Тупроқшунослик асослари



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
99 
тупроқларда 1200-1700 м
3
ва оғир қумоқ, соз тупроқларда 1500-2100 м
3
ни 
ташкил этади. 
Т ў л и қ н а м с и ғ и м и (ТНС). Ҳаво сиқилиб (ушланиб) қолинган 
бушлиқлар (одатда умумий Ғовакликнинг 5-8 фоизини ташкил этади) дан 
ташқари, тупроқнинг барча Ғовакликларида ушланиб қолиниши мумкин 
бўлган энг кўп нам миқдорига 
тулиқ нам сиғими
дейилади. Демак, ТНС 
одатда сон жиҳатдан тупроқнинг умумий Ғоваклигига тўғри келади. ТНС га 
тенг намлик бўлганда тупроқда барча турдаги сув: бириккан (мустаҳкам ва 
буш бириккан) ва эркин (капиляр ва гравитацион) сувлар максимал миқдорда 
сақланиши мумкин. Демак, ТНС тупроқнинг қанчалик сув сингдириши 
мумкинлигини характерлайди. Шунинг учун бу курсаткични тулиқ сув 
сингдирувчанлик ҳам дейилади. Тупроқдаги ТНС ўзоқ вақт сақланадиган 
бўлса, тупроқда анаэроб жараѐнлар кўпайиб кетади ва тупроқ унумдорлиги 
пасайиб, экинлар ҳосилига салбий таъсир этади. 
7.2.Тупроқнинг сув ўтказувчанлиги ва сув кўтарувчанлиги 
Тупроқнинг сувни қабул қилиб олиши ва ўзи орқали юқоридан пастга 
қараб ўтказиш қобилиятига сув ўтказувчанлик хоссаси дейилади. Сув 
ўтказувчанлик асосан икки босқичдан: шимилиш ва фильтрланиш (сизиб 
ўтиш) дан иборат бўлиб, дастлаб сув шимилиб тупроқ туйинади, сунгра сув 
тупроқ қатламининг пастки қисмига маълум тезликда сизиб ўтади. 
Тупроқнинг сув билан тулиқ туйинган ҳолати шароитида оғирлик кучи ва 
босим градиенти таъсирида, сувнинг пастга қараб ҳаракатланишига 
фильтрация 
дейилади. Сув ўтказувчанлик тупроқнинг маълум майдони 
юзасидан мвайян вақтда сингиб ўтадиган сув ҳажми билан улчанади ва 
одатда мм/соат билан ифодаланади. Сув ўтказувчанлик тупроқнинг умумий 
Ғоваклиги ва унинг улчамига боғлиқ. Масалан, енгил механик таркибли 
тупроқларда йирик Ғовакликлар кўп бўлганидан, сув ўтказувчанлик, ҳам 
доимо юқоридир. Оғир механик таркибли ва кесакли чангли структурали 
тупроқларда сув ўтказувчанлик паст. Тупроқнинг сув ўтказувчанлигини 
баҳолашда Н.А.Качинский тавсия этган шкаладан фойдаланиш мумкин. 
Шунга кура температураси 10
0
С ва сув босими 5 см бўлган шароитда
тупроқнинг сув ўтказувчанлиги қуйидагича баҳоланади: агар кўзатишнинг 
биринчи соатида 1000 мм дан кўп сув ўтса, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги 
бўзувчи, 1000 дан 500 мм гача - Гоят (ортиқча) юқори, 500-100 мм - энг 
яхши, 100-70- яхши, 70 дан 30 гача қониқарли, 30 мм дан кам - қониқарсиз 
ҳисобланади. 

Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish