Электротехника қурилмалари.
Турар жой бинолари электр лампалар билан ёритилиши ва кучли электр ускуналар ўрнатилиши лозим.
Турар-жой бинолари электроприёмникларнинг ишонч-лилик даражасига қараб қуйидаги туркумларга киритилиши лозим:
- электр плиталар ҳамда иссиқ суш билан таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган электр сув иситгичлар ўрнатилган, баландлиги 16 қаватгача бўлган уй-жой бинолари (бир-саккиз квартирали уйлар бу хисобга кирмайди), газ плиталар ва ўтин-кўмир ёқиладиган плиталар ўрнатилган, баландлиги 5 дан 10 қаватгача бўлган уй-жойлар, 50 кишига мўлжалланган умумий ётоқхоналар II туркумга мавсуб;
- газ плиталар ва ўтин-кўмир ёқиладиган плиталар ўрна-тилган, баландлига 5 қават-дан ошмайдиган уй-жой бино-лари, электр плиталар ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш мақсадида иш-латиладиган электр сув исит-гичлар ўрнатилган бир - саккиз квартирали уйлар, 50 кишига мўл-жалланган умумий ётоқхоналар бинолари-III туркумга мансуб
Турар-жойларни турли қулайлилик класси таърифи
Қулайлилик класси
|
Хоналарнинг таркиби ва майдонлари
|
Хаво-иситиш тартиби ва мухандислик ускуналар таърифи
|
1
|
2
|
3
|
Оддий
|
Турар-жой билан таъминланганлик «ижтимоий» нормалар бўйича қабул қилинади: (16 м2/одамдан кам эмас; ногиронларга – 23м2/одам.) Квартира хоналарини таркиби ва майдонлари санитария-гигиена ва функционал талаблар билан кам бўлмаган принципи асосида аниқланади. Хоналар сони яшовчилар сонидан битта кам (п-1)
|
Микроиқлимни йўл қўйилган параметрлари, мухандислик ускуналари билан жихозланганлиги бехатар ва соғлом яшаш шароити санитария-гигиена нормаларига, (қулайликни лозим бўлган минимал даражасига) мос келади.
|
Яхшиланган
|
Яшаш майдони 20 дан 30м2 гача. Квартира таркиби оддий клас турар-жойидан кўпроқ ривожланган. Хоналар сони яшовчилар сонидан кам бўлмаслиги керак (п)
|
Йилнинг совуқ даври учун микраиқлимни энг мувофиқ кўрсаткичлари, худди шундай 1а ва 2б зоналардаги яшаш хоналарида иссиқ даврда ҳам. Мухандислик ускиналари билан жихозланганлиги юқори даражада.
|
Юқори
|
Яшаш майдони 30м2/одам хисобидан юқори. Квартираларнинг ривожланган таркиби, хоналарнинг энг мувофиқ майдонлари, ухлайдиган жойсиз хоналари бор (шу жумладан мехмонхона, кабинет, ўйин хона, кутубхона), бир нечта санузеллар ва ёрдамчи хоналар.
|
Йилнинг совуқ ва илиқ даврларида микроиқлимни энг мувофиқ кўрсаткичлари. Мухандислик ускуналарини прогрессив тизимлари ва қурилмалари билан юқори даражада жихозланганлиги.
|
Изохлар: 1. Қулайлилик класси оддий норматив бўлган квартиралар таркиби ва майдонлари, турлари 3 бўлим талабларига мувофиқ қабул қилиниши керак.
2. Қулайлилик класси яхшиланган ва юқори бўлган нодавлат маблағлар (нобюджет) хисобига қуриладиган квартираларнинг таркиби ва майдонлари, турлари 7 тавсиявий илова (2 жадв.)ни ҳисобга олган холда лойихалаш топшириғи билан белгиланади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |