Тузувчи-муаллиф: Н. Н. Жамилова



Download 0,66 Mb.
bet2/7
Sana25.02.2022
Hajmi0,66 Mb.
#286959
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
болалар ЖТ мактабгача китоб(3)

Жисмоний тарбия – бу жисмоний камолотга эришишга йўналтирилган педагогик жараёндир. Жисмоний тарбия жараёнида аклий, ахлокий, эстетик ва мехнат тарбияси амалга оширилади.
Жисмоний тайёргарлик – бу жисмоний тарбиянинг касбий йўналганлигидир (актёр, учувчи, космонавт…ва бошкаларнинг жисмоний тайёргарлигидир). У конкрет касб хусусиятига кўра ўтказиладиган жисмоний машкларнинг вазифалари, воситалари, ўтказиш методикасининг ўзига хослиги билан характерланади.
Жисмоний таълим – жисмоний тарбиянинг махсус билимлар, харакат кўникма ва малакаларини эгаллашдан иборат бир тури.
Жисмоний машклар – харакатлар, харакат фаолиятлари, харакат фаолиятининг мураккаб турлари (харакатли ўйинлар) бўлиб, улар жисмоний тарбия вазифаларини хал этиш учун восита сифатида танлаб олинган. «Машк» ибораси харакат фаолиятини бир неча бор такрорлаш жараёнини ифодалайди.
Спорт – бу мусобака жараёнида намоён бўладиган, у ёки бу жисмоний машк турида энг юкори натижага эришишга йўналтирилган махсус фаолиятдир.
Жисмоний маданият – умумий маданиятнинг бир кисми, жамиятнинг ижтимоий-тарихий амалиёт жараёнида тўпланган инсон жисмоний камолоти сохасидаги моддий ва маънавий бойликлари мажмуасидир.
Моддий бойликларга спорт иншоотлари (стадионлар, спорт заллари, бассейнлар, теннес кортлари…), жисмоний тарбия жихозлари, махсус кийим, пойабзал… киради, шунингдек кишиларнинг жисмоний камолот даражаси хам киради.
Маънавий бойликларга эса жисмоний тарбия хакидаги фан ва санъат асарлари (адабиёт, хайкалтарошлик, ранг=тасвир, графика, музика …) мансуб.
Жисмоний харакат – ижтимоий харакатнинг ўз олдига ахоли жисмоний тарбияси даражасини ошириш ва спортни ривожлантиришга ёрдам беришни максад килиб кўйган махсус тури. У давлат, жамоат ташкилотлари ва халк оммасининг жисмоний маданият ва спортни ривожлантириш сохасидаги максадга йўналтирилган фаолиятини кўзда тутади.
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИНИНГ ФАНЛАР ТИЗИМИДА ТУТГАН ЎРНИ
Жисмоний тарбия назарияси ижтимоий, табиий ва педагогик фанлар билан богликдир.
Жисмоний тарбия ва спорт хамиша жамият хаётининг ажралмас бир кисми бўлиб келган. Ўрта Осиёнинг машхур олими, Абу Али ибн Сино 1002-1011 йилларда «Тозалик хакида рисола» номли асар ёзган. Бу рисолада жисмоний харакатга риоя этиш, кишиларни саломат бўлиши ва жисмонан бакувват бўлишларини таъминлайди.
Жисмоний тарбия назариясининг илмий-табиий асоси (анатомия, физиология, гигиена, биохимия, биомеханика…)дан таркиб топади. И.М.Сеченов ва И.В.Павлов таълимотлари, шунингдек харакат кўникмаларини шакллантириш ва жисмоний сифатларни ривожлантириш, таълим ва тарбия жараёнини тўгри куриш конуниятларини тушуниш имконини берадиган олий нерв фаолияти хакидаги замонавий тадкикотлар мухим ўрин эгаллайди.
Жисмоний тарбия методикаси педагогик фанлар тизимига киради ва у психология ва педагогика билан чамбарчас богликдир.
Жисмоний тарбия назарияси ихтисослашган фан предметларининг бутун бир комплекси билан алокадордир. Уларнинг бир бутун тури гуманитар характерда (жисмоний тарбиянинг умумий назарияси, умумий педагогика мактабгача тарбия педагогикаси, жисмоний тарбия ва спорт психологияси, болалар психологияси) бўлиб, жисмоний тарбияни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг ижтимоий конуниятларини, шуниндек жисмоний машкларнинг киши (бола) психикасига таъсирини, педагогик таъсир этишнинг воситалари, шакл ва методларини кўллаш конунларини ўрганади.
Уларнинг иккинчи бир тури биологик ва аралаш табиий фан предметлари (жисмоний машкларини физиологияси ва динамик анатомия, биохимия, медицина, педиатрия, гигиена, врач назорати, даволаш физкультураси бўлиб, болани биологик ривожлантириш жараёнини ўрганади.

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ СОХАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИЛМИЙ-ТАДКИКОТ ИШЛАРИ ВА ИЛГОР ПЕДАГОГИК ТАЖРИБАЛАР.


Жисмоний тарбия назариясининг асосчилари П.Ф.Лесгафт, жисмоний машкларни танлашда болаларнинг ёшига хос анатома-физиологик ва психологик хусусиятлари, харакатларни аста-секин мураккаблаштириб ва хилма-хиллаштириб бориш каби омилларни асос килиб олди. У жисмоний камолотни факат аклий, ахлокий, эстетик камолот ва мехнат фаолияти билан ўзаро алокадорликдагина мавжуд деб билди.
Е.А.Аркин, Л.И.Чулицкая, Д.В.Хухлаева, А.В.Кенеман … илмий тадкикот ишларида мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний тарбиялашнинг илмий асосларини яратдилар.
Ўзбекистонда жисмоний тарбияни ривожланишига Р.И.Исмаилов, О.А.Рихсиева, Х.Т.Рафиевалар хам жисмоний тарбия назариясини ривожланишига ўз хиссаларини кўшганлар.
Айникса Ўзбекистон Республикаси мустакил давлат бўлгандан кейин жисмоний тарбия масалаларига кадриятларни тиклашга ва уни ривожланишига катта эътибор берилди. Шу билан бирга Президентимиз И.А.Каримов фармонлари бўйича жумхурият ахолисини согломлаштириш, халк соглигини мустахкамлаш учун жисмоний тарбияга ва спортга катта эътибор берилмокда.
1992 йил 4 январда «Жисмоний тарбия ва спорт хакида конун» кабул килинди. Шу орада Миллий Олимпиада Кўмитаси тузилиб, уни Халкаро Олимпиада Кўмитаси тан олди. Республика спорт Федерацияларини Осиё ва жахон федерациялари тан олиб, ўз таркибига аъзо килиб олдилар. Энди Ўзбекистон спортчилари жахон микиёсида бўлаётган мусобакаларда Ўзбекистон байроги остида катнашмокдалар.
Ўзбекистон Республикасининг Таълим тугрисидаги Конунида (1997,29 август) болалар жисмоний тарбиясини янада яхшилаш зарурлиги яна бир бор таъкидланди.
Жамият ёш авлодни жисмоний жихатдан соглом, бакувват, хушчакчак бўлиб, мехнатга, хаётга ва Ватанни химоя килишга тайёр бўлиб ўстиришдан жуда манфаатдордир.
Ушбу хужжатда жисмоний тарбия учун шароит яратиш вазифаси хам кўйилган: спорт заллари, майдончаларни куриш, уларни ускуналар, анжомлар билан жихозлаш ва бошкалар.
Республикамизда «Умид нихоллари», «Универсиада» каби спорт мусобакалари ёшлар ўртасида мунтазам ўтказилиб келинмокда.
Хозирги вактда жисмоний тайёргарлик «Саломатлик», «Алпомиш», «Барчиной» меъёрий тўпламлари асосида аникланади. Бу бирлашган давлатлар спорт тавсифининг талаблари хамда меъёрлари билан аникланувчи харакат кўникма, малака, жисмоний сифатлар савиясидир.
Мактабгача ёшдаги болалар учун жисмоний машкларни асосий турлари хамда уларни бажаришга оид талаблар асосида меъёрий кўрсаткичлар «Учинчи мингйилликнинг боласи таянч дастури» да кўрсатилган.
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси амалиёт билан чамбарчас боглик холда ривожланиб боради. Ривожланиш манбаи бўлиб мамлакатимизда ва кардош давлатларда олиб борилаётган илмий тадкикотлар ва илгор тажрибалар хисобланади.
2000 йил «Соглом авлод йили» деб эълон килинди. Бундан олдин «Соглом авлод учун» ордени таъсис этилди ва «Соглом авлод учун» халкаро жамгармаси тузилди.
«Соглом авлод» дастури ишлаб чикилди. Соглом авлод деганда, энг авволо, соглом наслни, нафакат жисмонан бакувват, шу билан бирга, рухи, фикри соглом, иймон-эътикоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлод тушунилади.
«Соглом авлод» дастури»да куйидаги вазифалар белгиланган:

  • соглом оилани шакллантириш ва оилада юксак маънавий-ахлокий мухитни ривожлантириш учун шарт-шароитларни такомиллаштириш;

  • давлат, жамият ва оила томонидан соглом фарзанд тугилишига эътибор ва гамхўрликни кучайтириш;

  • болаларнинг саломатлигини мустахкамлаш, таълим олиши ва хар томонлама камол топиши учун шарт-шароитларни яхшилаш;

  • «Мехрибонлик» уйларида, мактаб-интернатларда ва ихтисослаштирилган мактабларда тарбияланаётган болаларга давлат томонидан ёрдамни кучайтириш.

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Жисмоний тарбия тизимининг асосий хусусиятлари бу:

  • гоявийлик;

  • халкчилик;

  • илмийликдир;

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТИЗИМИНИНГ ГОЯВИЙЛИГИ ВА УНИНГ ЙЎНАЛГАНЛИГИДИР.
(ватанпарварлик, ўз ватанини севиш, уни бойитиш…)
Жисмоний машклар билан шугулланиш жараёнида ички дунёкараш шаклланиб боради хамда жамият аъзоларининг ахлокий сифатлари тарбияланиб боради.
Жисмоний тарбия тизимининг гояси, унинг вазифалари, тамойиллари, методлари ўз ифодасини топган.
Жисмоний тарбия тизимининг мослиги, йўналиши мамлакатимизда бутун фукоролар учун ягона бўлган жисмоний тарбия тизими тузилганлигидир.
Халкнинг жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик борасидаги муваффакиятлари ишлаб чикариш масулдорлигининг ўсишига, демак халк фаровонлигига таъсир этади. Шунинг учун хар бир шахсни жисмоний тарбиялаш давлат учун мухим ишдир.
Фукоролар орасида жисмоний тарбияни таргиб этиш максадида уйингохлар, сув хавзалари курилмокда, гимнастика хоналари, майдончалар жихозланмокда, спорт анжомлари, кийимлари, пойабзаллар тайёрланмокда. Спортнинг миллий турлари тикланмокда ва ривожланмокда.
Илмийлик – жисмоний тарбия тизимининг характерли белгиларидан биридир. Мамлакатимизда тадкикотлар асосида ягона давлат дастурлари, ўкув кўлланмалар, дарсликлар яратилмокда, хар бир ёш даври учун жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари меъёрлари ишлаб чикилмокда, жисмоний тарбия жихозлари ва буюмларига бўлган талаблар аникланмокда.
Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси бўйича илмий ишлар, илмий тадкикотлар олиб борилмокда
Тадкикотлар натижасида эришилган хамма янгиликлар амалда кўлланмокда.
ТАЯНЧ СЎЗЛАР.

  • Жисмоний тарбия тизимининг асосий томонлари – гоявийлик, илмийлик, халкчилик.

  • Жисмоний маданият – инсоннинг жамоа тарихий амалиётида тўпланган моддий ва маънавий бойликлар тўпламидир.

ТАЛАБАЛАР УЧУН САВОЛЛАР:



  1. Жисмоний тарбия назарияси фани нима хакида бахс юритади?

  2. Жисмоний тарбиянинг асосий тушунчалари кайсилар ?

  3. Жисмоний тарбия назариясини фанлар тизимида тутган ўрни кандай ?

  4. Жисмоний тарбия назариясидаги тадкикот методларини очиб беринг?

АДАБИЁТЛАР.



  1. «Баркамол авлод орзуси» Т.,2000 й

  2. «Соглом авлод дастури». Т.,2000 й

  3. «Учинчи минг йилликнинг боласи» таянч дастури Т.,Маърифат-Мададкор.2000 й

  4. А.Н.Нормуродов. Жисмоний тарбия. Т.,Ўзбекистон. 1998 й

  5. Т.И.Осокина. Болалар богчасида жисмоний тарбия. М.,1976 й

  6. А.В.Кенеман, Д.В.Хухлаева. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни жисмоний тарбиялаш назарияси ва методикаси. Т.,1988 й

  7. Жисмоний тарбиялаш назарияси ва методикаси Маъруза матни. Т.,2002 Тузувчи Махкамжонов К.М.

2 – мавзу: МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВАЗИФАЛАРИ


МАКСАД: Талабаларни мактабгача тарбия ёшидаги болалар жисмоний ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ва жисмоний тарбия вазифалари билан таништириш. Шарк мутафаккирларини ёш авлодни жисмоний камолотига уларни тарбиялашга кўшган хиссаларини кўрсатиш. Талабаларни методик адабиётлар билан ишлашга ўргатиш.
РЕЖА:

  1. «Мактабгача тарбия концепсияси», Мактабгача таълим Низомида жисмоний тарбия масаласининг ёритилиши.

  2. Болалар жисмоний ривожланишининг ўзига хос ёш хусусиятлари.

  3. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар жисмоний тарбиясининг вазифалари.

  4. Шарк мутафаккирлари жисмоний тарбия тўгрисида.

Мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришнинг асосий максади ёш авлодни истиклол мафкураси асосида Соглом, хар томонлама ривожланган шахс сифатида тарбиялаш ва мактаб таълимига тайёрлашдан иборатдир.
Мактабгача ёшдаги болаларга таълим-тарбия беришнинг асосий вазифалари болаларни жисмоний, аклий ва маънавий жихатдан ривожлантиришдан, уларнинг тугма лаёкати, кизикиши, эхтиёжи ва имкониятларини хисобга олган холда, миллий ва умуминсоний кадриятлар асосида мунтазам таълим олишга (мактабга) тайёрлашдан иборатдир.
Мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш ва мактабга тайёрлаш жараёни олдига кўйилган максад ва вазифаларнинг бажарилиши ушбу «Мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига кўйиладиган давлат талаблари оркали назорат килинади.
Давлат талабларида мактабгача ёшдаги болаларга бериладиган таълим-тарбия мазмунининг асосий йўналишлари хамда уларнинг мактабга тайёргарлик даражасига кўйиладиган минимал талаблар белгилаб берилган бўлиб, у давлат хужжати сифатида эътироф этилади.
Давлат талаби кўрсаткичларини белгилашда давлат ва жамиятнинг ижтимоий буюртмаси, мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмонан согломлиги, кобилияти, эхтиёжи ва имкониятлари, яъни бола шахсининг устиворлигидан келиб чикилган.
Таълим-тарбия мазмунининг асосий йўналишларида болаларни жисмоний ривожлантиришга катта ахамият берилган.

БОЛАЛАРНИ ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ.


Болаларни мактабга тайёрлашни белгиловчи мухим кўрсаткичлардан бири уларнинг жисмоний жихатдан ривожлан-ганлик даражасидир. Болалар ўз ёшларига мос бўлган харакатли, шу жумладан миллий ўйинлар номларини, коидаларини билиши ва уларда фаол иштирок эта олиши, югуриш ва сакраш, ёшига мос холда белгиланган меъёрларни бажариши, сафланиши, чаккон харакат килиш, чиниктириш машкларини бажариш кабиларга ўргатиш мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний ривожланишини таъминловчи таълим-тарбия мазмунининг асосини ташкил этади.
Болаларнинг мактабга тайёргарлик даражасига кўйиладиган минимал талаблар.
Жисмоний ривожланганлик даражаси:

  • мустакил холда жисмоний машклар бажара олиш;

  • буйрукка (старт) асосланиб югуриш;

  • хода устида ўтириб олдинга силжиш;

  • нарвон ёрдамида тепага чикиш ва пастга тушиш;

  • 5 секунд давомида арконга осилиб туриш;

  • аргимчок учиш;

  • чекланган сатх ва чизик бўйлаб юриш;

  • кия кўйилган тахта устидан юриб ўтиш;

  • бир оёкда «калдиргоч» бўлиб туриш;

  • оёк учлари билан буюмларни кисиб кўтариш, пастга тушириш ва бир жойдан бошка жойга кўчириш;

  • жойда туриб 15-20 марта сакраш;

  • 70 см узунликка сакраш;

  • 30 см баландликдаги тўсикдан сакраб ўтиш;

  • тўхтамасдан 2-3 минут давомида югуриш;

  • 100 м масофани тўхтамасдан югуриб ўтиш;

  • 10 м масофани эмаклаб ўтиш;

  • сафда тўгри туриш ва сафни бузмасдан юриш;

  • сафланиш ва кайта сафлана олиш;

  • мусика охангига мос холда харакат килиш;

  • коптокни иргитиш ва илиб олиш;

  • илон изи шаклида юриш;

  • тўп-тўп бўлиб, айлана бўйлаб юриш;

  • чиниктириш машкларини бажариш;

  • халк ўйинлари – «Ким чаккон», «Ок теракми – кўк терак», «Аввалакам», «Читтигул»… каби харакатли ўйинларда иштирок эта олишдан иборатдир.

1991 йилда «Ўзбекистон мактабгача тарбия концепцияси» кабул килинди. Мактабгача тарбиянинг таркиби ва мазмунини кайта концепцияси янгича фикрлаш, ўзбек халкининг миллий анъаналари, кадриятлари, халк ижодиётининг ўзига хослиги, тилда ўз аксини топувчи тафаккур хусусиятлари, халк педагогикасининг улкан тажрибаси, миллий ўз-ўзини англаш масаласи алохида ўрин эгаллайди.
«Мактабгача тарбия концепциясида» жисмоний тарбия, гигиена ва саломатликка алохида эътибор берилган.
Мехнат ва ижодий фаолиятга кодир, ижтимоий вазифаларни тўлаконли бажарувчи хам жисмонан, хам маънан етук кишинигина соглом дейиш мумкин.
Тарбиячи мактабгача ёшдаги болалар жамоасида бўлиб, таълим ва тарбия дастурини эгаллайди, хилма-хил ўйин, ўкув ва мехнат фаолиятини амалга оширади. «Саломатлик» тушунчасининг таркибий кисми бўлган жисмоний ва рухий бешикастлик боланинг ўсиш ва ривожланишининг нормал кечишини назарда тутади. Болаларнинг гигиеник ва жисмоний согломликлари кўп жихатдан согликни саклаш ва халк таълими тизимларининг хамкорликдаги интилишларига боглик бўлади.

БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


Болаларни ривожланиш ёш хусусиятларини ÿрганишда ёш даврларига катта эътибор каратиш лозим. Болаларни ёш даврларига бÿлишда бир канча олимлар илмий-тадкикотлар олиб борганлар. Ж.Плаке (1896-1970), Л.Колберг, А.Валлон, Р.Заззо, Г.Гримм… чет эл олилари, Л.С.Ваготский, Л.И.Божович, Д.Б.Эльконин, А.А.Люблинская, А.В.Петровский, ÿзбек психолог олимларидан М.Вохидов, Э.Гозиев, С.А.Ахунджанова, М.Ш.Расулова, Р.И.Суннатова ва бошкалар ёш давирларини турли ёш боскичларига ажратиш бÿйича илмий-тадкикот ишларини олиб борганлар. Шуларга асосланган холда ёш даврларини куйидаги боскичларга ажратиш мумкин.

  1. гÿдакнинг даври – туилгандан 1 ёшгача;

  2. илк болалик даври – 1 ёшдан 3 ёшгача;

  3. мактабгача давр – 3 ёшдан 7 ёшгача;

  4. кичик мактаб ёши даври – 7 ёшдан 11 ёшгача;

  5. ÿрта мактаб ёшидаги болалар 11 ёшдан 14 ёшгача;

  6. Катта мктаб ёшидаги болалар – 15 ёшдан 18 ёшгача.

Болани психик ва жисмоний ривожланишида гÿдакликдан – мактабгача бÿлган даври энг мухим давр бÿлиб хисобланади
Бола хаётининг дастлабки 7 йили барча орган ва тизмларнинг интенсив ривожланиши билан характерланади. Бола наслга хос биологик хусусиятлар, жумладан, асосий нерв жараёнларининг типологик хусусиятлари (куч, мувозанатлилик ва харакатчанлик) билан хам тугилади. Бирок хусусиятлар факат жисмоний ва психик ривожланишларнинг асосини ташкил этади, бола хаётининг биринчи ойларидаги белгиловчи омил эса ташки мухит ва бола тарбияси хисобланади.
Шунинг учун бола хаётининг илк кунларидан бошлаб шундай шароит яратиш керакки, боланинг тетик, ижобий эмоционал холати, жисмонан ва психик тўлаконли ривожланиши таъминлансин.
Бола хаётининг биринчи йилида унинг марказий нерв тизими хусусиятлари морфологик тузилишининг тугалланмагани ва бош мия пўстлогининг функционал ривожланишидан иборат бўлади. Бу жараёнларнинг нихоясига етиши кейинги йилларда ташки ва ички кўзгатувчиларнинг таъсирида кечади.
Тугма шартсиз рефлекслар базасида (мудофаа, химоя, овкатланиш, чамалаш) олий нерв тизими фаолиятининг ривожланишига эришилади. Бола хаётининг биринчи хафталаридаёк уни кўриш ва эшитиш каби шартли рефлекс кўзгатувчилари шунингдек, (Н.Н.Касаткина тадкикотлари кўрсатганидек) жуда хилма-хил ташки кўзгатувчиларни пайдо килиш мумкин.
Ёш улгая бошлаши билан шартли рефлекслар пайдо бўлиши тезрок кечади. Агар бирор-бир ташки кўзгатувчилар узок муддат, муайян изчилликда кўлланилса, бунинг натижасида динамик стереотип жавоб реакцияларнинг яхлит тизими вужудга келади. Бола тарбияси тўгри олиб борилганда, кўплаб турли стереотиплар хосил килиш мумкин, бу ташки атроф-мухитни идрок килишни осонлаштиради ва нерв хужайраларининг иш кобилиятини оширади. Масалан, кун тартиби, ўз вактида ухлашга ёткизиш, уйкудан сўнг эрталабки гигиеник гимнастикани мажбурий тарзда бажариш учун стереотип хосил килиш мумкин. Бирок, бола нерв тизимининг айрим стереотиплар (одатлар) ни ўзгартириш максадида шароит, ёшнинг ўзгаришига караб, болаларда мухитни онгли идрок килиш кобилиятини ривожлантирган холда эхтиётлик билан машк килдириш лозим. Чунончи бола хаётининг иккинчи йилидаги харакат ривожланиш хусусиятларини хисобга олган холда болалар одатдаги юришни ўзлаштиргач, жисмоний тарбия машгулотларига мураккаблаштирилган юриш (йўлкадан, ходадан) ни киритиш лозим. Бола айтилган вазифани енгил бажаради, янги харакатга кизикиш билан карайди, натижада харакат кўникмалари факат машкларни бажариш пайтидагина эмас, балки кундалик турмушда хам такомиллашади.
Марказий нерв тизимининг ривожланиш даражаси ва дифференцияциясига (улгайишига) караб харакат кўникма-лари пайдо бўлади. Бу функцияларнинг вужудга келиши ва мустахкамланиши хам ташки, хам ички омиллар билан белгиланади. И.М.Сеченов янги тугилган бола скелет мушаклари сохасида унча кўп бўлмаган инстенсив харакатлар микдорини эгаллашни таъкидлаган эди. Ихтиёрий деб аталмиш барча харакатлар бола хаёти даврида, ташки таъсиротлар таъсирида шаклланади.
Харакат анализатори ва бошка анализатор ўртасида вужудга келадиган алоканинг муайян изчиллигини М.Ю.Кистяковская аниклаган. Бола хаётининг иккинчи ойида кинестетик ва вестибуляр анализаторлар ўртасида алока ўрнатилади, бу боланинг корин билан чалканча ётганда, тик тургандаги каби турли холатларда бошни кўтариш ва тутиб туриш харакатларида намоён бўлади.
Бу ёшда лаблар, огиз бўшлигидаги шиллик парда ва кўл терисидаги рецепторларга эга бўлган кинестетик анализатор билан хам алока юзага келиши мумкин.
Болалар бармокларини сўрийдилар, кўлларини юзлари узра кўтарадилар 4 ойнинг охири 5 ойлардан бошлаб, болалар кўлларини кўринадиган буюмларга узатадилар.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда харакат анализаторлари тез ривожланади. Буни Н.И.Красногорский аниклаган. Шартли рефлекслар бу ёшда тез хосил бÿлади, бирок дарров мустахкамланмайди ва шунинг учун боладаги кÿникмалар дастлаб бекарор бÿлади. Бош мия пўстлогидаги кўзгалиш жараёни тормозланиш жараёнидан устун туради. Муайян харакат кўникмаларини хосил килиш, шартли рефлексларни мустахкамлаш машклар асосида олиб борилади.
Бола ўз хаётининг иккинчи йилида мураккаб кўринишни эгаллайди, юра бошлайди, шу ёшнинг охирида эса югурадиган бўлади. 2 – 3 ёшдан бошлаб тирмашиш ва улоктириш каби харакатларни бажара бошлайди. Шу ёшда сакрашга харакат килади, шу ёшнинг охирида сакрайдиган бўлади.
Бола 3 ёшга етганда барча асосий харакатларни эгаллайди, у бу харакатларни ўзини эркин фаолиятида кўллай бошлайди.
4 – 7 ёш давомида шартли алокалар мустахкамланади ва таълим жараёнида такомиллашади.
Мускулларга бериладиган юкламаларнинг ошиши билан харакат сифатларининг ривожланиши ва жисмоний тайёргарлик даражасининг ошиши жуда интенсив кечади. Буни куйидаги жадвалда кўриш мумкин.
Турли харакат фаоллиги даражасига эга бўлган болалар жисмоний тайёргарлигининг ёш динамикаси

Ёши


Югуриш тезлиги

Турган жойидан узунликка сакраш,см

Чидамлилик (чопиб ўтиладиган масофа,м)

Кўшимча шугул- ланганлар

Шугуллан-
Майдиганлар

Кўшимча шугул- ланганлар

Шугуллан-
Майдиганлар

Кўшимча шугул- ланганлар

Шугуллан-
майдиганлар

4-ёш
Ўгил бола

2,6

2,9

79,3

62,5

740,6

463,1


Киз бола

2,9



3,0

72,3

60,3

620,2

377,7


5-ёш
Ўгил бола

2,3

2,5

95,9

83,0

1502,0

601,3


Киз бола

2,3



2,5

93,3

73,9

1146,0

454,0


6-ёш
Ўгил бола

2,2

2,3

104,0

88,8

1765,7

680,7


Киз бола

2,3



2,5

96,6

79,7

1249,3

659,1


7-ёш
Ўгил бола

1,9

2,1

122,5

105,6

2387,2

937,4


Киз бола

1,9



2,2

120,9

103,7

1836,0

715,0



Илк ва мактабгача тарбия ёшидаги жисмоний ривожланиш, бўй, гавда массаси, бош айланаси, кўкрак кафаси каби асосий кўрсаткичларнинг тинимсиз ўзгариб туриши билан характерланади.
Бола хаётининг биринчи йилида унинг бўйи тахминан 25 см га ўсади. Бола 5 ёшга етганда унинг бўйи аввалгидан икки баравар ўсади. Хаётининг биринчи йилида бола гавдасининг огирлиги уч баравар ошади, бир йилдан сўнг эса унинг огирлиги деярли бир хилда, йилига 2 – 2,5 кг га орта боради, 6 – 7 ёшда эса унинг огирлиги бир ёшга тўлгандагидан икки баравар ортади.
Кўкрак кафаси айланаси хам нотекис ривожланади, бу бола хаётининг биринчи йилида айникса тезрок кечиб, у 12 – 15 см га кенгаяди. Мактабгача бўлган бутун давр ичида кўкрак кафаси айланаси тахминан яна шунчага кенгаяди.
Кўкрак кафаси айланасининг катталиги боланинг чиниккан-лигига, унинг жисмоний ривожланганлиги ва тайёрланганлигига (мушаклар, нафас олиш функцияси, юрак-томир тизимининг ривожланганлиги) боглик.
Бош айланасининг илк ёшдаги ўзгариши асосан бош мия массасининг ўзгариши билан белгиланади (бирок бош суягидаги рахитга оид ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини хам унутмаслик лозим).
Болалардаги суяк тизими катталарникига караганда тогай тўкимага бой бўлади. Шунинг учун хам бола суяги юмшок, кайишкок, унча мустахкам бўлмайди, ташки нокулай омиллар таъсирида тез кийшаяди ва нотўгри шаклга кириб колади.
2 – 3 ёшдан бошлаб суяк тўкимаси пластинкали тузилишга эга бўла бошлайди. Скелетнинг суякка айланиши бутун болалик даври давомида кечади. Умуртканинг бўйин, кўкрак ва бел кисмидаги физиологик эгикларининг шаклланиши мактабгача давр мобайнида давом этади (бола бошини тута бошлаганда, чалканча ётганда, ўтирганда, юрганда).
Скелетнинг юмшок массаси унинг шаклини ўзгартирадиган куйидаги таъсирларга берилади: ўтирган, турган, ётганда гавданинг нотўгри холати, юмшок нобоп тўшак, бола бўйи ва гавдаси пропорциясига номувофик мебель. Нотўгри холат тезда одат бўлиб колади, кад-комат бузилади, бу кон айланиш, нафас олиш функциясига салбий таъсир этади, суяклар нотўгри ўса бошлайди.
Товон равокларининг шаклланиши бола хаётининг биринчи йилида бошланади, юра бошлаши билан бу жараён тезлашиб, мактабгача тарбия ёшида давом этади. Шунинг учун мос келадиган пойабзал (пошнали) танлашга эътибор бериш лозим.
Мактабгача кичик ёшдаги болаларда букувчи мускуллар етарлича ривожланмаган ва жуда заиф бўлади, шунинг учун болалар кўпинча бошини эгган, елкалари йигилган, букчайган, кўкраги ичкарига ботган каби нотўгри холатларда ўтирадилар. Бола беш ёшга етганда мушаклар, оёк мушакларини массаси ошади, мушакларнинг иш кобилияти хам ортади.
Мушакларнинг статик холатини мушак тонуси дейилади. Мушак тонуси марказий нерв системасидан келадиган импульслар хисобига таъминланади.
Бола хаётининг дастлабки ойида оёкларнинг букулувчи мушаклари тонуси ёзувчи мушакларникидан устун бўлади. Кўл мушакларининг тонуси одатда 2,5 – 3 ойлик, оёк мушаклари тонуси эса, 3 – 4 ойлик бўлганда бараварлашади.
Илк ёшдаги болаларда тинч холатдаги мушак тонуси массаж ва гимнастика таъсирида камаяди. Боланинг ёши оша бориши билан орка ва корин мушаклари тонуси таранглигининг ортиши кузатилади.
Акселерация – терминини 1935 йилда немис врачи Р.Кох таклиф килган, у лотинчада тезлашув деган маънони англатади.
Акселерация тушунчасига болалар ва ÿсмирларда ÿсиш ва ривожланишнинг тезлашуви, балоатга етиш даврининг бирмунча эрта бошланиши, сенсор механизмлар кÿриш, эшитиш, хид билиш, таъм билиш, соматик (мушак) тизимларининг олдинги авлодларга нисбатан тезрок ривожланиши киради.
Ўтган асрда юз берган ўсиш ва ривожланиш акселерацияси (жадаллашиш) мактабгача тарбия ёшидаги болаларда хам кўринди. Бу ёшдаги болалар ўзларининг ўтмишдаги тенгкурларидан анатомик ва функционал жихатдан каттадирлар. Агар 50 йил олдин 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар 22,7 см га ўсган бўлса, 10 йил олдинги шу ёшдаги болалар 27,1 см га ўсдилар.
Сут тишларининг доимий тишларга айланиши хам эртарок кечмокда, чунончи бир неча ўн йилликлар аввал доимий тишларнинг чикиши 6 ёшу 2 ой – 6 ёшу 4 ойга тўгри келса, хозирги вактда 5 ёшдаги болаларнинг 40 % 1 – 4 тадан доимий тишга эгадир. Шунингдек боланинг юрак пульси частотаси зарби хам ўзгарган. Бирок акселерацияга карамасдан мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг функционал – хам аклий, хам жисмоний имкониятлари мўлжалдагидан юкоридир.
Бола хаётининг биринчи йилида унинг юрак томир тизими катта морфологик ва функционал ўзгаришларга учрайди. Юрак массаси 3 –4 ёшли болаларда 70,8 г гача бўлса, 6 – 7 ёшлиларда 92,3 г гача етади, бунинг натижасида юракни кискариш кучи ва иш кобилияти кучаяди.
Артерия кон томирларидаги босим хам биринчи йилда симоб устунининг 80 – 85/ 55 – 60 мм ни ташкил этса, 3 – 7 ёшда 80 – 110/ 50 – 70 мм атрофида бўлади. Юракнинг иш кобилияти ортади, жисмоний юкламага мослашиш кобилияти хам ошади.
Нафас олиш микдори ёш ўтиши билан камаяди, бола хаётининг 1-йили охирида у минутига 30 – 35, учинчи йил охирида 25 – 30, 4 – 7 ёшда эса 26 – 22 га тенг бўлади. Ёш ўтиши билан нафас олиш чукурлиги ва ўпкадаги хаво алмашиниши 2 – 25 мартага кисларод билан озикланиш 2 мартага кўпаяди. Болаларнинг иш кобилиятини ўсиши хам таъминланади. Тўхтовсиз ишлаш кобилияти 10 минутдан 25 –30 минутгача етади.
3 ёшдан 7 ёшгача бўлган давр ичида хаётнинг учинчи, бешинчи ва еттинчи йили фаркланади, бу пайтда факат микдорий ўсишгина эмас, балки функцияларнинг тубдан кайта курилиши юз беради.
МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ.
Жисмоний тарбия тизимининг барча бўгинларидаги ягона максад: болаларни хаётга, мехнат ва Ватан химоясига тайёрлаш ишини амалга оширишдир. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни жисмоний тарбиялашнинг вазифалари, уларни ёш хусусиятларини хисобга олган холда берилгандир.
Мактабгача тарбия муассасаларида жисмоний тарбиянинг куйидаги вазифалари мавжуддир.

  1. Согломлаштириш вазифалари.

  2. Таълимий вазифалар.

  3. Тарбиявий вазифалар.

СОГЛОМЛАШТИРИШ ВАЗИФАЛАРИ
Хаётни саклаш ва согликни мустахкамлаш, жисмоний ривожланишни яхшилаш, организм функцияларини такомиллаш-тириш, чиникиш йўли билан унинг турли касалликларга нисбатан химояланиш хусусиятларини ва чидамлилигини, ташки мухитнинг нокулай шароитларига (сув ва хавонинг паст ва юкори температураси, куёш нурининг таъсири) бўлган каршилигини ошириш. Бундан ташкари болаларнинг умумий иш кобилиятини ошириш хам мухимдир.
Бола организми ривожланиши хусусиятларини хисобга олган холда согломлаштириш вазифалари куйидагилардир:

  • суякларнинг тўгри ва ўз вактида котишига, умуртка эгикларининг шаклланишига, товон равокларининг ривожланишига, бўгим-боглам аппаратининг мустахкамланишига ёрдам бериш;

  • тана кисмларининг (пропорциялар) тўгри нисбатда ривожла-нишига, суяклар ўсиши ва массасини бир тартибга солишга ёрдам бериш;

  • барча мушаклар грухини ривожлантириш (тана, оёк, кўл ва елка камари, панжа, бармоклар, товон, бўйин, кўз, ички органлар, юрак-кон томирлар, нафас олиш ва бошка мушаклар);

  • кўпрок заиф ривожланган букувчи мушаклар грухининг ривожланишига эътибор каратиш лозим.

  • юрак-кон томирлари ва нафас олиш тизимлари фаолиятини такомиллаштиришга ёрдам бериш, юракка кон окишини кучайтириш, унинг кискариш ритмини яхшилаш ва тўсатдан ўзгарадиган юкламага мослашиш кобилиятини ривожлан-тириш;

  • кўкрак кафаси харакатчанлигини ўстириш, чукур нафас олиш, унинг ритми баркарорлигига, ўпка сигимини оширишга ёрдам бериш, бурундан нафас олишни яхшилаш;

  • ички органларнинг (оакат хазм килиш, модда ажралиш ва бошкалар) тўгри ишлашга ёрдамлашиш;

  • терморегуляция функциясининг тўгри ривожланишига кўмак-лашиш;

  • марказий нерв системасининг фаолиятини такомиллаштириш, кўзгалиш ва тормозланиш, уларнинг харакатчанлиги жараёнларининг мукобиллигига, шунингдек харакат анализатори, сезги органларининг такомиллашувига ёрдам бериш.

ТАЪЛИМИЙ ВАЗИФАЛАР
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни жисмоний тарбиялаш жараёнида куйидаги таълимий вазифалар хал этилади:

  • харакат кўникма ва малакаларини шакллантириш;

  • жисмоний сифатлар (чакконлик, тезкорлик, эгилувчанлик, мувозанат, кўз билан чамалаш, кучлилик, чидамлиликни ўстириш;

  • тўгри кадди-комат,гигиена кўникмаларини тарбиялаш;

  • жисмоний тарбия хакидаги билимларни ўзлаштириш.

Болалар нерв тизимининг пластиклиги туфайли уларда харакат кўникмалари нисбатан енгил шаклланади. Уларнинг кўпчилигидан (эмаклаш, юриш, югуриш, чангида юриш, велосипедда сайр килиш…) кундалик харакат воситаси сифатида фойдаланадилар.
Харакат кўникмалари ташки мухит билан алокани осонлаштиради ва уни билишга ёрдам беради; бола эмаклаб ўзини кизиктирган нарсаларга якинлашади ва улар билан танишади; чангида юра оладиган; велосипедда сайр кила оладиган болалар кор, шамол хоссаларини осон идрок этадилар; сузиш чогида эса болалар сувнинг хоссалари билан танишадилар.
Жисмоний машкларни тўгри бажариш мушаклар, пайлар, бўгинлар, суяк тизимини ривожлантиришга самарали таъсир килади.
Ёш грухларига оид харакат кўникмаларининг хажми «Учинчи минг йилликнинг боласи» таянч дастурининг, «Болаларни жисмонан ривожлантириш» бўлимида берилган. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда сафланиш, умумривожлантирувчи машклар, асосий харакатлар, спорт машкларини бажариш кўникмаларини шакллантириш лозим.
Бундан ташкари, болаларни спорт ўйинларига (городки-шахарча, бадминтон, стол тенниси) ва спорт ўйинлари элементлари (баскетбол, хоккей, футбол, волейбол) ни бажаришга ўргатиш зарур.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ўтирган, турган холатда ва юрганда кадди-коматни тўгри тутиш кўникмаларига ўргатиш мухим.
Бу ёшда шахсий ва ижтимоий гигиенанинг бошлангич кўникмалари (кўл ювиш, кийим-кечак, пойабзални яхши тутиш, ўйинчоклар, хоналарни) озода тутиш кўникмаларини сингдириш мухимдир.
Бу ёшдаги болаларга машгулотларнинг фойдаси хакидаги жисмоний машкларнинг ахамияти ва техникаси, уларни ўтказиш методикаси хакидаги, харакатли ўйинлар хакидаги жисмоний тарбияга оид билимларни бериш мухимдир.
Болалар гавда кисмларининг номини, харакат йўналиши (юкорига, пастга, олдинга, оркага, ўнгга, чапга, тўла айланиш), жисмоний жихозларнинг номи ва кай максадда ишлатилиши, уларни саклаш ва тутиш, кийим-кечак ва пойабзалга караш коидасини билишлари лозим.
Олинган билимлар болаларга жисмоний машклар билан жуда тўгри шугулланиш ва жисмоний тарбия воситаларидан мустакил фойдаланиш имконини беради.
ТАРБИЯВИЙ ВАЗИФАЛАР
Жисмоний тарбия жараёнида болаларда кун тартибига риоя килиш, жисмоний машклар билан хар куни шугулланиш эхтиёжини хосил килиш бу машклар билан мактабгача тарбия муассасаларида ва оилада мустакил шугулланиш малакаларини ривожлантириш, уларни ўз тенгдошлари ва кичик ёшдаги болалар билан ўтказиш.
Жисмоний тарбия жараёнида ахлокий, аклий, эстетик ва мехнат тарбиясини амалга оширишнинг катта имкониятлари мавжуд.
Жисмоний машкларни бажаришда характернинг ижобий хусусиятлари (уюшганлик, интизомлилик, камтарлик, кўнгилчанлик) ва ахлокий фазилат (халоллик, ўртоклик хисси, ўзаро ёрдам, топширикни маъсулият билан бажариш) ларни тарбиялаш, иродавий фазилатлар (ботирлик, катъийлик, ўз кучига ишонч, чидамлилик) ни намоён килиш учун шароит яратади.
Жисмоний тарбия болаларнинг аклий ўсишига ёрдам беради, чунки нерв тизими ва бошка орган хамда тизимларнинг нормал фаолияти учун кулай шароит яратилади, бу эса яхширок идрок этиш ва эслаб колишга ёрдам беради. Болаларда барча психик жараёнлар (идрок, тафаккур, хотира, хаёл) шунингдек тафаккур операция-лари (кузатиш, таккослаш, анализ, синтез, умумлаштириш) ривожланади.
Болаларда ижобий эмоциялар, тетик, хушчакчак кайфиятни тарбиялаш жуда мухимдир, чунки ижобий эмоциялар барча органлар ва организм тизимларини ишига яхши таъсир килади.
Жисмоний тарбия эстетик тарбияни амалга ошириш учун кулайлик яратади. Жисмоний машкларни бажариш жараёнида эстетик завкни хис килиш ва идрок этиш, гўзалликни,харакларнинг ифодалилигини, кадди-коматнинг нафислигини, кийим-бош, спорт жихозлари, теварак-атрофнинг гўзаллигини тушуниш ва тўгри бахолай олиш кобилияти ривожлантириш; эстетик жихатдан маъкул хулкка интилишни, фаолият, сўз ва хатти-харакатда кўполликка муросасиз бўлишни тарбиялаш лозим.
Жисмоний тарбия жараёнида мехнат тарбияси хам амалга оширилади. Болалар соглиги мустахкамланади, харакат кўникма-лари шаклланади, мехнат килиш учун зарур бўлган жисмоний фазилатлар ривожланади. Болалар бинони, участкани жихозлаш (сакраш учун кум тўлдирилган ўралар, кор уюмлари, сирганиш учун муз йўлкалар, яхмалак, чанги йўли) куриш, жисмоний тарбия жихозларини ясаш ва уларни тузатиш (улоктириш учун копчалар ясаш, нишонларни бўяш), спорт кийимлари, пойабзални саклаш, уларга караш, жисмоний тарбия машгулотларида жисмоний жихозларни, атрибутларни, ўйинчокларни жой-жойига кўйиш ва йигиб олиш билан боглик мехнат кўникмаларини эгаллайдилар.
Мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний тарбиялаш жараёни согломлаштириш, таълимий ва тарбиявий вазифалардан биргаликда, мужассам холда фойдаланишни талаб этади.

ШАРК МУТАФАККИРЛАРИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТЎГРИСИДА


Жисмоний маданият ва спорт хамиша жамият хаётининг ажралмас бир кисми бўлиб келган. Бизгача мавжуд бўлган ижтимоий жамоалар хам ўз ривожланишида жисмоний тарбия ва спортга катта ахамият берганлар.
Ўтмишда кураш, югуриш, улок ва бошка миллий ўйинлар халк орасида кенг таркалган, хар хил тантана, Наврўз, байрамлар ва тўйларда мусобакалар ўтказилган ва улар тарбиявий ахамиятга эга бўлган.
Бундан 3 минг йил олдин яратилган Зардуштийлик динининг мукаддас китоби «Авесто» да жуда кўп хаётий муаммолар хусусида бахслар, мулохазаю мушохадалар мавжуд. Зурриётнинг покизалиги, наслнинг согломлиги хусусида кайгуриш шулар жумласидандир. «Авесто»да атроф-мухитни мухофаза килиш, жамоат, оила, шахсий озодалик гигиена хусусида панд-насихатлар берилганда аклий, жисмоний, рухий, жинсий соглом бўлиш омиллари хам бирма-бир санаб ўтиладики, унга риоя килиш меъёру низомлари уктирилади. Унда «Соглом, акли хуши тетик фарзандларга, жасур, доно, турли тилларни биладиган ўгил-кизларга, узокни кўра биладиган, юртни бало-казолардан химоя эта оладиган ўглонларга, яхши келажак, порлок хаётни равшан кўз билан кўра оладиган поктийнат авлодларга олкишлар бўлсин», дейилган.
«Авесто» даги кўплаб далиллар шуни кўрсатадики, кадимги аждодларимиз болаларнинг чакалоклигидан жисмоний, аклий ва жинсий тарбиясига жиддий эътибор беришган. Уларнинг фикрича ёш болалар очик хавода, жисмоний мехнатда чиникиб вояга етишлари лозим.
«Авесто» да инсон организми, мушак, суяк, тери, мия, асаб, бадан, томир ва конга бўлинган.
Баданнинг куввати эса жон, виждон, равон (тан), идрок ва азалий (кадимий) рух каби 5 кисмга бўлинган.
«Авесто» да ер, сув, замин, хона, бадан, кийим-кечак, озик-овкатларни тоза тутиш ва болаларни чиниктиришга хам катта эътибор берилган.
Шаркнинг атокли мутафаккирлари Абу Райхон Беруний, Абу Наср ал-Фаробий, Абу Али ибн Сино, Пахлавон Махмуд, Алишер Навоийнинг жисмоний тарбия, согликни саклаш ва гигиена хакидаги фикр-мулохазалар хозирги вактда хам долзарб бўлиб, ўз ахамиятини йўкотмаган.
Абу Наср Фаробий (870-950) нинг инсон ва унинг психикаси хакидаги ахлокий-фалсафий мушохадалари, жисмнинг соглом бÿлиши хакидаги фикрлари «Идеал шахар ахолисининг фикрлари», «Фалсафий саволлар ва уларга жавоблар», «Хикмат маънолари», «Акл маънолари тÿгрисида» каби катор асарларида баён этилган.
Абу Али ибн Сино (980-1037) Бухоронинг Афшона шахрида тугилган. У «Тозалик хакида рисола» номли китоб ёзган. У хозир Абу Али ибн Синонинг бутун дунёга машхур «Тиб конунлари» га асос бўлди.
Олим рисоласини куйидаги 5 та мустакил бобларга бўлган:

  1. Тоза хаво

  2. Хаммом

  3. Таом

  4. Жисмоний харакат

  5. Уйку ва тетиклик

Ибн Сино ўз рисоласининг тўртинчи бобида «Жисмоний тарбия машклари савия ва сон жихатдан жуда узок ва кишини чарчатадиган бўлмаслиги керак. Улар жуда тез хам бўлмаслиги керак, акс холда улар киска давом этишига карамай кишига узок бўлиб туюлади, шунингдек, бу машклар ўта бўш бўлмаслиги хам керак, акс холда улар узок давом этадиган машклар, кишига жуда киска бўлиб туюлмасин» - дейди.
Соглом турмуш тарзи ва согликни саклашда Абу Али ибн Сино асосан етти нарсага эътиборни кучайтириш зарурлигини уктириб ўтади: буларга

  1. Мижозни мўътадил килиш

  2. Ейиладиган ва ичиладиган овкатларни танлаш.

  3. Гавдани чикиндидан тозалаш.

  4. Тўгри тузилишни саклаш.

  5. Бурун оркали олинадиган хавони етарли ва яхши олиш.

  6. Кийимга эътибор бериш.

  7. Жисмоний ва рухий харакатларни тартибга солиш (шу харакат жумласига уйку ва уйгоклик хам киради).

Мижоз элементлари 4 га бўлинади: иссиклик, совуклик, хўллик ва куруклик. Умуман олганда мижоз иккига бўлинади:
Биринчиси хакикий мўътадил мижоз (шартсиз рефлекс), бунда мижоз эгасидаги карама-карши кайфиятларнинг микдорлари тенг бўлади.
Иккинчисида (шартли рефлекс) карама-карши кайфиятлар орасида мижоз мутлако ўртада бўлмай, икки томоннинг бирига, яъни совуклик ёки иссикликка, хўллик ё курукликка ёки хар иккаласига мойилрок бўлади.
Касалликларни олдини олиш ва согломлаштиришда мижоз элементларига эътибор берилса, яхши натижа беради.
Абу Али ибн Синонинг «Тиб конунлари» китобида касалликларни олдини олиш, даволашга доир маслахатлар, инсон саломатлигининг атроф-мухитдаги омилларга богликлиги хакидаги фикрлар билдирилган.
Боланинг илк ёшидан бошлаб гигиеник асосда тарбиялашни Ибн Сино согликни саклашнинг энг асосий жихати деб хисоблаган.
Унинг фикрича, бола феъл-атворининг вазминлигига эътиборни каратиш зарурдир. Рух ва тананинг согломлигини саклашга шу тарика эришилади.
Болани гигиеник тарбиялашнинг умумий тизимида жисмоний машклар етакчи ўрин эгаллайди. Абу Али ибн Сино буни даволаш деб атайди.
Булардан кўриниб турибдики, Ибн Сино ўрта асрлардаёк жисмоний тарбия машгулотларининг инсон хаётида тутган ўрни ва мохиятини назарий асослаб берган.
XIII-XIV аср ўзбек поэзиясининг атокли намоёндаси, машхур рубоийнавис шоир, оташин халкпарвар Пахлавон Махмуд (1247-1326) ўз даврининг ажойиб спортчиси хам бўлган. У миллий кураш бўйича халк мусобакаларида катнашиб, хамма ракибларини енгган, голиблик эвазига мукофотлар эмас, балки шу жой хокимларидан Хоразмдан келтирган куллар ва асирларини озод этишни талаб килган.
Ўша даврда спортнинг кураш тури Туркистон худудида гуркираб ривожланган, хамда у халк орасида жуда оммабоп бўлган.
Буюк сохибкирон Амир Темур жисмоний тарбияга катта эътибор каратган. «Темурнома» да ёзилишича, Темур ўспиринлик даврида тенгдошлари билан ўзининг кўп вактини жисмоний машклар ва харбий ўйинларга ажратган. Темурнинг ўзи ва ўйинларнинг бошка иштирокчилари хам катта жисмоний тайёргарликдан сўнг буюк лашкарбошилар бўлиб етишган.
Улуг шоир ва мутафаккир Алишер Навоий (1441-1501) ўз асарларида жисмоний тарбия ва спорт гояларини олдинга суриб ўз кахрамонларини жисмонан кучли, бакувват ва чиройли инсонлар сифатида таърифлаган.
Алишер Навоийнинг «Хазойинул маоний», «Махбубул кулуб» ва бошка асарларида етук, баркамол инсоннинг ахлоки, маънавияти, одамларга муносабати, истеъдоди ва кобилияти, инсонларни жисмоний бакувватлиги тÿгрисида кимматли мулохазалар юритилган.
Навоий «Хамса» сининг хар бир достонида букилмас ирода, иродавий сифатлар, шижоат, инсонпарварлик туйгулари, ботирлик, чакконлик, куклилик каби инсоннинг мураккаб холатлари мохирона ёритилган.
Шундай килиб, Шарк мутафаккирлари бола соглигини мустахкамлаш ва мухофаза килишда жисмоний тарбиянинг ролига катта бахо берганлар. Улар тоза хавонинг ахамияти, терини парвариш килиш коидаларига, организмни чиниктиршга, жисмоний машкларга кўп эътибор килганлар. Касалликларни олдини олиш ва даволаш юзасидан маслахатлар берганлар.
Шарк мутафаккирларининг овкатланиш, мехнат, ухлаш, жисмоний машклар масалалари юзасидан берган маслахатлари хозирги кунда хам ахамиятлидир.

ТАЯНЧ СЎЗЛАР


Жисмоний ривожланганлик даражаси – бу жисмоний тарбия дастурида берилган меъёрлар билан белгиланади.
Ўзбекистон мактабгача тарбия консепцияси – 1992 йилда кабул килинган. Унда мактабгача ёшдаги болаларни ўзбек халкининг урф-одатлари, анъаналари асосида хар томонлама тарбиялаш масалаларини очиб беради.
Шартли рефлекслар – бола тугилиши билан юзага келадиган кўриш ва эшитиш.
Динамик стереотип – бу бола тарбиясини тўгри ташкил этиб, мунтазам тарзда харакатларга ўргатиш жараёнида юзага келадиган одатдир.
ТАЛАБАЛАР УЧУН САВОЛЛАР.

  1. Бола хаётининг биринчи йилида уни жисмоний ривожланишининг юкори бўлиши нима билан асосланади ?

  2. Жисмоний тарбиянинг вазифалари кайсилар ?

  3. Абу Али ибн Синонинг киши саломатлиги хакида билдирган кандай фикрларини биласиз ?

АДАБИЁТЛАР



  1. Мактабгача тарбия Низоми.

  2. Ўзбекистонда мактабгача тарбия концепсияси. Т.,1992

  3. А.Н.Нормуродов. Жисмоний тарбия. Т. «Ўзбекистон» 1998

  4. Д.Ж.Шарипова, Л.М.Семенова. Кичкинтойларни гигиеник тарбиялаш. Т. Ўкитувчи 1997

  5. А.В.Кенеман, Д.В.Хухлаева. «Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни жисмоний тарбиялаш назарияси ва методикаси.

Т. Ўкитувчи 1988.

  1. А.К.Атоев «Фарзандингиз баркамол бўлсин»

Т., «Ибн Сино» 1990

  1. Х.Хамидов «Авесто» файзлари. Т.,2001

  2. Ж.Туленов, З.Гофуров Фалсафа. Т.,1997

  3. Л.С.Клемешева, М.С.Эргашев. Ёшга оид физиология. Т.,1991

  4. Э.Гозиев. Психология. Т.,1994

3 – мавзу: ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВОСИТАЛАРИ


МАКСАД: Талабаларни жисмоний тарбия воситалари билан таништириш, уларга жисмоний машклар тўгрисида билим бериш. Талабаларни «Учинчи мингйилликнинг боласи» таянч дастури билан ишлашга ўргатиш. Уларда жисмоний воситалардан фойдалана олишнинг амалий малакаларини шакллантириш.
РЕЖА:

  1. Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга жисмоний тарбия бериш воситалари.

  2. Жисмоний машкларнинг тавсифномаси.

  3. Жисмоний машкларнинг турлари.

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВОСИТАЛАРИ


Техника тараккиёти даврида жисмоний тарбия ва спортга катта ахамият каратилмокда. Чунки, техник тараккиёт даврида инсоният жисмоний мехнатдан озод бўлиб, энг хавфли «кам харакат килиш» касаллигига учрамокда, бу эса кон-томир тизимининг касаллигига олиб келади.
Шунинг учун, охирги йилларда давлатимиз томонидан чикарилган «Жисмоний тарбия ва спорт» бўйича конун ва «Соглом авлод учун» фармони ва дастури болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши, уларнинг соглом, мехнатсевар, бахтли бўлишлари тўгрисидаги гамхўрликдан далолатдир. Шундай экан, болаларни жисмоний ва хар томонлама ривожланиши учун жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланмогимиз мухимдир.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар жисмоний тарбияси вазифаларини хал этишда гигиеник омиллар, табиатнинг табиий кучлари, жисмоний машклар каби воситалардан фойдаланилади. Хар хил фаолият турларига кирувчи (кўл мехнати, мусика асбобларини чалиш, лой ва пластилиндан нарса ясаш, куриш-ясаш, расм чизиш, кийиниш, ювиниш...) хилма-хил харакатлар болаларнинг жисмоний ривожланишига таъсир этади. Тўлаконли жисмоний тарбияга барча воситалардан мужассам холда фойдаланилганда эришилади, чунки уларнинг хар бири киши организмига турлича таъсир этади.
Жисмоний тарбия воситалари.

  1. Гигиеник омиллар.

  2. Табиатнинг табиий кучлари.

(куёш, хаво, сув)

  1. Жисмоний машклар.

  2. Хилма-хил фаолият турлари.

  3. Массаж

Гигиеник омилларга:
а) машгулотлар режими;
б) дам олиш;
в) Овкатланиш;
г) уйку;
д) кийим бош, пойабзал;
е) жисмоний жихозлар, хоналар, майдончалар… киради.
Улар жисмоний машкларнинг шугулланувчилар организмига таъсири самарадорлигини оширади.
Гигиена омиллари барча орган ва тизимларнинг яхши ишлашига ёрдам беради. Масалан, мунтазам сифатли овкатланиш овкат хазм килиш органининг фаолиятига ижобий таъсир килади ва бошка органларга зарурий озик моддаларнинг ўз вактида етиб боришини таъминлайди, боланинг ривожланиши ва ўсишига ёрдам беради. Тўлаконли уйкў нерв тизимига дам беради ва унинг иш кобилиятини оширади. Хоналар, жисмоний жихозлар, атрибут, ўйинчоклар, болалар кийимлари ва пойабзалининг тозалиги касалликларнинг олдини олади. Хоналарни тўгри ёритиш кўз касалликлари (шабкўрлик ва бошкалар) нинг содир бўлишига йўл кўймайди. Кун тартибига катъий риоя килиш уюшкокликка, интизомлиликка ўргатади.

ТАБИАТНИНГ ТАБИИЙ КУЧЛАРИ


Табиатнинг табиий кучларига куёш, хаво, сув киради, улар жисмоний машкларнинг организмга таъсирини кучайтиради ва киши иш кобилиятини оширади.
Куёшли, очик хавода ёки сувда (сузиш) бажариладиган машклар жараёнида ижобий эмоциялар пайдо бўлади (кўпрок кислород ютилади, модда алмашуви кучаяди…)
Куёш, хаво, сув организмни чиниктиришга, уни юкори ва паст температурага мослашув кобилиятини оширишга ёрдам беради.
Булар натижасида иссикликни идора килувчи аппарат харакатга келади, яъни киши организми турли хил метеорологик омилларнинг ўзгаришига ўз вактида жавоб бера оладиган даражага келади.
Сув терини кирдан тозалайди, ўрмон боглардаги шифобахш моддалар (фитонцидлар) га бой хаво микробларни йўкотишга ёрдам беради, конни кислородга тўйинтиради. Куёш нури тери остида Д витаминининг сакланишига хизмат килади, турли микробларни ўлдиради ва болаларни касалликлардан (рахит…) саклайди.

ЖИСМОНИЙ МАШКЛАР


Жисмоний машклар жисмоний тарбиянинг кишига хар томонлама таъсир этувчи асосий ўзига хос шаклидир. Улардан жисмоний тарбиянинг согломлаштириш, таълимий ва тарбиявий вазифаларини хал этишда фойдаланилади: аклий, ахлокий, эстетик ва мехнат тарбиясини амалга оширишга хизмат килади.
Ракс машклари – организмнинг барча тизимларига таъсир килади, жисмоний фазилатларни ривожлантиради, харакатлар нафис, эркин ифодали бўла боради, ижобий хислар пайдо килади, тўгри кад-коматни шаклланишига ёрдам беради. Шунинг учун ракс ва ўйин элементлари (галоп, оёкларни ёнма-ён кўйиш кабилар) жисмоний тарбия воситалари сифатида фойдаланилади.
Хилма-хил фаолият турларига кирувчи харакатлар.
Хилма-хил фаолият турлари (мехнат, расм, чизиш, нарса ясаш…) га кирувчи харакатлар агар коматни тўгри тутишга риоя килинса, шунингдек жисмоний юкламалар болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари, соглигининг ахволи, жисмоний ривожланиши ва тайёрланганлигини хисобга олган холда берилсагина бола организмига ижобий таъсир этиш мумкин.
Массаж (силаш, суртиш, укалаш, шапатилаш, титратиш) терига таъсир килиб, боланинг бутун организмига таъсир этади.
Массаж кон томири тизимига хам таъсир килади. Терида нерв учлари таъсирларига жавоб тарикасида томир рефлекслари юзага келади, капилярлар кенгаяди кон айланиши кучаяди, иссиклик чикариш ортади. Массаж организмни иссик хаводан кизиб кетишидан саклайди. Массаж таъсирида ёг ва тер безларининг сектор функцияси яхшиланади, мушакларда оксидланиш-кайтарилиш жараёни ва уларнинг кискариш кобилияти ортади.
Массаж лимфа тизимига таъсир килиб, суюклик окимини тезлаштиради.
Турли ёш боскичларида кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга оширишнинг самарадорлиги асосий ва кўшимча воситаларни тўгри кўшиб олиб борган такдирдагина ошади. Чунончи, боланинг дастлабки 3 ойлигида гигиена омиллари, табиатнинг табиий кучлари катта ахамиятга эга бўлади. Ёш орта борган сари гигиеник омиллар, табиатнинг табиий кучларининг роли камаймайди, бирок уйку, овкатланиш ва бошкаларга камрок вакт сарфланади ва бирмунча мураккаб жисмоний машклардан фойдаланиш учун замин яратилади

ЖИСМОНИЙ МАШКЛАРНИНГ ТАВСИФНОМАСИ (характеристикаси)


Жисмоний машкларнинг пайдо бўлиши.
Машклар жисмоний тарбия воситаси бўлиб чикиши кадим замонларга боглик. Казилмалар натижасида топилган хар-хил уй-рўзгор буюмлари, турли ёдгорликлар, коялардаги расмлар ва тасвирлар авлоддан-авлодга ўтган, авлоднинг маданияти, жисмоний маданиятни юзага келтирган.
Жисмоний машклар мехнат оркали вужудга келган. Жисмоний машкларни ривожланишига санъат, харбий иш, дин ва миллий кадриятлар ўзининг салмокли таъсирини курсатади. Лекин жисмоний машкларнинг ривожланишида моддий талабчанлик ва хаёт шароити хал килувчи омил бўлиб хисобланади.
Жисмоний машклар келиб чикишдан бошлаб, ижобий билим ва малака билан боглик бўлган.
Жамиятни ва жисмоний тарбияни ривожланиши, жисмоний машкларни мехнат ва харбий иш билан ўзаро богликлиги йуколиб борди. Бу мураккаб харакат фаолиятидан айрим машклар (турли масофаларга югуриш, узокка улоктириш, узунликка сакраш…) ни ажратиб олиш ва улардан жисмоний тарбия максадларида фойдаланиш имконини берди. Шунга ўхшаш нишонга отадиган бўлдилар…
Машкларни алохида бўлиниб, ажралиб чикиши энди кишиларни мехнатга, жисмоний тарбия ва спортга хамда харбий ишга тайёрлай бошлади ва бу уларни жисмоний ва рухий ривожланишларини таъминлайди.
Жисмоний харакатлар бу эркин харакатлардир. Уларни бажариш, тўхтатиш, ўзгартириш киши ихтиёри билан амалга оширилади.
Жисмоний машкларни шакли ва мазмуни.
Жисмоний машклар бир-биридан хам мазмун, хам шакл жихатидан фаркланади.
Жисмоний машклар мазмунига катор жараёнлар физиологик, биологик, биохимик, психолик богликлиги киради. Жисмоний машкларни бажариш (ихтиёрий харакатлар) харакат тасаввури, диккат, тафаккур, иродавий зўр бериш, хиссиётлар каби психик жараёнлар билан богликдир. Турли жисмоний машкларни бажаришда организмнинг юрак-томир, нафас олиш тизимида ўзгаришлар юзага келади.
Жисмоний машклар мазмунига педагогик нуктаи назардан караганда уларнинг таълим-тарбиявий вазифаларни хал этиш (харакат, кўникма ва малакаларининг шаклланиши, жисмоний фазилатларни ривожлантириш) даги ахамиятини белгилайди.
Жисмоний машклар шакли ички ва ташки тузилишдан иборат.
Ички тузилиш – харакат бажариш чогида кечадиган турли жараёнларнинг ўзаро алокадорлиги билан характерланади.
Ташки тузилиши – машкни ташки кўриниши. У харакат жараёнида фазовий, вакт ва куч муносабати билан характерланади.
Жисмоний машкларнинг мазмуни ва шакли ўзаро боглик ва бирликда сакланади. Мазмун шаклга нисбатан етакчи роль ўйнайди, чунончи югуриш тезлигининг ошишига караб кадам узунлиги ва гавданинг эгик бурчаги ўзгаради. Айни вактда шакл хам мазмунга таъсир этади: масалан, узокка улоктириш чогида тўгри бажарилган силтаниш жисмоний сифатларнинг намоён бўлишига таъсир килади (улоктириш узунлиги ортади, бу эса мускул кучлари ўзгаришидан гувохлик беради).

ЖИСМОНИЙ МАШКЛАР ТЕХНИКАСИ


Жисмоний машклар техникаси – бу харакатларни бажариш усули бўлиб, унинг ёрдамида харакат вазифалари хал этилади.
Масалан («оёкни букиб» сакраш усули билан, югуриб келиб узунликка сакраш).
Техника тушунчаси бу харакатларнинг ташки шаклидир. Жисмоний машклар техникаси бетўхтов ўзгаради ва такомилла-шади.
Жисмоний машклар техникасида унинг асоси, белгиловчи бўгими (звеноси) техник деталлари бўлади:
а)Техниканинг асоси негизи – бу харакат вазифаларини аник окилона йўл билан хал килиш учун керакли харакатларнинг йигиндисидир. Техника асосининг бирор-бир элементи иштирок этмаса машкларни бажариш мумкин эмас ёки бажарилган такдирда улар чала хисобланади.
б)Техниканинг белгиловчи бўгими – бу ушбу харакат асосининг мухим ва хал килувчи кисми хисобланади. Масалан: (югуриб келиб баландликка сакрашнинг асосий звеноси бу депсинишдир. Машкларда белгиловчи звенони бажариш одатда киска вакт ичида кечади ва катта мушак кучланишни талаб килади.
в) Техник деталлари – бу машкларнинг иккинчи даражали хусусияти бўлиб, улар техника асосини бузмаган холда ўзгариб туриши мумкин. Бу кишининг якка узига хос хусусиятига боглик.
Жисмоний машклар вакт жихатидан кетма-кет келувчи фазалардан иборат бўлади.
Циклик харакатларда (иргитиш, сакраш ва бошкалар) уч фазани ажратиш мумкин:

  1. Тайёрлов фазаси – асосий фазани бажариш учун жуда кулай шароит яратади. Масалан, иргитишда кўлни ва танани оркага тебратиш.

  2. Асосий фаза – мухим харакат вазифасини хал этишга йўналтирилгандир. Масалан, улоктиришда тўпни отишга хизмат килади. Асосий фаза машкларни бажариш усулининг мохиятини ташкил этади.

  3. Якунловчи фазанинг вазифаси харакатни тўхтатиш ва мувозанатни саклаш, узокка улоктиргандан сўнг чизикни кесиб ўтмаслик, югуриб келиб узунликка сакрагандан сўнг йикилмасликдан иборатдир.

Уччала фаза чамбарчас боглик бўлиб, бир-бирини давом эттириб бир бутунликда бажарилади.

ФАЗОВИЙ ТАВСИФНОМАСИ


Барча жисмоний машклар фазода бажарилади. Фазовий тавсиф ўз ичига дастлабки холат, машкларни бажариш пайтида гавда ва унинг кисмларини холатини, траекториясини олади
Дастлабки холат (ДХ) – бу гавда кисмларининг машкларни бажариш арафасида нисбатан харакатсиз холатидир, у харакатга тайёргарликни ифодалайди.
Дастлабки холатни ўзгартириб, тана холати кисмларини кетма-кетлигини ўзгартириб организмга таъсир этувчи жисмоний юкланишларни тўгри бошкариб олиб боришга хам имконият яратади.
Харакат траекторияси – яъни тана холати харакатланаётган гавда кисмининг йўналиши траектория дейилади. Траекторияда шакл, йўналиш ва амплитуда аникланади.
Тана кисми ёки буюмни ўтиш йўлини траектория (йўналиш) деб аталади. Шакли жихатидан хамма харакатлар тўгри чизикли ва эгри чизикли йўналишда бўлади. Боксда ва киличбозликда тўгри чизикли харакатларни учратиш мумкин. Колган хамма машгулотларда, спорт турларида факат эгри чизикли харакатларни кўриш мумкин.
Харакат йўналиши. Жисмоний машкларнинг айрим мускуллар ривожланиши ва харакат вазифаларини муваффакиятли бажарилишига (нишонга теккизиш) харакатланаётган гавда, унинг кисмлари (ёки буюмга) бериладиган йўналишга боглик. Киши гавдасининг асосий йуналишларини куйидагича аташ кабул килинган: юкорига-пастга, олдинга-оркага, ўнгга-чапга.
Харакатлар амплитудаси – бу гавда кисмлари ўзгариши йўлининг катталигидир. Улар бурчак катталиклари (градуслар) чизикли ўлчовлар (кадам узунлиги), шартли белгилар (ярим чўккайишлар) ёки ташки чамаласи (полга теккунча энгашишларда) билан белгиланиши мумкин.
Харакатлар амплитудаси суяк, бўгин, пай ва мушакларнинг эластик тузилишига боглик.

ФАЗОВИЙ – ВАКТ ТАСНИФИ


(характеристикаси)
Бунга:
Тезлик ва тезланишлар киради.
Харакат тезлиги гавда ёки унинг кисмлари билан босиб ўтилган йўл кўлами (узунлиги) нинг унга сарфланган вактга нисбати билан белгиланади. Агар тезлик йўлнинг барча нукталарида бир хил бўлса, бу харакатни текис харакат дейилади, агар у ўзгариб турса, нотекис харакат дейилади. Тезликнинг вакт бирлигидаги ўзгариши тезланиш дейилади.
Вакт характеристикаси
Машк ва унинг элементларини бажариш давомийлиги, айрим статик холатлар хамда харакат суръати вакт характеристикаси хисобланади. Техниканинг айрим элементлари турли вактда бажарилади (иргитиш вактидаги харакат отиш холатига караганда секинрок). Турли машкларни бажаришга турлича вакт сарфланади.
Суръат – харакат даври ёки харакат микдорининг вакт бирлигида такрорланиш тезлиги частотаси тушунилади.
Масалан: юриш суръати дакикага 120–140 кадам. Харакат суръатининг ўзгариши жисмоний юклама кучайиши ёки камайишига олиб келади.
Ритмик характеристика
Ритм – мушак кучланиши ва бўшашининг навбатма-навбат алмашинувидир. Ўзлаштирилган харакатларда ритм тургун характерга эга. Ритмик харакатлар осон бажарилади, шунинг учун хам чарчов хосил килмайди.
Динамик характеристика
Жисмоний машкларни бажаришга жуда кўп омиллар, жумладан ички ва ташки кучлар таъсир этади.
Ички кучларга таянч харакат аппаратининг суст кучлари (мушакларнинг эластиклиги, ёпишкоклиги): харакат аппаратининг фаол кучлари (мушакларнинг тортилиш кучлари), кучлар (тезланиш билан харакат килиш жараёнида тана айрим кисмларининг ўзаро таъсир натижасида вужудга келадиган кучлар) киради.
Ташки кучларга инсон танасига ташкаридан таъсир этувчи кучлар: ўз танасининг огирлик кучи, ташки мухитнинг каршилик кучи (хаво, сув, кум, ер) ва табиат жисмлари (буюмлар, жуфт машклардаги ракиблар) нинг каршилик кучи, спорт жихозлари (тўлдирма тўп, гантеллар) нинг огирлик кучи, инерция кучи киради.

ЖИСМОНИЙ МАШКЛАРНИНГ ТУРЛАРИ


Болалар богчасида жисмоний тарбиянинг асосий мазмунини жисмоний машклар ташкил этади. Улар куйидаги жисмоний машк турларидан иборат бўлади:

  1. Гимнастика.

  2. Харакатли ўйинлар.

  3. Спорт машклари.

  4. Оддий туризм.

Гимнастика – оддий ва мураккаб машкларнинг гоят хилма-хиллигидир. Гимнастика жисмоний тарбия тизимида катта ўрин тутади. У согломлаштириш ёки умумривожлантирувчи (асосий, гигиеник, атлетик) гимнастика, спорт-акробатикаси, касбий, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, амалий гимнастика, ишлаб чикишдаги гимнастика, даволаш гимнастикаси турларига бўлинади.
Гимнастиканинг куйидаги ўзига хос хусусиятлари мавжуд гавдани турли кисмлари, айрим бўгинлар ва улар фаолиятининг турли томонлари ва холатига танлаб таъсир этиш (мушакларнинг бўшашиши, чўзилиши), жисмоний юкланишни таксимлаш имконияти, спорт анжомлари ва спорт иншоатларидан фойдаланиш, машкларни мусика жўрлигида ўтказиш, машкларнинг ранг-баранглиги. Гимнастиканинг бу хусусиятлари ундан хилма-хил вазифаларни хал этиш учун барча ёшдаги, саломатлиги, жисмоний тайёргарлиги турлича бўлган кишилар билан ўтказиладиган машгулотларда фойдаланиш имконини беради.
Харакатли ўйинлар. Бу турли эмоционал харакатлардан иборат мураккаб фаолиятдир. Бу фаолият белгиланган коидалар асосида тўсатдан ўзгарадиган шароит ва вазиятларда бажарилади. Гимнастикадан фаркли ўларок, ўйинларни ўтказишда жисмоний юкланишларни таксимлаш кийин бўлади.
Харакатли ўйин шугулланувчилар фаолиятини ташкил этиш ва бошкариш хусусиятлари билан фаркланади.
Ўйин давомида тўсатдан ўзгарадиган вазиятларда харакат килиш ва тезкорлик, чакконлик (чалгитиш, «тузок» дан кочиш каби жисмоний фазилатлар намоён бўлади.
Ўйин пайтида болалар фаолияти образли сюжет ёки ўйин вазифалари асосида ташкил этилади ва бу боланинг жисмоний машкларни иштиёк билан ва узок муддат бажариши учун ижобий хислар уйготади. Бу ўз навбатида уларнинг организмга таъсирини кучайтиради, чидамлиликни ривожлантиришга ёрдам беради.
Ўйин коидаларига риоя килиш, ахлокий фазилатлар (ўзаро ёрдам, онгли интизом) ни тарбиялашга ёрдам беради. Ўйин фаолиятида мажмуа характерига эга турли харакатлар уйгунлиги (югуриш, сакраш) кўрилади.
Ўйинлардан айникса мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан олиб бориладиган ишда фойдаланиш яхши натижаларни беради.
Спорт машклари.
Спорт жисмоний машкларнинг бирор турида юкори муваффакиятга эришишга йўналтирилгани билан характерланади, кишининг маънавий ва жисмоний кучларига юксак талаблар кўяди. Шунинг учун у факат муайян ёш боскичининг ривожланиш даражасидагина кўлланиши мумкин. Бу эса жисмоний тайёргарлик ва соглигига мувофик келадиган шароитни талаб килади.
Спорт жисмонан камол топишга хизмат килади ва маънавий иродавий фазилатларни тарбиялашга ёрдам беради. Шунинг учун спорт билан шугулланиш айникса, киши организмининг хамда инсон шахсининг шаклланиш даврида фойдалидир.
Техника асосларини шакллантириш ва жисмоний тарбиянинг хилма-хил вазифаларини хал этиш максадида мактабгача ёшидаги болалар билан ишлашда турли гимнастика машклари (сафланиш, умумривожлантирувчи машклар, асосий харакатлар), спорт машклари (чангида юриш, конькида, чанада учиш, велосипед хайдаш, сузиш…) спорт ўйинлари стол тенниси, бадминтон, городки..) дан фойдаланилади. Бунинг натижасида жисмоний машклар ва кейинги ёш боскичида хилма-хил спорт турлари билан шугулланиш учун асос яратилади.

ОДДИЙ ТУРИЗМ


Туризм харакат кўникмаларини мустахкамлашга ва табиий шароитларда жисмоний фазилатларни ривожлантиришга имкон беради. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан турли харакат усулларидан фойдаланган холда (пиёда юриш, чангида, велосипедда юриш) майдончадан ташкарига, шахар ташкарисига сайрлар уюштирилади. Сайр чогида йўл-йўлакай турли машкларни бажариш мумкин (тўнкалардан сакраш, аркондан сакраш, копток ўйнаш, харакатли ўйинлар).
Жисмоний машкларнинг очик хавода бажарилиши уларнинг согломлаштириш самарадорлигини оширади.

ТАЯНЧ СЎЗЛАР


Тасниф – бу жисмоний машкларни муайян белгиларига кўра гурух ва кичик гурухчиларига таксимланишидир.
Харакатли ўйин – бу турли эмоционал харакатлардан иборат мураккаб фаолиятдир.
Спорт – жисмоний машкларнинг бирор турида юкори натижага эришишга каратилганлигидир.
Туризм – харакат кўникмаларини мустахкамлашга ва табиий шароитларда жисмоний фазилатларни ривожланишига имкон беради.
Суръат – харакат даври ёки харакат микдорининг вакт бирлигида такрорланиш сонидир.
Ритм – мушак кучланиши ва бўшашининг навбатма-навбат алмашинувидир.
Бадантарбия – киши организмига хар томонлама таъсир этадиган махсус танланган машклар тизимидир.

ТАЛАБАЛАР УЧУН САВОЛЛАР



  1. Жисмоний тарбия воситаларига характеристика беринг.

  2. Жисмоний машкларни бажариш техникаси нима ?

  3. Жисмоний машкларни турларини очиб беринг ?

  4. Жисмоний машкларнинг пайдо бўлиши.

АДАБИЁТЛАР



  1. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (маърузалар матни) Махкамжонов К.М, Туленова Х.Б. Т.,2002

  2. Д.Ж.Шарипова, Л.М.Семенова… Кичкинтойларни гигиеник тарбиялаш. Т.,1997

  3. А.В.Кенеман, Д.В.Хухлаева

Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни жисмоний тарбиялаш назарияси ва методикаси. Т.,1988
4. Болалар богчасида жисмоний тарбия. Т.И.Осокина. Т.,1978

4 – мавзу: ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ТАЪЛИМ ВА РИВОЖЛАНИШ АСОСЛАРИ


МАКСАД: Талабаларни жисмоний тарбия тизимида таълим ва тарбия бериш коидалари билан таништириш, уларга таълим методлари ва усуллари тўгрисида тушунча бериш, талабаларни болаларда харакат кўникмаларини шакллантириш ва жисмоний сифатларни тарбиялашга ўргатиш.
РЕЖА:

  1. Жисмоний тарбия жараёнида таълим ва тарбиянинг бирлиги.

  2. Жисмоний тарбия тизимида хар томонлама таълим ва тарбия бериш тамойиллари.

  3. Таълимни метод ва усулларининг таснифи.

  4. Таълим жараёнида болаларда харакат кўникмаларининг шаклланиш конуниятлари ва боскичлари.

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЖАРАЁНИДА ТАЪЛИМ, ТАРБИЯ БИРЛИГИ ВА БОЛАНИНГ РИВОЖЛАНИШИ


Таълим шахсни хар томонлама (аклан, ахлокан, жисмонан) шакллантиришга каратилган яхлит педагогик жараённинг таркибий кисми хисобланади. Жисмоний тарбияда харакатларга ўргатиш тарбиячининг бевосита рахбарлиги остида хамда унинг кузатуви остидаги болаларнинг мустакил фаолиятида амалга оширилади. Харакат фаолиятига ўргатишда боланинг англаш, иродавий ва хиссий кучлари ривожланади хамда унинг амалий харакат кўникмалари шаклланади. Харакатларга ўргатиш бола ички дунёси хис туйгуси, тафаккури, аста-секин шаклланадиган дунёкараши, ахлокий фазилатларига болалар томонидан бажариладиган, саломатлик ва умумжисмоний ривожланиш учун фойдали бўлган харакат фаолиятига максадга йўналган холда таъсир этади.
Таълим мазмунини жисмоний машклар, жумладан, дастурга мувофик танланган харакатли ўйинлар ташкил этади.
Таълим жараёнида катталар болаларга максадга йўналтирилган фаолиятнинг ижтимоий тажрибасини беради. Унинг мазмунига ривожланиш ва такомиллашишга хизмат килувчи харакатларни эгаллаш тажрибаси хам киради.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан ишлашда уларнинг ёш хусусиятларини хисобга олиш жуда зурур, боланинг онгли харакат фаолиятида аскотадиган айрим билимлар, болани харакатларга ўргатувчи фаолияти усуллари, фаолият ва уларни амалга оширишнинг малака ва кўникмалари хакидаги билимлар бирлиги ташкил этади.
Харакат фаолиятини тарбиялаш жараёнида катталар (ота-оналар, тарбиячилар) болалар ривожланишининг психо-физиологик хусусиятларини хисобга олган холда улар олдига янги харакат вазифаларини кўяди.
Янги нарсани ўзлаштириш боладан муайян жисмоний ва психик кучни, кийинчиликларни енгиб ўтишни талаб этади. Боланинг машклар жараёнида янги харакат вазифаларини тобора хал эта бориши ва шу билан боглик равишда вужудга келадиган катта имкониятлар харакатлар характери ва сифатини ўзгартиради.
Кийинчиликларни енгиш ва янги вазифаларни хал этиш болада ижобий хиссий кайфият хосил килади. Бу мураккаб жараён доимо тарбиячи назорати остида бўлиши керак. Бир томондан боланинг янги харакат вазифасини тушуниб олишини таъминлаш лозим, иккинчи томондан болада мустакиллик, кизикиш ва гайратни уйготиш зарур.
Таълим боладан диккатни бир жойга тўплашни, тасаввур, фаол фикрлашни, хотирани ривожлантиришни талаб килади: таълим жараёни эмоционал, харакат намунаси тарбиячи томонидан кўрсатилса ва болалар томонидан бажарилса образли, шунингдек огзаки мантикий, машклар болаларнинг ўзлари томонидан амалда бажариш билан боглик бўлса мотор харакат; таълим жараёни эркин бўлиши керак.
Болаларга таълим бериш, ахлокий тарбия, боланинг маънавий туйгуси ва онгини шакллантириш, ўзаро ёрдам, максадга интилиш, халоллик, адолатлилик каби ахлокий-иродавий сифатларни ривожлантириш билан богликдир.
Болалар аста-секин эгаллаб борадиган чиройли харакатлар, аник сафланиш, уларнинг ёшига хос ўйин образларининг ижодий ифодалилиги, ўйинларда шеърий матнлар, ўйин бошланмалари, санашмачоклар буларнинг хаммаси болаларда эстетик дидни тарбиялаш вазифасига хизмат килади.
Таълим жараёнини ташкил этиш болаларни улар кучи етадиган мехнат харакатларида машк килдириш имконини беради.
Тарбиячи болалардан жисмоний тарбия ашёларини ўзлари тартибли ва тоза саклашларини (ихчам ўралган байрокчалар, дазмолланган лента, рўмолчалар) мунтазам талаб килиб туради. Болалар шарлар, тўпларни вакти-вакти билан ювиб, йирик ашёларни артиб турадилар.
Шундай килиб, харакатларга ўргатиш жараёнида болаларда аклий кобилият, ахлокий ва эстетик туйгулар ривожланади, ўз фаолиятига онгли муносабат ва шу билан боглик равишда максадга интилиш, уюшкоклик шаклланади.
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТИЗИМИДА ХАР ТОМОНЛАМА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ БЕРИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Шахсни хар томонлама комил инсон килиб ривожлантириш тамойили болаларда жисмоний кобилиятни, харакат малакалари ва кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берадиган, бола шахсини тарбиялашни биргаликда ва хар томонлама тарбиялашни амалга оширишга мужассам холда ёндашишни кўзда тутади. Жисмоний тарбия тизимидаги бундай ёндашув кишиларнинг ўзига хос хусусиятлари, ёш ривожланиш боскичлари хусусиятлари, хаётнинг у ёки бу даврида асосий фаолият сифатида танланадиган жисмоний тарбия фаолияти турлари хусусиятларига хам боглик бўлади.

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish