Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси томонидан 2020/2021 йил кузги семестрда ўтиладиган “Ислом ҳуқуқи



Download 29,78 Kb.
bet1/2
Sana30.03.2022
Hajmi29,78 Kb.
#517638
  1   2
Bog'liq
2 5192835311649950466


Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси томонидан
2020/2021 йил кузги семестрда ўтиладиган “Ислом ҳуқуқи” модулидан тайёрланган якуний
назорат тури бўйича имтиҳон саволлар (казуслар ва мантиқий саволлар)


1.

Модуль номи: Ислом ҳуқуқи



Мантиқий саволлар



Саволни тайёрлаган профессор-
ўқитувчининг Ф.И.Ш


Ислом ҳуқуқининг ўзига хос хусусиятлари нимада кўринади?

Юнусов Ҳайдарали Муратович
ю.ф.н., доцент


Шариат Ислом ҳуқуқининг ўзагидир, унинг моҳияти нимадан иборат?


Ислом ҳуқуқи фан сифатидаги қайси фанлар билан боғланган; Ўзбекистон ва дунёда номи чиқққан қайси ислом ҳуқуқшунос олимларини биласиз?


Ислом ҳуқуқига бутун дунёда қизиқиш ортиб бормоқда. Оксфорд, Кембридж, Гарвард, Йел, Колумбия каби машҳур университетларда Исломшунослик, Ислом ҳуқуқи факультетлари, илмий тадқиқот марказлари фаолият кўрсатади. Исломга қизиқишнинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз?


Ислом ҳуқуқи ривожланишининг асосий босқичлари қайси даврларни қамраб олади? Бу даврлар ўзаро қандай фарқланади?


Мовароуннаҳрга ислом дини ва ҳуқуқи қандай кириб келган?


Мовароуннаҳрлик қайси ҳуқуқшунос олимлар ислом ҳуқуқи ривожига катта ҳисса қўшган? Уларнинг қўшган ҳиссаси нималардан иборат бўлган?


Бурҳониддин Марғиноний, Имом ал-Сарахсий ёки Марказий Осиёлик ўзиз билган бошқа бир олимнинг ислом ҳуқуқи ривожидаги хизматини баҳоланг.


Ислом ҳуқуқининг манбалари деганда нима тушунасиз ва улар халқаро ҳуқуқ манбаларидан қандай фарқ қилади?


Ислом ҳуқуқининг асосий манбаи бўлмиш Қуръони карим сура ёки оятларидан мисоллар келтиринг!


Ислом ҳуқуқида норма манбаси бўлиши мумкин бўлган сунна (ҳадислар)га мисол келтиринг!


Маҳаллий урф-одат ва анъаналар ҳам Ислом ҳуқуқи манбаси бўлиши мумкинми?


Ислом ҳуқуқида норма ижодкорлиги (Ижтиҳод) қандай тамойилларга асосланади?


Ислом ҳуқуқида фарз, сунна, мубоҳ, макруҳ ва харом ҳуқуқий ҳолатларини изоҳланг ва мисоллар келтиринг!


Ислом ҳуқуқида турли оқим ва мазҳабларнинг пайдо бўлиши сабаблари нимада?


Суннийликдаги асосий мазҳабларнинг умумий ва фарқли жиҳатлари нималарда намоён бўлади?


Ҳанафий мазҳабининг бошқа мазҳаблардан ажралиб турувчи асосий жиҳатларини сананг!


Шиаликдаги асосий мазҳабларнинг умумий ва фарқли жиҳатлари нималарда намоён бўлади?


Ислом ҳуқуқий тизимининг шаклланишида мазҳабларнинг роли қандай бўлган?


Давлатнинг асосий белгиларини санаб ўтинг ва улар қайси халқаро ҳужжатда ўз аксини топган.


Ислом ҳуқуқида давлат бошқарувига оид қандай ҳуқуқ манбалари бор?


Ислом ҳуқуқида давлат бошқарувининг асосий тамойилларига мисоллар келтиринг.


Ислом ҳуқуқида қандай солиқ турлари мавжуд?


Ислом ҳуқуқида солиқларга оид қандай ҳуқуқ манбалари бор?


Ислом ҳуқуқида жиноят нима ва жиноят тушунчасининг ўзига хос хусусиятлари нимада акс этади?


Ислом жиноят ҳуқуқи манбаларини санаб ўтинг.


Ислом ҳуқуқида жиноятнинг ва жазонинг қандай турлари бор?


Ислом жиноят ҳуқуқида жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мисоллар келтиринг.


Ислом фуқаролик ҳуқуқида мулкнинг қандай турлари мавжуд? Вақф мулки нима ва у қандай тартибга солинади?


Ислом фуқаролик ҳуқуқида қарз, ижара, гаров муносабатлари қандай тартибга солинади?


Ислом ҳуқуқида никоҳ шартномасини тузиш шартлари қандай? Маҳр нима ва унинг аҳамиятини қандай?


Ислом ҳуқуқида никоҳни бекор қилиш асосларини кўрсатинг. “Талоқ”, ““Хулъ”, “Ивод”, “Мубораъа” нима?


Ислом ҳуқуқида талоқнинг қандай турлари бор ва унинг ҳуқуқий оқибатлари қандай?


Ислом ҳуқуқида мероснинг асосий шартлари нималардан иборат? Кимлар мерос ҳуқуқидан маҳрум этилади?


Ислом ҳуқуқида меросни тақсимлаш қоидалари ва улушлар тақсимоти қандай ҳисобланади?


Ислом ҳуқуқида суд муҳокамаси тушунчаси? Қозиларга қўйиладиган шахсий ва касбий малака талаблари?


Ислом ҳуқуқи суд жараёнида суд ҳукми қандай далилларга асосланади: иқрор ва қасамнинг аҳамияти қандай?


Ислом ҳуқуқида гувоҳлик бериш тартиби қандай?


Классик мусулмон ҳуқуқининг ҳозирги замон мусулмон мамлакатлари конституциявий ҳуқуқига таъсирини баҳоланг.


Ислом ва ҳозирги замон халқаро ҳуқуқи ҳақида фикр билдиринг? Ҳозирги замон халқаро ҳуқуқий муносабатларида ислом омилининг таъсири сезиладими?




Download 29,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish