У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётга



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/17
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#310157
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Yolg'onlar shahri

ЁЛҒОНЛАР ШАҲРИ
– Эҳ, бояқиш. Ҳой бобо, қанчадан сотяпсиз? – деди 
ҳайдовчи унга қараб.
– Килоси 300 туман, ўғлим. Янги узилган, Мошининг 
ҳосилдор тупроғидан бугун терилган, – пичирлади қария 
елкалари орасига чўккан бошини кўтарган ва катаракта 
тушган кўзларини юқорига тикканча. 
Унинг уст-боши ҳам қадимий бўлиб кўринди: уринган, 
доғ тушган кўйлаги, ғалати тарзда крахмалланган ёқаси ва 
енги унинг нимжон танасида осилиб турар, деҳқонларни
-
кидақа ғижим иштони эса ерга тегай-тегай дерди. 
– Бобо, биз иккимизнинг сочимизни қўшганда ҳам 
сизникига етмайди. Қайтими ўзингизда қолаверсин.
– Бу мендаги бошқалардан ортиқ бўлган ягона нарса, 
– қария табассум қилганида милклари кўринди. – Умринг 
узоқ бўлсин, болам. 
Такси олдинга силжиди, ҳайдовчи қариянинг олд ой
-
надаги аксига қараб бошини силкиди.
– Қишлоғидаги ҳамма мевани сотган тақдирда ҳам 
топган пули оиласини боқишга етмайди. Шу ҳам тирик
-
чиликми? Шу ҳам ҳаётми? Бу шаҳарга лаънат теккан.
“Пайкон” дарахтлар туннелидан ўтиб, Парквейга ки
-
риб борди. Кўприк остидагида бу кенг бетон шосседа 
одамлар ва машиналар ҳар томон зигзаг шаклда ҳаракатла
-
наётган эди. Ҳайдовчи пиёдалар учун махсус ажратилган 
жойда тўхтаганида машина офис ишчисининг портфелига 
тегди. Аммо у оломонга қўшилиб йўлдан ўтаркан, портфе
-
лини туртган машинага қайрилиб қарамади ҳам. Дариуш 
таксидан тушди-ю, тонгги тартибсизликлар ўчоғига ўзини 
отди. У буёғига тинч кетмаслигини, йўлни эронча усулда, 
яъни тирбандликка ўзини уриб кесиб ўтиш кераклигини 
англаганди. 10 метрча масофани кесиб, йўлнинг нариги 
бетига ўтишга 5 дақиқадан ортиқ вақт кетди. Ҳар қадам 
ташлаганида машина ёки мототцикл баланд овозда сигнал 
чалиб унинг қаршисидан чиқарди. Охири, чодра ёпинган 
аёл унга ўз ортидан эргашишини айтди. Аёл йўлдан ла
-


25
ДАРИУШ
панглаб ўтаркан, семиз танаси Дариушни машиналар ҳу
-
жумидан ҳимоя қилди. У Дариушга анчадан бери Эронда 
бўлмагани сезилаётганини айтди. Йигит хўрсинди.
Дариуш шимол томонга, Вали Аср ва Фаришта кў
-
часи кесишган чорраҳа бурчагида жойлашган кафега 
қараб юрди. Кафе очилганига анча вақт ўтиб қолганди. 
Нонуштага калла-поча – қўйнинг тили, кўзлари, юзлари 
ва мияси тайёрланганди. Девор ва полларига оқ кафель 
ёпиштирилганигами, бу ер кафедан ҳам кўра кўпроқ ла
-
бораторияга ўхшарди. Официантлари ҳам лабораторияда
-
ги каби оқ халат кийиб олиб, ликопчаларга юмшоқ, сир
-
панчиқ гўштларни жойлаётган эди. Юқори вольтли лампа 
ёруғида оқ рангли арзон чинни идишларга сузилган гўшт 
ва ёғнинг тилимлари шундоқ кўриниб турарди. Бир-бири
-
дан ажралиб турган гўшт, суяк ва тоғайнинг ёқимли ва ис
-
сиқ ҳиди Дариушнинг димоғига урилди. Онаси Америка
-
да бир неча марта калла-поча пиширишга уриниб кўргани 
ёдига тушди. Онаси билан калла-почани жимгина, маҳзун 
кайфиятда тановул қиларди. Калла-поча эркакларнинг та
-
оми бўлгани учун бу таом уларга отасини эслатарди. У бу 
таомни ҳаммадан яхши пиширарди. Дариушнинг диндор 
монархист отаси шоҳлик даврида давлат хизматчиси бўл
-
ган. Ҳарбийлар кўчаларни айланиб, кўзига кўринган ким
-
сани қўлга олганда уни ҳам сўроқ қилгани олиб кетишган, 
шу билан дом-дараксиз кетган. 
Дариуш кафенинг сал ичкарироғида, ошхона пеш
-
тахтаси яқинида бўш столни кўрди ва ўша томонга қа
-
раб йўналди. У столга ўтириши билан ўтиб кетаётган 
официант йигит столга тақ этиб стаканда чой қўйиб кет
-
ди. Орқасида пўлат қозонлар қайнаб, ичидан буғ чиқиб 
ётар, ликопчаларнинг бир-бирига урилгани ва шўрванинг 
билқиллаб қайнаётгани эшитиларди. Дариуш таксидали
-
гидаёқ ортидан ҳеч ким кузатмаётганини текширган эди, 
ҳозир ўтирган жойидан кўча шундоқ кўриниб турибди. 
Кўчада ҳеч ким йўқ. У барвақт келганди. Энди бироз бўш 


26

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish