У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётга



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/17
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#310157
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Yolg'onlar shahri

ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
қўйиб, ресторан ичини кўздан кечирди.
Ҳар турли хўрандалар бор эди бу ерда. Бирин-кетин 
кириб келадиган соқолли ишчилар ва офис хизматчила
-
ри столга эгилиб, тез-тез овқатланишяпти. Дазмолланган 
кўйлак кийган эски мижозлар столлар орасидан ўтиб 
боряпти. Улар неча йиллардан бери нонушта учун шу ерга 
келади. Эгнига камзул ва оёғига жунпайпоқ кийган, кўз
-
лари чақноқ сайёҳлар эса Элбурс тоғидан тушгач тамад
-
ди қилишга кириб, таёқ ва рюкзагини столга суяб қўйган. 
Улар тонгги сайрдан сўнг ҳар бир луқмадан лаззатланиб, 
қуёшнинг иссиқ тафтида ҳаваскорлар билан тўлган сўқ
-
моқларни босиб ўтганидан мамнун кайфиятда шошилмай 
қорин тўқлашарди.
Ўртадаги манзара эса Дариушда ҳам хавотир, ҳам жир
-
каниш ҳиссини уйғотди. Бир гуруҳ ўсмир ва ўспиринлар 
стулларга чўкиб, бир-бирининг елкасига бошини қўйиб, 
оёқларини узатиб ўтирган эди. Кўзойнаклари бошига қўн
-
дирилган. Улар қиқирлашиб, бир-бирига кўзини сузар, ке
-
чаги тун қандай ўтгани ҳақида пичирлашар эди. Пардози 
оққан, кичиккина рўмолчага қистирилган сочлари терла
-
ган пешонасига тушиб турган ҳолатда ҳам қизлар ниҳоят
-
да гўзал эди. Пластик жарроҳлик орқали кичрайтирилган 
бурни нотабиий кўринса-да, улар барибир гўзал эди. Улар 
қалин лабларини чўччайтириб, тушунарсиз сўзларни ай
-
тишар, кулганида бошларини орқага ташлаб, сийналари
-
ни олдинга чиқарар, қуёшда тобланган нозик қўлларини 
кўз-кўз қиларди. Уларнинг кулгиси хонани тўлдирди, кўз 
қорачиқлари “экстаза”дан кенгайиб кетганди. Аёллар
-
га қоматини яшириш учун ислом томонидан буюрилган 
ёпинчиқ – мантиянинг остидан кўриниб турган оқшом ли
-
босига ўрнашиб қолган ароқ ҳиди ҳамма ёққа тарқаб кет
-
ди. Улар катта идишда бош оғриғини қолдирувчи севимли 
егуликлари – мия шўрва ичишди. Бу ҳали танадан чиқиб 
кетмаган гиёҳванд модда ва алкоголь қолдиқларини эри
-
тиб юборади.


27
ДАРИУШ
Дариуш қизларга шу қадар тикилиб ўтирганидан ше
-
риги ресторанга кириб келганини сезмай ҳам қолди.
– Салом, биродар. Уйингга хуш келибсан. 
Атрофдагиларга анқайиб қараб ўтирганидан Дариуш
-
ни одамлар орасидан таниб олиш осон кечди. Аввалдан 
келишилганидек, бир даста калит ва қизил “Marlboro” та
-
маки қутисини столга қўйиб ўтиришига ҳожат қолмади.
Дариуш хижолат тортди. У ҳушёр ўтириши керак эди. 
– Хавотир олма. Ватани таназзулга учраётган бир 
вақтда бу болалар ўзини ҳайвондек тутаётгани ҳаммани 
ҳайратда қолдиради. Демак, сен барчамизни асраш учун 
келдинг, шундайми? – У мийиғида кулди ва овозини па
-
сайтириб деди: – Миссиянгдан хабарим бор. Жаҳонгир 
менга қисқача тушунтирди. Мени Киан деб чақирасан. 
Нима қилиш кераклигини биласан. 
Икковлон жимгина овқатланди. Ҳисоб келишини ку
-
тиб ўтирмай Киан столга бир даста пул ташлади-да ресто
-
рандан чиқиб кетди. Дариуш унга эргашди ва улар Вали 
Аср бўйлаб шимолга, Тажриш майдонига олиб чиқадиган 
муюлишга қараб борди. Фирдавс боғидаги эски сарой 
боғлари ёнидан ўтаётганда уларнинг тўпиғини майин ша
-
бада силаб ўтди. Вали Асрда баҳор нафаси сезила бошла
-
ганди: дарахтлар куртак чиқарган, янги барглар ёпишқоқ 
шира ҳиди билан қоплаган, жанубдан келтирилган хом 
бодомлар, энди сарғая бошлаган олхўрилар, ўрик ва ан
-
жирлар уюми, боғлам-боғлам тархун ва ялпизлар дўкон 
расталарида пайдо бўла бошлаганди.
Улар чапга бурилиб, эски Шемиран маҳалласи кўча
-
ларига, у ердан қовурилаётган пиёз ҳиди анқиб турган 
кулранг кўпқаватли турар жой биносига кирди. Олтинчи 
қават. Айвондан юзлаб баланд бинолар тоғ соясида қурил
-
ган ўйинчоқ уйга ўхшаб кўринарди. Чўққилардаги қор
-
нинг эса ҳали ҳам эриш нияти йўқ эди.
– Хонадон тоза. Қурт-қумурсқалар йўқ. Кеча ўзим тек
-
ширдим.


28

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish