Туризм, таълим ва и қ тисодиёт тармо қ лар



Download 7,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/285
Sana12.03.2022
Hajmi7,11 Mb.
#491948
TuriСборник
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   285
Bog'liq
Интеграция туризма, образования и экономики

 
АДАБИЁТЛАР: 
1. Маматқулов X.M., Tухлиев И.С., Бектемиров A.Б., Xaалқаро туризм. 
Дарслик. Toшкент – СамИСИ. 2008. 324 б. 
2. Тухлиев И.С., Қудратов Ғ.Х., Пардаев М.Қ. Туризмни режалаштириш. 
Дарслик. – Тошкент: “Iqtisod-Moliya” нашриёти. 2010. 238 б. 
ЭКОТУРИЗМ – ХАЛҚАРО ТУРИЗМ РИВОЖЛАНИШИНИНГ 
МУҲИМ ОМИЛИ СИФАТИДА 
Жураева М.,
ТДШИ 
1980 йилда немис футорологи Роберт Юнкг «юмшоқ туризм» атамасини 
киритиган, 1983 йилда эса мексикалик иқтисодчи-эколог Гектор Цеббалос-
Ласкурейн “экологик туризм” атамасини таклиф этди. Экологик туризм табиат 
муҳофазасини таъминлаш имкониятини беради, сайёҳатчиларнинг экологик 
маданиятини оширади ҳамда анъаналарни сақлаб қолишга хизмат қилади.


340 
Ҳозирда экотуризмнинг жаҳон туризм индустриясидаги ҳажми 10 фоиздан 
ошди, ўсиш суръатлари эса 2-3 баробар юқорироқ. Келтирилган рақамлардан 
кўриб турибмизки, экотуризм истиқболли ва юқори даромад келтирувчи 
йўналишдир.
Дунё бўйича экотуризм ривожланишида етакчилик Кения, Танзания, 
Эквадор, Коста-Рика, Непал, Австралия, ЮАР каби мамлакатларга тегишли. 
Экотуризм ривожланишига бир қатор омиллар таъсир қилган: 
- сўнгги йилларда жаҳон иқтисодиётида туризм етакчи соҳаларнинг бирига 
айланди. Туристларнинг юқори оқими табиатнинг илгари ҳолатида сақланиб 
қолишига хавф туғдирди. Бу эса ўз навбатида мутахассислар томонидан 
табиатни асл ҳолатида сақлаб қолишда туризмнинг ролини кучайтириш 
йўларини аниқлашни тақозо этди; 
- фақат чекловлар ёрдамида табиатни сақлаб қолиш мумкин эмаслиги аниқ 
бўлди; 
- туристларнинг қизиқишларида ўзгаришлар рўй берди.сўнгги йилларда 
аксарият туристлар, айниқса ривожланган мамлакатларда, шаҳардан тинч, сокин, 
табиат асл ҳолатида сақланиб қолинган жойларга бориш истагини билдирмоқда.
ЎЗбекистонда ҳам туризм соҳасини ривожлантиришда экотуризмнинг 
ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга. Экотуризмга бўлган эътиборнинг кучайиши 
бир қатор омиллар билан боғлиқ:
Биринчидан, халқаро мақомдаги ташкилот ва муассасаларнинг 
маълумотига кўра, кўпгина туризм турлари йилига ўртача 5 фоизга ортиб 
бораётган бўлса, экотуризм йилига ўртача 20-30 фоизга кўпайиб бормоқда. 
Кўпгина мутахассис ва тадқиқотчиларнинг илмий тажриба ва хулосалари шуни 
кўрсатмоқдаки, экотуризм туризмнинг янги ва ёш йўналиши бўлишига 
қарамасдан, оммалашуви бошқа туристик йўналишларга нисбатан 2-3 баробар 
жадал кечмоқда; 
Иккинчидан, Ўзбекистонда туризмнинг тарихий туризм, диний туризм, 
маданий туризм каби турлари бўйича муайян ютуқ ва тажрибалар базаси 
шаклланди; 
Учинчидан, айни пайтда Ўзбекистонда 800 га яқин туризм фаолиятини 
кўрсатувчи туроператорлик фирмалари, 600га яқин меҳмонхоналар, 30 дан ортиқ 
муҳофазага олинган ҳудуд (қўриқхона, миллий боғ, нодир табиат ёдгорликлари 
ва ҳ.к.)лар, 60 та ўрмон хўжаликлари, 1 биосфера резервати, нодир хайвонларни 
кўпайтириш “Жайрон” экомаркази кабилар фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 
Ўзбекистонда 400 дан ортиқ табиатнинг ноёб ёдгорликлари мавжуд. 
Экотуризмни ривожлантиришдан кўзланган мақсад қуйидагилардан 
иборат: 
 
- жаҳон туристик хизмат бозорида Ўзбекистоннинг экотуристик 
салоҳияти, табиий потенциали ва ресурсларини намойиш қилиш;
- ҳудудларнинг, айниқса табиатнинг, геотизимларнинг экотуристик 
ресурслари ва имкониятларинидан янада самарали фойдаланишга қаратилган 
илмий тадқиқотлар олиб боришни рағбатлантириш; 
- туризмни ривожлантиришда экотуризмнинг аҳамияти ва улушини 
ошириш;


341 
- Ўзбекистонда жорий этилган туристик фаолиятда экотуристик хизматлар 
сифатини тубдан такомиллаштириш ва экотуристик хизматлар ҳажмини жадал 
ошириш;
- истиқболда экотуризмни ривожлантиришга қаратилган илмий, 
инновацион ва методик ишланмаларни яратиш; 
- Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ижобий қиёфасини шакллантиришда 
экотуризм ролини ошириш ва ҳ.к. 
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон экотуристик ресурс ва имкониятларга 
жуда бой. Туроператорлик фирмалари томонидан “Тошкент-Чорвоқ-Тошкент”, 
“Тошкент-Билдирсой-Чимён-Тошкент”, “Тошкент-Зомин-Тошкент”, “Тошкент-
Айдаркўл-Тошкент” каби маршрутларда ўтказилган экотурлар, чўл 
ҳудудлардаги туядаги сайр дунё бўйича сайёҳатчиларнинг эътиборига сазовор 
бўлмоқда.
Афсус, 
бугунги 
кунда 
экотуризм 
хизматларини 
кўрсатаётган 
туроператорлик фирмалари асосан, Чимён-Чорвоқ рекреация зонаси доирасида 
фаолият кўрсатмоқда, холос. Аммо, Ўзбекистоннинг Ҳисор, Боботоғ, 
Кўҳитангтоғ (Сурхондарё), Чақчар (Қашқадарё), Нурота (Навоий-Жиззах), 
Зарафшон (Самарқанд), Туркистон (Жиззах), Олой (Фарғона), Қурама, Чотқол 
(Наманган) тоғлари, Қизилқум чўлидаги қолдиқ тоғлар, Қизилқум чўли, Орол 
денгизининг қуриган туби ва қодиқ шўр кўллар, Устюрт платоси, Борса келмас 
шўрхоги, Мингбулоқ ботиғи, Айдаркўл, Денгизкўл, Амударё ва Сирдарё 
соҳилидаги тўқайлар, Мурунтов карьери ва табиатнинг ноёб ёдгорликлари 
бўйлаб мажмуали ва мавзули экотурларни ташкил этиш бўйича махсус 
дастурлар, турпакетлар ишлаб чиқилмаган. 
Бундан ташқари Ўзбекистонда 500дан ортиқ ғорлар бўлиб, маълумотларга 
кўра, етарли туристик инфратузилмага эга бўлмаганлиги сабабли уларнинг 
бирортасига ҳам экотурлар ташкил этилмаяпти. Ваҳоланки, жаҳон туризмининг 
ривожланиш хусусиятларини таҳлил этишда ушбу туристик йўналишига катта 
талаб борлигини кўришимиз мумкин. 
Шунингдек, Ўзбекистонда альпинизмни, тоғлардан оқиб тушувчи кўплаб 
дарё ва сойларларда рафтинг туризмини ривожлантириш имкониятлари катта.
Хулоса қилиб айтганда, экотуризм катта эътибор, давлат томонидан амалга 
оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни талаб этувчи пировард натижада эса 
Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаб берувчи асосий 
йўналишлардан биридир.

Download 7,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish