Bozorlar xarajatlarining turlari va ularning hisobi
Республикамизда бозорлар харажатларининг турлари, таркиби, моддалари, уларни ҳисобга олиш тартиби бўйича алоҳида махсус меъёрий ҳужжат қабул қилинмаган. Барча бозорлар бошқа юридик шахслар сингари ўз харажатларини гуруҳлаш ва ҳисобга олишда юқорида номлари зикр этилган меъёрий ҳужжатларга асосланишлари лозим.. Ушбу меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бозорларнинг барча харажатлари қуйидаги олтита гуруҳга бўлинган ҳолда ҳисобга олиниши керак. Булар:
1.Хизматлар таннархига кирадиган харажатлар (2010 счёт);
2.Давр харажатлари (9410,9420,9430) счётлар)
3.Молиявий фаолиятга доир харажатлар (9600 счёт);
4.Фавқулотдаги зарарлар (9720 счёт);
5. Келгуси давр харажатлари (3100 счёт);
6. Муддати узайтирилган харажатлар (0900,3200 счётлар).
№
|
Харажат моддалари
|
Харажат турлари
|
1
|
Моддий харажатлар
|
1.Савдо расталарини таъмирлаш ва сақлашга
кетган материал харажатлари
2.Хўжалик инвентарлари (супурги, таз, урно, сатил, халат, болта, пичоқ , тарози ва бошқалар)
|
2
|
Иш ҳақи харажатлари
|
Фаррошлар, назоратчилар, тарозибонлар, қоравулларга ҳисобланган иш ҳақи
|
3
|
Ижтимоий суғурта
|
Фаррошлар, назоратчилар, тарозибонлар, қоравулларга ҳисобланган иш ҳақидан ажратма (24 %)
|
4
|
Амортизация
|
Савдо расталари ва жойлари, техника ва бевосита хизмат кўрсатишга тегишли бошқа асосий воситаларга ҳисобланган амортизация суммаси
|
5
|
Бошқа харажатлар
|
Сув, электр қуввати, газ, свалка ва бошқа хизматлар учун тўланган тўловлар
|
Хизматлар таннархини ташкил қилувчи ушбу харажатлар ҳисобот даврида тегишли гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетида ва мос равишдаги 1010, 1050, 1080, 1090, 6710, 6520, 0200, 6010, 6990 счётларнинг кредитида акс эттирилиши лозим. Ой тугагач, 2010 счётнинг дебетида тўпланган сумма (хизматлар таннархи) 9130 «Кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счётига ўтказилиши керак.
Бозорларнинг давр харажатлари Низомда келтирилган тартибда кўра 9410 «Сотиш харажатлари», 9420 «Маъмурий харажатлар» ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар»да тегишли моддалар бўйича ҳисобга олиниши лозим.
Бозорларнинг сотиш харажатларига уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, мос равишда ўз хизматларини реклама қилиш харажатлари (нархлар доскаси, эълонлар, хабарлар, радиоузел ходимлари иш ҳақи, ижтимоий ажратма суммаси, реклама қурилмалари ва воситалари амортизацияси, таъмирлаш ва шу кабилар)дан ташкил топади. Бу харажатлар Дебет_9410_Кредит'>Дебет 9410 Кредит 1090, 6710, 6520, 0200, 6010, 6990 ёзувлари билан акс эттирилади
Бозорларнинг маъмурий харажатлари уларнинг дирекциясини сақлашга доир барча харажатлардан ташкил топади. Бу харажатлар иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратма, алоқа, обуна, хизмат сафарлари, хизмат автомобилларини сақлаш, асосий амортизацияси, бозорлар уюшмасига ажратма ва бошқаларни ўз ичига олади. Улар Дебет 9420 Кредит 6710, 6520, 0200, 6900, 1080, 3100 ва бошқа ёзувлар асосида ҳисобга олинади.
Бозорларнинг бошқа операцион харажатларига банк хизматлари, аудиторлик хизматлари учун тўловлар, моддий ёрдамлар, хайриялар, мол-мулкни сотишдан кўрилган зарарлар, жарималар, пеня, йўл фондига, пенсия фондига ва мактаб таълимини ривожлантириш фондига ажратмалар, шунингдек бошқа операцион харажатлар киради. Уларнинг ҳисоби қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |