ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
95
Микроорганизмлар структура ҳосил қилишда муҳим роль ўйновчи органик
моддалар, жумладан гумуснинг аэроб шароитда тез минераллашиб,
парчаланиб кетишига олиб келади. Натижада тупроқдаги чиринди камайиб,
структуранинг аста-секин бузилиб боришига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам
тупроқда мўътадил микробиологик жараѐнларнинг бўлиши муҳим аҳамиятга
эга.
Тупроқ структурасининг бузилиш сабабларини эътиборга олган ҳолда
структурани сақлаб қолишга қаратилган қуйидаги муҳим тадбирлардан
самарали фойдаланиш зарур: 1) тупроқларнинг хоссалари ва ўзига хос
хусусиятларига қараб ерга ишлов беришнинг самарали системаларидан
фойдаланиш; 2) ер ўз вақтида, етилган ҳолатда яъни агрегатлари бир-бирига
ѐпишиб, кесаклар ҳосил қилмайдиган пайтда ҳайдалиши; 3) экинлардан
юқори ҳосил олишни таъминлашда органик, минерал ўғитлардан мунтазам ва
самарали фойдаланиш ҳамда шу билан бир қаторда структурани яхшилаб
бориш
чора-тадбирларини
олиб
бориш
агрономиядаги
зарур
тадбирлардандир.
Тупроқ структурасини сақлаб қолиш ва тикланиши ҳамда мустаҳкам
донадор структуранинг яратилишида кўп йиллик ва бир йиллик ўтларнинг
аҳамияти катта. Шунинг учун ҳам ҳар бир табиий иқлим ва тупроқ зоналари
учун мақбул ўт далали алмашлаб экишни амалга ошириш агротехник
тадбирлардан ҳисобланади. Ана шу мақсадда, айниқса кўп йиллик дуккакли
ўтлар (беда, йўнғичка) жумладан Ўрта Осиѐ шароитида ғўза-беда алмашлаб
экиш системасидан фойдаланиш юқори самара беради.
Кўп йиллик ўтлар серилдиз бўлганидан, ерда кўп миқдорда чиринди
тўплайди ва тупроқнинг устки қисмида сувга чидамли структура ҳосил
бўлишида муҳим роль ўйнайди. Структура эскидан фойдаланиб келинадиган
ерларда, қўриқ ерларга нисбатан кескин камаяди.
Ўрта Осиѐ республикаларида ҳам сунъий структура яратиш ва
тупроқнинг эрозияга чидамлилигини ошириш, ўсимликларнинг озиқ
режимини яхшилаш мақсадида турли полимерлардан фойдаланиш борасида
кўплаб тажрибалар олиб борилди (В.Б.Гуссак, К.П.Паганяс). Баъзи бир
полимерларнинг препаратлари суғориладиган бўз тупроқлар шароитида 0,25
мм дан катта агрегатлар миқдорини 70-80 % гача кўпайтириши аниқланган.
Ана шундай йўл билан ҳосил қилинган сувга чидамли структуралар,
тупроқнинг сув-физик хоссаларини, биологик жараѐнларни ва умуман
ўсимликларнинг озиқ режимларини яхшилайди. Тупроқнинг сув ва шамол
эрозиясига қарши чидамлилигини бир неча баробар оширади.
Тупроқнинг механик таркиби фақатгина мухим агрофизик кўрсаткич
бўлиб
хисобланмасдан,
балки
асосий
генетик
ҳамда
кимѐвий
кўрсаткичларнинг ўзгаришини аниқловчи ўлчовдир. Чунки, тупрок она жинс
устида таркиб топади. Дарҳақиқат, ҳар бир она жинс учун ўзига хос
метологик тузилиш, механик, минералогик, нихоят, кимѐвий таркиб хос.
Шунинг учун хам барча физикавий, кимѐвий, хатто мелиоратив ўзгаришлар
ҳам энг аввал у ѐки бу тупроқлар механик таркибининг ўзгариши билан
Do'stlaringiz bilan baham: |