28м дан баланд биноларга қўшимча талаблар.
Қаватдаги квартиралар умумий майдони 500м2 гача, 28м дан юқори секцияли ёки секция-галереяли биноларда битта тутунламайдиган Н1 тип зина бўлмасига ёки у билан туташган очиқ йўлакларга чиқиш кўзда тутилиши керак. Бу холда 15м дан юқори жойлашган ҳамма квартиралар учун 5.24б. яъни (Секция мадони 500м2 гача бўлган секция типидаги турар-жой биноларда секция қаватидан эвакуация чиқишни Л1 типидаги бита оддий зина бўлмасига кўзда тутишга йўл қўйилади. Бунда 15м дан юқорида жойлашган хар бир квартирада балкон ёки лоджияга чиққан деразалар ораси камида 1,6м ёки балкон (лоджия) четидан дераза-гача камида 1,2м ли ёпиқ девори бўлган балкон ёки очиқ (ойналанмаган) лоджияга эхтиёт (аварийный) эвакуация чиқув кўзда тутилиши керак) талабларига мувофиқ, балкон ёки очиқ лоджияларга эвакуация чиқувлари кўзда тутилиши керак.
Баландлиги 28м гача, қаватдаги квартиралар умумий майдани 500м2 ва ундан кўп йўлакли (галерейяли) тур турар-жой биноларда, умумий йўлаклар (галереялар) Л1 тип камида 2та оддий зина бўлмасига чиқуви бўлиши керак.
Умумий майдони 500м2 дан кам бўлганда битта оддий Л1 типдаги зина бўлмасига чиқишга йўл қўйилади. Бу холда йўлаклар (галерея) охирида 3 тип ташқи зиналарга чиқиш кўзда тутилиши керак.
28м дан баланд биноларда ёнғинда лифт шахтасининг юқори қисмига алоҳида канал орқали ташқи ҳаво беришни таъминлаш керак. Бунда лифт шахтасида ортиқча босим КМК 2.04.05 га биноан ҳисоб бўйича қабул қилиниши керак.
ЯШАЛМАЙДИГАН ҚАВАТЛАР.
Янги қурилиш лойиҳаларида кўпквартирали турар-жой уйларнинг цокол, биринчи ва иккинчи қаватларида, яшаш шароитини ёмонлашувига ва хавфсизлигини бузишга олиб келувчи (шу жумладан яшаш мухитини санитария-гигиена сифатини, тинчлигини, ёнғин хавфсизлигини бузиш) объектлар-дан ташқари, маданий – марифий ва савдо-маиший хизматга мўлжалланган хоналар, ҳамда идора, офислар, хусусий юрист, врач қабулхоналари ва бошқалар жойлаштирилиши мумкин.
Янги қурилаётган биноларнинг ертўла ва цокол қаватларида ушбу нормалар, ШНК 2.02.02 ва автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналарини лойиҳалаш нормалари талабларига риоя қилган холда яшовчиларнинг автомобилларига гараж-манзиллар лойиҳалашга йўл қўйилади. Юқори қаватлар автомобил манзилгохлари(гаражи) қаватидан I- қаватёпма билан ажратилади. Бу холда кўпквартирали уйларда яшовхоналари ва ички қурилган болалар ва даволаш-соғломлаштириш хоналари гараж-манзилгохларни бевосита устида жойлашмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |