ЛИФТЛАР.
Юқори қават полининг сатхи ер сатхидан 13м ва ундан кўп турар-жой биноларда лифтлар кўзда тутилиши керак; лойиҳалаш топшириғи бўйича юқори қават полини бундан кам сатхда ҳам лифтлар бўлиши мумкин.
Квартиралари 2-сатхда бўлган 5-қаватли уйларда лифтлар кўзда тутилмаслиги мумкин, шунингдек уйлар устига бир қават қурилганда ҳам турар-жой уйларни жиҳозлаш учун лозим бўлган энг кам лифтлар сони 13-иловада мажбурий келтирилган.
Йўловчи лифтларнинг минимал сони
Бинонинг
қаватлари
|
Лифлар
сони
|
Юк-кўтарувчанлиги
кг
|
Тезлиги
м/сек
|
Харакатдаги квартираларнинг энг катта майдони, м2
|
9 гача
10-12
13-16
|
1
2
2
|
630 ёки 1000
400, 630 ёки 1000
400, 630 ёки 1000
|
1,0
1,0
1,0
|
600
600
500
|
Изоҳлар: 1. 630 ёки 1000 кг юк кўтарувчи лифт кабиналарини габаритлари 2100х1100 мм дан кам бўлмаслиги керак.
2. Жадвал 1 яшовчига 16-18м2 яшаш майдони, қават баландлиги – 3,0м, лифт харакати интервали 81-100 сек хисобидан келиб чиқиб тузилган.
3. Қаватлардаги квартиралар майдони, қават баландлиги ва 1 яшовчига умумий майдон, жадвалда қабул қилинган катталиклар қийматидан фарқ қиладиган турар-жой биноларда, лифтлар сони, тезлиги ва юк кўтарувчанлиги ҳисоблаб ўрнатилади.
4. Юқори қаватларида иккисотхли квартиралар жойлашган турар-жой биноларда лифтни сатхлардан биттасида тўхташига йўл қўйилади.
|
Лифтлар, махсус квартирали қариялар уйида, устки қават полининг сатхи 8м ва кўп бўлганда, кресло-аравачалардаги ногирон оилалари уйларда – 3м дан ортиқ бўлганда кўзда тутилиши керак. Кресло-аравачалардаги ногиронлар учун махсус кўтар-гичлар ўрнатилиши мумкин.
Ногирон оиллалар квартиралари, қоида тарзида, биринчи қаватларда жойлаштирилиши керак.
Кўп квартирали уй ёки ётоқхоналарнинг ҳар бир секциясига 13-мажбурий иловага мувофиқ лифтлар ўрнатилиши керак.
Қариялар ва кресло-аравачаларда ногиронлар оиласи учун турар-жой уйларда 630 кг юк кўтарадиган лифтлар кўзда тутилиши керак.
Лифт олдидаги майдончанинг эни касалларни тез-ёрдам замбилларида ташишга йўл қўйиши керак ва 400 кг юк кўтарувчи лифтда – 1,5 м; кабина эни 2100мм ли 630 кг ли лифтда – 1,6 м; кабина эни 1100 мм, узунлиги 2100 мм да – 2,1 м бўлиши керак.
Кресло-аравачалардаги ногиронлар яшайдиган уйларда лифт ўрнатишда КМК2.07.02. талаблари хисобга олиниши керак.
Лифт шахталари яшаш хоналари билан ёнма-ён жойлашмаслиги керак. Лифтларнинг машина хоналарини яшаш хоналарини бевосита устида, ҳамда ёнида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |