Тузувчилар: т



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/58
Sana21.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#24605
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58
Bog'liq
2 5463409124492444538

 
 
1-
ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ. 
ОДДИЙ ОҚСИЛЛАРНИ МАХСУЛОТЛАРДАН АЖРАТИБ ОЛИШ 
ВА УЛАРГА ХОС РАНГЛИ СИФАТ РЕАКЦИЯЛАР. 
Ишнинг мақсади- озуқа махсулотлари (буғдой уни, нухот, ловия, тухум 
оқсили ва озуқа махсулотлари), таркибидан турли 
оқсилларни эритмаларга ўтказиш, уларни чўкмага тушириб 
ажратиш, ҳамда шу эритмалардан оқсилларга хос рангли 
сифат реакцияларни бажаришда фойдаланиш. 
Оқсилларни ажратиб олиш Оқсилларни биоматериаллардан ажратиб 
олиш учун уларнинг эрувчанлик ҳусусиятидан фойдаланилади. Лекин 
оқсилларини ажратиб олиш анча қийинчиликларга олиб келади. Бу 
ажратишдаги асосий қийинчилик уларнинг беқарорлигидир. Улар юқори 
температура, кучли кислота ва ишқорлар, жуда кўп реактивлар таъсирида 
ўзларининг табиий “натив” ҳусусиятларини йўқотадилар. Бу жараёнлар 
денатурация дейилади. Оқсилларни ажратиб олишда учрайдиган иккинчи 
қийинчилик биологик материалдан олинадиган мураккаб аралашмаларда оқсил 
молекулаларидан, улар билан аралашган ҳолда бирга бўладиган ва улар билан 
комплекслар ҳосил қиладиган бошқа органик бирикмалар липидлар, 
углеводлар, нуклеин кислоталардан қутилишдир. Масалан, оқсилларни 
11 


ажратиш кўп ҳужайра протеинларининг сувда эримайдиган липидлар билан 
боғланиши туфайли, уларнинг экстракциясини қийинлаштиради. 
Умуман, оқсилларни ажратиб олишнинг ҳамма даврида температура 
мумкин қадар паст даражада сақланиши, ишлаш учун энг қулай температура
эритувчининг музлаш даражасига яқин чегарада тутилиши керак. Муҳитнинг 
кислоталилик ва ишқорийлик даражаси диққат билан кўзатиб борилиши ва 
имкони борича оқсил натив шароитига яқин тутилиши лозим. 
Оқсилларнинг сувли эритмаларидан ажратиш учун эритмага анорганик 
тузларнинг етарли миқдорини қўшиб, чўктириш усули кўп қўлланилади. Бу 
мақсад учун сувда энг юқори эриш ҳусусиятига эга бўлган туз аммоний 
сульфатдир. Бу тузни қўшиб эритмани турли даражада тўйинтириш йўли билан 
оқсиллар бир – биридан ажратилади. Бошқа сульфатлар, масалан магний 
сульфат ва натрий сульфат эрувчанлиги аммоний сульфатга нисбатан камроқ 
бўлсада, уларнинг афзаллиги шундаки, бу тузлар билан чўктирилган 
оқсилларда азот миқдорини бевосита анализ қилиш мумкин. 
Органик эритувчилар,- этанол, метанол, ацетон ва бошқалар билан 
оқсилларнинг сувли эритмалардан чўктириш мумкин. Бу усул жуда паст (-10
0
С) 
темпиратурада жуда яхши натижа беради.
Айрим оқсилларни чўктиришда оғир металлар (Hg
++
, Zn
++
, Cd
++
, Ba
++
, Pb
++

Cu
++ 
ва бошқалар) тузидан ҳам фойдаланилади. 
Оқсиллар экстракцияланганидан кейин фракциялаш асосида бир-биридан 
ажратилади. Тузлар ёрдамида чўктириш уларни фракциялашда қўлланиладиган 
энг осон усуллардан биридир. Оқсилларни органик эритувчилар ёрдамида 
фракциялаш усули ҳам уларнинг эрувчанлигига асосланган. 
Ҳозирги кунда оқсилларнинг фракциялашда ультрацентри-фугалаш, 
электрофорез, хроматография ва иммунобиологик фракциялаш усуллари кенг 
қўлланилади. 
Юқоридаги усуллар билан ажратиб олинган оқсиллар таркибида доим 
қўшимча моддалар бўлиб, буларни таркибида доим учрайдиган тузлар 
ионларини тозалашда, одатда диализ, электродиализ, кристаллантириш, қайта 
кристаллантириш, гельфильтрация ва бошқа усуллардан фойдаланилади.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish