5-МАВЗУ. ТУРЛАРНИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ.
5.1.Туристик йўналишларнинг асосий тушунчалари ва уни туркумлаш.
5.2.Турларни ташкил қилиш босқичлари ва “Пекиж - тур” тўғрисида тушунча.
1.Туристик йўналишларнинг асосий тушунчалари ва уни туркумлаш.
1. Туристик йўналишларнинг пайдо бўлиши ва шаклланиш омиллари ҳар хил бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат. Туризм соҳаси учун биринчи омил бу кадрларнинг билим ва тажриба имконияти ҳисобланади (ишчи мутахассис бўлиши мумкин, лекин махсус билим ва тажриба бўлмаса туризмда иш кетмайди), турмаҳсулотнинг сони ва сифати, туризм рекреация ресурсларига, климатик об-ҳаво шароитларига, тарихий ва археологик ҳолда архитектура жойларининг сифат кўрсаткичларига, миллий ўйинларнинг, байрамларнинг ва миллий товарларнинг сони ва сифатига, миллий таомларнинг дунё андозаларига жавоб беришига, транспорт сифатига ва сонига қараб йўналишлар шаклланади. Туристик йўналишларни шакллантиришни асосий омилларининг умумлаштирилган шакли бўлиб қуйидаги гуруҳлар ҳисобланади: туристларни қабул қилувчи транспортлар, меҳмонхона ва ресторандаги жойлар, кадрларнинг сони ва сифати, туристларга кўрсатиладиган турмаҳсулотлар сони ва сифати, турмаҳсулотларни реклама қилиш сони ва сифати.
2. Йўналишларнинг ҳозирги вақтгача аниқланган турларига олимлар томонидан қуйидагича таърифлар берилган. “Пекиж-тур” - туристик йўналишлар тўғрисида барча кўрсаткичларни ифодаловчи ҳужжат ҳисобланади: кўрадиган жойларнинг қискача тарихи ва расмлари, давлат тўғрисида қискача ахборот, йўналиш давоми, хизматлар тури ва кийматини умумий қилиб ифодаловчи ҳужжатга пекиж- тур дейилади. Бу ҳужжатни қанча яхши ва қизиқарли чиқаришса, шунча туристларни жалб қилиши мумкин. Яхши турмаҳсулот бўлиши мумкин, лекин “тур” яхши ишланмаса туристлар кам келиши мумкин. Турист бир неча давлатларда, шаҳарларда, вилоятларда бўлиши мумкин ва тур киймати, уларнинг ҳаммасига кетадиган харажатларни ҳисобга олади. Пекиж-тур туристик йўналишни ташкил қилишмақсадида тўзилган, туристларга керак бўлган асосий ҳужжат хисобланади.
Туристик йўналиш - туристларни маълум вақт ичида бориб келадиган шаҳарлар ва жойлар, кўриб келадиган тадбирлар ва барча хизматларини ўз ичига оладиган йўлини ифодалайди. Йўналишда бошланиш ва тамом бўлиш вақти, хизматлар сони ва сифати, киймати, транспорт турлари ҳужжатда кўрсатилади. Йўналишлар ўз хусусиятига кўра бир нечта турга бўлинади: айланма, тўғри йўналиш, дам олиш кунларидаги йўналишлар ва бошқалар.
Тур (йўналиш) - туристик йўналишлар тўғрисида барча маълумотларни ўз ичига оладиган ҳужжатлар йиғиндисига айтилади. Бу ҳужжатларда йўналиш дастури, у тўғрисида қискача маълумот, кўрсатиладиган хизматлар сони ва улар баҳосини ифодаловчи кўрсаткичлар қайд қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |