Назорат саволлари:
1. Меҳмонхоналарда қандай хизматлар кўрсатилади?
2. Меҳмонхоналар қандай таснифланади?
3. Катталигига кўра меҳмонхона хўжаликлари нечта гуруҳга ажратилади?
3. Ўрта буюкликдаги меҳмонхоналарда хоналар сони анча бўлиши керак?
4. Меҳмонхоналарнинг хусусиятларига нималар киради?
5. Ўзбекистондаги меҳмонхоналарнинг сон ва сифат кўрсаткичлари кандай?
6. Меҳмонхоналарда асосий ва қўшимча хизматлар нима?
7. Меҳмонхоналарда маркетинг хизматлари қандайамалга оширилади?
8. Меҳмонхоналар занжири нима?
9. Хорижий меҳмонхоналарда туристларга кўрсатиладиган хизмат турларини изокланг?
10. Туристик меҳмонхона ва мотел ўртасидаги фарқ нима?
9.2-МАВЗУ. ТУРИСТЛАРГА ТРАНСПОРТ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
9.1. Туристик транспорт саёҳатини туркумлаш
9.2. Туристларни аво йўли, сув ва темир йўллари орали транспортда ташиш қоидалари
7.3. Туристларни автобусларда ташиш таснифи ва қоидалари
9.4. Халқаро йўналишларда транспорт саёатларини ташкил илиш хусусиятлари
9.1. Туристик транспорт саёҳатини туркумлаш
1. Туристларга транспорт хизматини кўрсатиш - бу туризм индустриясининг энг асосий қисмларидан бири ҳисобланади. Барча туристик хизматлар тизими транспорт хизматининг 40% дан ортиқ қисмини ташкил қилар эди. Транспорт саёҳатлари туризмнинг мустақил кўриниши сифатида қаралади.
Транспорт саёҳати - бу турли хил транспорт воситаларидан фойдаланиб, ишлаб чиқилган йўналишлар бўйича туристлар гуруҳларининг саёҳатидир. Транспорт саёҳатлари қуйидагича таснифланади, яъни:
- ҳаракатланиш йўналиши (маршрути) бўйича;
- фойдаланилаётган транспорт тури бўйича;
- йўналиш трассасининг қурилиши бўйича;
- саёҳатнинг муддати бўйича;
- мавсумийлик бўйича ва ҳ.к.
2. Ҳаво транспортида саёҳат ҳам чартер, ҳам рейсли самолётлар воситасида амалга оширилади. Ҳозирги вақтда ҳаво транспортидан фойдаланишда 400 дан ортиқ авиакомпаниялар ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ўзбекистонлик сайёҳлар ТУ-134, ИЛ-62, ИЛ-86, “Боинг” самолётларидан фойдаланадилар. Туризм ривожланган давлатларда туристик мақсадларда вертолётлардан ва бошқа ҳаво транспорти воситаларидан, яъни дирижабл, ҳаво шарлари, парапланлар, делтапланлар ва ҳакозолардан фойдаланилади.
Туристик мақсадда ҳаво йўллари орқали амалга ошириладиган сайёҳатлар мунтазам, мавсумий ва бир марталик кўринишларда амалга оширилади.
Туризмда темир йўл транспортидан фойдаланганда туристик саёҳатлар 12 та йўловчи вагонлардан иборат бўлади. Яъни 2-3 вагон ресторан, вагон-клубга эга бўлган махсус ҳаракат режими ва йўналиши бўйича қаракатланувчи туристик бўлимларда амалга оширилади. Кўпинча чет давлатларда экскурсион туристик транспорт сифатида трамвай ва унинг ретро-вариантлари: троллейбус, карети, дилишанс ва бошқалардан фойдаланилади. Юқоридаги барча транспорт воситалари туристик компанияларнинг ўз мулки бўлмасдан, балки улардан фарқли ижара, лизинг ва ҳ.к. асосида фойдаланилади.
3. Доимий халқаро йўналишларда ҳаракатланиш давлатлараро икки томонлама келишув асосида амалга оширилади, учинчи давлат орқали транзит эса транспорт бўйича Европа Иқтисодий Комиссия қўмитаси рухсати билан амалга оширилади. 1973 йил 1 мартда Женева конвенцияси доирасида “Йўловчи ва юкларни автомобилда олиб ўтиш шартномаси тўғрисидаги конвенция” қабул қилинган. Туристик саёҳат давомида фойдаланилаётган автобус ҳайдовчиси йўловчиларнинг бирма-бир исми, шарифи ёзилган рўйхатга эга бўлиши лозим. Автомобил транспорти воситасида халқаро ташишни ташкил этишда қуйидаги масалаларни ҳалэтиш лозим:
- техник ёрдам, ремонт ва техник хизмат кўрсатиш (йўлда);
- бекатлар, ёқилки куйиш шахобчаси, дам олиш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
- йўналиш трассасида алоқани ташкил этиш ва ҳ.к.
Туристик транспорт саёҳатлари халқаро миқёсда шунингдек, шахсий ижарага ёки ижарага олинган автомобилларда амалга оширилиши мумкин. Бунда саёҳат мустақил эркин дастур ёки мақсадли маршрут бўйича амалга оширилиши мумкин.Ҳаёт учун зарур барча нарсалар комплексига эга бўлган прицепли автомобил воситадаги гуруҳли туризм “караванинг” дейилади.
Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларини истиқболли ривожлантириш дастурларини амалга ошириш билан узвий боғлиқликда транспорт инфратузилмасининг илгариловчи ўсишини таъминлаш мақсадида 2011-2015 йилларда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди. Унда транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 11 та, шу жумладан, транспорт коммуникацияларини қуриш, ягона миллий автомобил транспорти тизимини яратиш, темир йўл транспортини модернизациялаш, ҳаво кемалари паркини тубдан янгилаш, транспортдаги ташувларни ташкил этиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, янги транспорт йўлакларини шакллантириш, йўл устидаги сервис ва инфратузилма объектларини қуриш ҳамда қайта тиклаш сингари устувор йўналишлар белгиланди.
2012-2015 йилларда транспорт хизматларининг умумий ҳажми йилига ўртача 5,7 фоизга ошди. Ушбу кўрсаткич мамлакатимизда шаҳар йўловчи транспортини ривожлантириш контсепцияси ишлаб чиқилиши, автомобил транспорти соҳасида ташкилий бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солиқ бўйича чоралар туфайли таъминланди. 2007-2015 йилларда йўловчиларни ташиш ва юкларни ташиш ҳажми қарийб 1,8 баробар ошди. 2007-2015 йилларда ҳаво транспорти (1,8 баробар), автомобил транспорти (1,5 баробар), темир йўл транспортида (1,5 баробар) йўловчи ташиш кўрсаткичлари ошгани кузатилди.
Туристларга транспорт хизматини кўрсатиш - бу туризм индустриясининг энг асосий исмларидан бири ҳисобланади. 1990-йилларгача ҳам ички ҳам халқаро туризмга хизмат қилувчи автомобил, дарё, дэнг из, темир йўл ва авиация транспортини ўз ичига қолувчи ягона транспорт тизими мавжуд эди. Барча туристик хизматлар тизимидаги транспорт хизматининг ҳиссаси 40% дан ортиқ қисмини ташкил қилади. Транспорт саёҳатлари туризмнинг мустақил кўриниши сифатида қаралади.
Транспорт саёҳати - бу турли хил транспорт воситаларидан фойдаланиб ишлаб чиқилган йўналишлар бўйича туристлар гуруҳларининг саёҳатидир. Транспорт саёҳатлари қуйидагича таснифланади, яъни:
- ҳаракатланиш йўналиши (маршрути) бўйича;
- фойдаланилаётган транспорт тури бўйича;
- йўналиш трассасининг қурилиши бўйича;
- саёҳатнинг муддати бўйича;
- мавсумийлик бўйича ва ҳ.к.
Ҳозирги даврда автобус, ҳаво йўли ва темир йўли воситасидаги саёҳатлар кенг тарқалган. Туристик транспорт саёҳатлари бир неча транспорт турлари оралиқ яъни: темир йўлдан автобус (энг ил автомобиль); ҳаво йўлидан автобус ва ҳ.к. амалга оширилади. Мобил транспорти тури сифатида автобус ва энг ил автомобилдан мустақил йўналишлардаги каби туристларни аэропортдан (вокзалдан) меҳмонхонага ёки аксинча олиб бориб қўйишда кенг фойдаланилади. Ҳар қандай турист ўз саёҳатини режалаштираётганда манзилга олиб бориш (етказиш) тезлиги, саёҳат қулайлиги (комфорти), қиймати, юкларини олиб бориш (уларнинг оғирлигини ҳисобга олган ҳолда) имконияти, тўхташ жойлари, овқатланиш шароитлари, шовқин даражаси, вибрация, ҳам олиш ва (тунаш) ухлаш жараёнлари, экологик ва албатта хавфсизлик каби омилларни ҳисобга олади. Ижобий омиллар қанча кўп бўлса, шунчалик транспорт саёҳатининг қиймати ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |