.
Key words:
intermediate product, industrial waste, dust processing,
pyrometallurgy, chemical enrichment, hydrometallurgy.
Бутун дунёда мис эритиш заводларида, жумладан, Олмалиқ кон-
металлургия комбинатида мисни конвертерлаш жараёнида технологик газларни
электрфильтрда тозалаш натижасида майин чанг тўпланиб бормоқда. Ҳозирги
вақтда ҳосил бўлаётган майин чангларни қайта ишлашнинг турли усуллари
мавжуд. Ушбу қайта ишлаш усулларини таҳлил қилган ҳолда айнан Олмалиқ
КМК мис эритиш заводининг конвертер чангини унинг хусусиятларидан келиб
чиқиб, қайта ишлашнинг рационал усулини танлаш долзарб ҳисобланади.
Мис эритиш заводларининг чанглари одатда пирометаллургия ва
гидрометаллургия усулларида қайта ишланади. Рангли металлургия
корхоналарида ҳосил бўладиган чангнинг асосий қисми мис, қўрғошин ва
“Uchinchi renessans: ilm-fan va
ta’lim taraqqiyoti istiqbollari”
ISSN 2181-1784
155
w
www.oriens.uz
2021
January
рухнинг бирикмаларидан иборат.
Бирламчи ва иккиламчи хом ашёдан металл ишлаб чиқариш учун мис
эритиш корхоналарида саноат миқёсида бирқанча пирометаллургик
агрегатлардан: шахтали печлар; қўзғалмас ва айланма яллиғ қайтарувчи печлар;
Ванюков печлари;
Ausmelt
печлари; электротермик печлар ва бошқалардан
фойдаланилади. Чангни электрпечида тикловчи атмосферада натрий сульфати
ва сода билан эритиш усули энг кўп тарқалган усулдир.
Мис эритиш заводларида донадорланган чангларни эритиш 800-1000 °С
ҳароратда тиклаш атмосферасида электрпечларда олиб борилади. Тадқиқотлар
натижасида миссизланган чанг (Рb – 60%; Zn – 15%) ва конвертер чангларини
(Рb – 80%, Zn – 4%) аралашмаларини қайта ишлашда 5% дан камроқ
қўшимчалар мавжуд хомаки қўрғошин ва дастлабки чангда мавжуд бўлган
рухнинг 97% га яқини ўтган шлак (Рb – 5%) олинган.
Кимёвий бойитиш билан чангни қайта ишлашнинг ҳар хил усуллари
мавжуд. Одатда, кимёвий усуллар билан уларни қайта ишлашдаги энг бош
жараён танлаб эритмага ўтказиш ҳисобланади. Танлаб эритмага ўтказиш
кислоталар (H
2
SO
4
, HNO
3
, HCl), ишқорлар (NaOH, NH
4
OH) ёки кислоталанган
тузлар (FeCl
3
, Fe
2
(SO
4
)
3
) эритмаларида ўтказилади.
Оксидланган қўрғошин таркибли чангларни қайта ишлаш учун қўрғошин
бирикмаларининг юқори эрувчанлигига эга бўлган тузли танлаб эритиш ва
карбонлаш каби маълум усуллар билан қўрғошинни товар маҳсулотларига
ажратишга асосланган гидрометаллургик схема тавсия этилди ва лаборатория
миқёсида ўтказилди. Тадқиқот учун компонентларнинг ўртача миқдори ва
нодир металларнинг саноат миқдорли майин конвертер чангидан фойдаланилди
(2-жадвал).
2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |