Abstract:
The article provides information on vehicles for the delivery of raw
materials from ginning factories to the production process, which are designed to
transport cotton from ginning factories to pipe production facilities located far from
the main building of ginning factories. Since the greatest distance from the mill to the
workshop is 200-300 meters, the pneumatic pipeline is capable of transporting cotton
100-120 meters.
Key words:
fiber, cotton, seeds, pneumatic transport, separator, fan.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республика-сини
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 2017 йил 7
февралдаги ПФ-4947 сонли Фармони, «Пахтачилик тармоғини бошқариш
“Uchinchi renessans: ilm-fan va
ta’lim taraqqiyoti istiqbollari”
ISSN 2181-1784
151
w
www.oriens.uz
2021
January
тизимини тубдан такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил
28 ноябрдаги ПҚ-3408 сон қарорлари, Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 31
мартдаги 253-сонли “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари
фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида“ги қарори
ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа маъёрий – ҳуқуқий ҳужжатларда
белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу тадқиқот маълум даражада
хизмат қилади [1].
Пахта тозалаш корхоналари худудида асосий корпусдан узоқроқ масофада
жойлашган ғарамлардаги пахтани битта хаво ёрдамида ташувчи қурилма билан
ташиш имкони бўлмайди. Шунинг учун заводларда хаво ёрдамида ташувчи
қурилмага қўшимча харакатланувчи хаво ёрдамида ташувчи қурилма
ўрнатилади. Корхоналарда асосий корпусдан узоқроқ масофада жойлашган
ғарамлардаги пахтани ташиш учун пневмоустановка, қўзғалувчан қурилма,
перевалкалардан фойдаланиб келинмоқда.
Пневмоустановка сепаратор СС15А, вентилятор ВЦ-12м ва иккита ЦЛ-3
ва ЦЛ-3 маркали циклонлардан ташкил топган. Бу қўзғалмас пневмоустановка
вентилятор томонидан хосил қилинган сўрувчи ҳаво қувури орқали сўриш
натижасида пахтани ташиш имконияти яратилади. Қувурда сўрувчи ҳаво
таъсирида харакатланаётган пахта СС-15А маркали сепараторнинг ишчи
камерасига кириб келади. Ишчи камерада ҳаводан ажралган пахта вакуум-
клапан орқали ташқарига чиқарилади. Ҳаво вентилятор орқали циклонга
юборилиб, у ерда чанг хаводан тозаланиб атмосферага чиқариб юборилади. Бу
қўзғалмас қурилманинг мураккаб конструкциясига эга эканлиги сабабли пахта
заводларида кўп қўлланилмайди [2].
Do'stlaringiz bilan baham: |