари фақат уй-рўзғор буюмларини эмас, балки уй-жой ва жамоат биноларининг девор ва шипларини ҳам безайдилар.
Санъатнинг бу турида ҳар бир халқ ўзича ижод қилади. Масалан, рус амалий санъатида текисланган ѐғочга уста ўсимликсимон нақш расмини туширади, кейин унга махсус бўѐқлар беради. У бир оз қуриганидан сўнг бўѐғи учиб кетмаслиги учун устидан бир неча бор тиниқ лак суртилади. Ўзбек рассом-усталарининг иш услуби бошқачароқдир. Бу усталар эскиз бўйича дурадгор ишлаган ѐғочга елим суртадилар. Жилвир қоғоз билан елим тозалангандан сўнг материалга бронза берилади. Кейин бронза устидан композицион тасвир ва унинг устига қора бўѐқ суртиб нақш ишланади. Нақшларнинг ўчиб кетмаслиги учун нақш устидан бир неча бор тоза лак суртилади (4-6 расм).
4-6 расм
Халқ, усталари тажрибасида нақшнинг қуйидаги турлари кўпроқ қўлланади: ислими эгри чизиқли ўсимлик элементларидан иборат нақш; гирих тўғри чизиқли элементлардан геометрик шакл ҳосил қилувчи нақш; мураккаб нақш бу аввалги икки группадаги нақш (ислими ва гирих) элементларининг йиғиндисидан иборат.
Ислими туридаги асосий элементлар новда, япроқ, гул, ғунча, куртак, қалампир, мева, поя кабилар ҳисобланади. Поя ва новда турли нақшларнинг энг кўп учрайдиган элементлари ҳисобланиб, улар нақш ҳошияларида қўлланилади. Гирихлар эса тўрсимон ва юлдузсимон бўлиб, юлдуз нурларининг сони 5 та дан 16 тагача боради.
Нақшнинг учинчи тури ҳисобланган мураккаб нақшда эса нақш геометрик ва ўсимлик элементларининг бирга қўшиб ишлатилиши натижасида ҳосил бўлади. Бунда геометрик элемент доимо нақш ўртасида жойлашади.
Наққош усталардан А. Қосимжонов, Й. Рауфов, Т. Тўхтахўжаев, А. Болтаев, С. Норқўзиев ва Ж. Ҳакимовлар санъатнинг бу турида самарали меҳнат қилиб, шуҳрат қозонганлар.
Табиий лойдан турли идишлар ясаш ва уларни тегишли рангларга бўяш кулолчилиги Ўзбекистонда жуда қадим замондан ривожлангандир. Кулолчилик санъати буюмларига лаган, товоқ, чойнак, пиѐла, сопол ва чинни идишлар, шунингдек, лойдан ишланган ўйинчоқлар киради .
Кулолчилик санъатида безатишнинг турли усуллари қўлланилади. Шундай усуллардан бири «қалами» усулидир. Бу усулда безак идишларга нақшнинг расми чизиб олинмасдан тўғридан-тўғри мўйқалам билан ишланаверади. Бу усулда кўпроқ Риштон билан Ғиждувон усталари ишлашади. Баъзи жойларда усталар гулвата орқали гул чизиб, кейин бўѐқ бериладиган ―чизма‖ усулидан фойдаланадилар. Бу усул Тошкентлик усталар орасида кўп тарқалган.
Ўзбек кулолчилик буюмлари безак композицияларида ўсимликсимон ва геометрик элементларнинг бойлиги, хилма-хиллиги, бўѐқлар гаммасининг ѐрқинлиги билан ажралиб туради. Уларда феруза ранг бахт келтирувчи белги сифатида кўп ишлатилади.
Кулолчилик Ўзбекистон меъморчилигида ҳам кенг қўлланилган. Мадраса, мачит, карвонсарой, ҳаммомларнинг пештоқларида хона ичларидаги девор безакларида кулолчилик санъатининг намуналарида ўз аксини топган. Ҳозирги кунларда ҳам кулолчилик жамоат, турар-жой биноларини безатишда кенг қўлланилмоқда. Республикамизда ҳозирги кунда бир қатор уста кулолларни бирлаштирган бир қатор кулолчилик устахоналари бўлиб, улар халқимиз талабларига ва дидига мос амалий санъат буюмлари яратмоқдалар.
Ўзбекистон кулолчилик санъатини ривожлантиришда кулоллардан У.Жўрақулов, М.Рахимов, У.Усмонов, И.Назруллаев ва бошқа қатор усталар ўзларининг салмоқли улушларини қўшмоқдалар.
Ўрта Осиѐ халқлари қадимдан ўзларининг зардўзлик санъатлари билан фаҳрланадилар. Зардўзлик учун асосий материал зар иплар, баҳмал кабилардир. Усталар зар тикишнинг икки турини қўллашади. Биринчи фонни зар билан тикиб тўлдириш ва нақшларни зар билан тикиб тўлдириш. Чеварлар орнаментал ва сюжетли композицияларда кўпинча ўсимликларни тасвирлашади, гуллар, барглар, бодом туплари, пахта шулар жумласидандир. Кейинги вақтларда заргарлик буюмларида жонли нарсалар тасвирланадиган бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |