Bozorlar daromadlarining turlari va ularning hisobi
АСОСИЙ БЎЛМАГАН ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАР:
1.Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар
2. Фавқулот-даги даромадлар
КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАРДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАР:
1. Патта тўловлари (1 жой учун белгиланган тўлов)
2.Ижара (1 ўлчов бирлиги учун белгиланган тўлов)
3.Кўрсатилган турли бошқа хизматлар ҳақи (Омборларда сақлаш; Тунги қоравуллик; Ётоқхона хизмати; Арава ташиш ҳақи; Автомобилларни тўхтаб туриши учун ҳақ; Радиоузелдаги эълон ҳақи; Маълумотнома бериш ҳақи; Баня хизмати; Санузел хизмати; Инвентарлардан фойдаланиш ҳақи; Бошқалар)
АСОСИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАР
1. Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар
2. Кўрсатилган хизматлардан даромадлар
Бозорларнинг асосий фаолиятидан олинган даромадлари патта ҳақлари, ижара тўловлари ва хизмат хақларининг маҳаллий ҳокимият органи томонидан белгиланган меъёрлар бўйича тўпланган ҳамда ҳисобланган тушумлардан ташкил топади.
Бозорларнинг асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлари ва асосий бўлмаган фаолиятдан олинган даромадларининг таркиби бошқа юридик шахслардаги каби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом»да келтирилган тартибга мос равишда белгиланади. Уларга чунончи бозорларнинг узоқ муддатли активларини сотишдан олинган фойда, воз кечилган кредиторлик қарзлари, инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, олинган дивидендлар ва фоизлар, фавқулотдаги фойда ва бошқалар киради.
Бозорлар даромадларини бошқа белгилари бўйича ҳам таснифлаш мумкин. Чунончи, кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш шаклига кўра олинган даромадлар нақд пул ва нақд пулсиз кўринишидаги даромадларга бўлинади. Кунлик патта йиғимлари, аксарият хизмат турлари бўйича олинган даромадлар, одатда, нақд пуллик даромадлар ҳисобланади. Қишлоқ хўжалик корхоналарига (фермер хўжаликларига, ширкатларга ва бошқаларга), савдо фирмаларига, саноат корхоналарига, банк шаҳобчаларига, шунингдек юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларга жойларни, бино ва иншоатларни шартномалар асосида ижарага беришдан келиб тушадиган тушумлар нақд пулсиз даромадларга киради.
Солиққа тортилишига кўра бозорларнинг даромадлари ягона тўловга тортиладиган ҳамда умумбелгиланган тартибда солиққа тортиладиган даромадларга бўлинади. Чунончи, бозорларнинг давлат ҳокимияти томонидан белгиланган меъёрларда сотувчиларга ва харидорларга кўрсатилган хизматлар учун ундирадиган йиғимларининг 50 фоизи бюджетга тўланади, қолган 50 фоизи эса уларнинг ихтиёрида қолади. Бозорларнинг маҳсулот етказиб берувчилар билан тузилган тўғридан, тўғри шартномалар бўйича истеъмол товарлари харид қилиш, тайёрлаш ва сотишни ташкил этиш бўйича хўжалик фаолиятидан олган даромадларига умумий белгиланган тартибда солиқ солинади.
Бозорлар даромадлари турларига кўра турли ҳужжатлар билан тасдиқланади. Нақд пул кўринишидаги даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб назорат касса аппарати (НКА)да урилган чеклар, кирим касса ордерлари ҳисобланади. Нақд пулсиз кўринишдаги даромадлар тузилган шартномалар, счёт-фактуралар, банк кўчирмалари ва уларга илова қилинган электрон тўлов топшириқномалари нусхалари билан тасдиқланади.
Нақд пул кўринишидаги даромадларни ташкил қилувчи тушумларни йиғиш алоҳида назоратчилар зиммасига юкланади. Бунинг учун назоратчиларга НКАда олдиндан урилган чеклар накладнойлар асосида тарқатилади. Иш куни якунида (давомида) назоратчилар сотувчилардан ундирилган суммаларни бозор кассасига олиб келиб топширадилар. Кассага кирим қилинган пулга кирим касса ордери тузилади. Унда назоратчининг исми-шарифи, участкаси, олинган пулнинг миқдори кўрсатилади. Кирим касса ордерининг квитанцияси назоратчига берилади. 500 тагача ўрин (жой)га эга бўлган бозорлар (уларнинг филиаллари)да патта тўлови сотувчиларга туман (шаҳар) ДСИда рўйхатдан ўтказилган белгиланган намунадаги чек дафтарчалари (қатъий ҳисобда турадиган квитанциялар) берилган ҳолда НКА қўлланмаган ҳолда ундирилади. Бундай чеклар (квитанциялар) назоратчиларга наклоднойлар асосида тарқатилади. Наклоднойларда уларга тарқатилган чекларнинг сони, серия номерлари кўрсатилади. Ҳар бир чек икки қисмдан иборат бўлади. Унинг чап қисми квитанция, ўнг қисми эса чек ҳисобланади. Чек патта пули ундирилганда сотувчига берилади. Квитанция эса чек дафтарида қолади.Квитанциялар асосида назоратчи йиғилган патта пулларини кассага топширади. Кирим касса ордерида назоратчига берилган чекларнинг тартиб рақамлари ҳам кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |