Турар – жой бинолари шнк



Download 62,58 Kb.
bet2/14
Sana23.06.2022
Hajmi62,58 Kb.
#696686
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Амалиёт 1

2. УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР

Санитария-гигиена талаблари, ёритилганлик, инсоляция ва шамоллатиш.
Биноларнинг қаватлилиги, узунлиги ва композицион-тархий ечимлари, шахарсозлик лойиҳасига мувофиқ, ушбу нормалар талабларига, ёнғин ва зилзила хавфсизлиги ШНК2.01.02 ва КМҚ2.01.03) талабларига биноан аниқланади.
Оммавий уй-жой қурилиш учун 4-қаватдан баланд бўлмаган; Оқовалаштирилмаган (канализациялаштирилмаган) шахарва қишлоқларда 1-2 қаватли бинолар қўлланилиши лозим.
9-12 қаватли бинолар йирик шахарсозларнинг марказида қуриш учун қўллаш мумкин; 16 қаватли бинолар махсус (алоҳида) асослар бўйича ва Давархитектқурилишнинг рухсати бўйича қўлланилади.
Қариялар ва ногиронларни жойлаштириш учун ихтисослаштирилган квартирали турар-жой бинолар, ҳамда интернат-уйлар 3 қаватдан баланд бўлмаслиги керак.
Қайта-тиклаш лойиҳаси ўрнатилган тартибда манфаатдор ташкилотлар, шу жумладан уй-жой эгалари билан келишилиши керак.
Яшаш хоналари, ошхоналар, оқовалаштирилмаган хо-жатхоналар, зинапоя бўлмалари (хонадон ичидагидан ташқари), йўлакли типдаги биноларда умумий йўлаклар, вестибюллар, ҳамда бино ичидаги жамоат хоналари табиий ёритилган бўлиши керак.
Табиий ёритишни КМК 2.01.05 га мувофиқ, хоналар учун пол сатхида табий ёритилганлик коэффициетини (ТЁК) нормаланган қийматини 5-мажбурий иловага мувофиқ қабул қилиб лойҳалаштириш лозим. Бу холда ёруғлик проёмлари майдонини яшаш хоналари ва ошхона поллари май донига нисбати, қоида тарзида, 1:5,5 дан кўп бўлмаслиги, минимал нисбати I ва III минтақаларда 1:10 дан ва II минтақада 1:8 дан кам бўлмаслиги керак; мансард қаватларда юқорида кўрсатилган нисбат ҳамма минтақаларда 1:10 қилиб қабул қилишига йўл қўйилади.
Йўлакли типдаги бинолар умумий йўлаклар деразасини юзаси пол юзасининг 1/16 қисмидан кам бўлмаслиги керак.
Турар-жой биноларини тархланиши (планировкаси) жойланиши ва уфққа нисбатан ўрни яшаш хоналарини 22 март–2 сентябр даврида узликсиз давом этадиган инсоляцияси 2,5 соатдан кам бўлмаслигини таъминлаши керак; кун давомида инсоляциянинг умумий вақти 0,5 соатга ошганда яшаш хоналарини инсоляцияси бир марта узилишига йўл қўйилади.
Бир-, икки- ва уч хонали хонадонларда камида бир хонада; тўрт-, беш-, олтихоналикда-ками-да икки хонада инсоляцияни нормаланган давомилилиги таъминланиши керак. Ётоқхоналарда қоида тарзида яшаш хоналарининг камида 60%, интернат-уйлар эса камида 75% инсоляция қилиниши керак.
Табиий ёритилган хоналар, фрамуга, дарча (форточка) ёки бошқа қурилмалар орқали шамоллатилиши таъминланиши керак.
Квартиралар тўғри ёки бурчаклама шамоллатиш билан таъминланиши керак, тик йўналишда шамоллатишга (аэрацион шахтлар орқали) ҳам йўл қўйилади, бунда ҳар бир шамоллатиш шахтасига бита квартира бириктирилади(уланади).
Ҳавони бир квартирадан бошқасига оқиб ўтишига йўл қўйилмаслиги керак.
Бир томонлама жойлашган бир ва икки хонали квартираларни ойнакланмаган холл майдончалар, зинапоя бўлмаси ёки ташқарига очиқ квартирадан ташқари хоналар орқали шамоллатишга йўл қўйилади.
Йўлакли (коридор) турдаги ётоқхона биноларида яшаш хоналарини бевосита табиий ёритилган ва тўғри ёки бурчаклама шамоллатиладиган, узунлиги 24м гача бўлган умумий йўлаклар (коридорлар) орқали шамоллатишга йўл қўйилади.

Download 62,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish