9.2. Туристларни ҳаво йўли, сув ва темир йўллари орқали транспортда ташиш қоидалари
Ҳаво транспортида саёҳат ҳам чартер, ҳам рейсли самолётлар воситасида амалга оширилади. Ҳозирги вақтда ҳаво транспортидан фойдаланишда 400 дан ортиқ авиакомпаниялар ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ўзбекистонлик сайёҳлар ТУ-134, ИЛ-62, ИЛ-86, “Боинг” самолётларидан фойдаланадилар. Туризм ривожланган давлатларда туристик мақсадларда вертолётлардан ва бошқа ҳаво транспорти воситаларидан: дирижабл, ҳаво шарлари, парапланлар, делтапланлар ва ҳоказолардан фойдаланилади. Самолётдаги комфорт шароитлари, овқатланиш ва бошқа омилларига кўра жойлар(ўринлар) қуйидаги синфларга бўлинади:
- биринчи синф (Ф)
- бизнес синф
- иқтисодий синф (У)
- бошқа.
Туристик мақсадда ҳаво йўллари орқали амалга ошириладиган саёҳатлар мунтазам, мавсумий ва бир марталик кўринишларда амалга оширилади. Миллий ёки алоҳида авиакомпанияларда турли хил кўринишдаги имтиёзлар жорий этилган:
- мавсумий;
- корпоратив;
- болали йўловчиларучун;
- гуруҳ;
- ёш оилалар учун ва бошқа.
Айниқса ЖАЯ (Бутунжаҳон Авиация йўловчилар ассосацияси), ЕТЗ (Европа туризм занжири) нинг имтиёзли картлари кенг тарқалган. Бундай картларга эга йўловчилар учун баъзи авиакомпанияларнинг (ДЕЛТА, САС) авиачипталари учун, дунёнинг 4000 та энг яхши меҳмонхоналари тўлови учун, ижарага олинган автомобиль тўлови бўйича (30% гача), йўқолган чипта ҳужжатларини қайта тиклаш бўйича, аэропортларда ВИП хоналаридан фойдаланиш, суғурта ва бошқа имтиёзлар мавжуд.
Сув йўли бўйича туристларнинг саёҳати 250, 300 ва 400 йўловчига мўлжалланган юқори комфортга эга теплоходларда амалга оширилади. Каюталар бир ўринли, икки ўринли, 3-4 ўринли ва лавозимга мўлжалланган турларга ажратилган. Бундай синфдаги теплоходлар (барча) дам олиш ва барча комфорт атрибутларга эга: каюталарда қулай юмшоқ мебел, кондиционерлар, музлатгичлар, мини-барлар, ресторан-барлар, сауна, мусиқали салонлар, видео-кинозаллар мавжуд бўлади. Сувдаги туристик саёҳатлар ва экскурсиялар теплоходлардан ташқари дарё “трамвай”ларида, яхта, сув ости қайиқларида, елканларда, катамаранларда, қайиқларда, байдаркаларда ва бошқаларда амалга оширилади.
Темир йўл транспортидан туризмда фойдаланганда туристик саёҳатлар12 та йўловчи вагонлардан иборат бўлади, 2-3 вагон ресторан, вагон-клубга эга бўлган махсус ҳаракат режими ва йўналиши бўйича ҳаракатланувчи туристик бўлимларда амалга оширилади. Кўпинча чет давлатларда экскурсион туристик транспорт сифатида трамвай ва унинг ретро-вариантлари: троллейбус, карети, дилишанс ва бошқалардан фойдаланилади. Юқоридаги барча транспорт воситалари туристик компанияларнинг ўз мулки бўлмасдан, балки улардан фарқли ижара, лизинг ва ҳ.к. асосида фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |